Здание Капитолия в Вашингтоне

АҚШ "толиблар билан тил бириктирганлик" учун Россияга қарши санкциялар киритмоқчи

218
АҚШ миллий разведкаси директори Россия ҳукумати "Толибон" уюшмаси жангариларига улар Афғонистондаги америка аскарларига ҳужум уюштиришлари учун мукофот пуллари тўлаганликлари тасдиқлаган тақдирда ушбу санкциялар киритилади.

ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. АҚШ конгресси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Россияга нисбатан "толиблар билан тил бириктирганлиги учун" санкция киритиш зарур, деб ҳисоблайди. Аммо РФ ва "Толибон" ўртасидаги эҳтимолий алоқалар Москва ва Оқ уй томонидан рад этилиб келинмоқда.

"Биз Россияга қарши санкцияларни ҳозирнинг ўзидаёқ киритишимиз шарт", - деган Пелоси MSNBC каналига берган интервьюсида.

Сал олдин АҚШ демократ-сенатори Боб Менендес мамлакат мудофаа бюджетига толиблар билан бўлган эҳтимолий "тил бириктирув" учун президент Владимир Путин ва Россия ҳукуматига қарши санкцияларни назарда тутувчи тузатишларни киритган эди.

АҚШ миллий разведкаси директори Россия ҳукумати "Толибон" уюшмаси жангариларига улар Афғонистондаги америка аскарларига ҳужум уюштиришлари учун мукофот пулларини тўлаганликлари тасдиқлаган тақдирда ушбу санкциялар киритилади.

Бу иш шундай маълумот келиб тушган кундан 15 кун ўтмай амалга оширилиши лозим.

Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков, америкалик сенатор ташаббусини изоҳлар экан, АҚШда айни вақтда "кўплаб тушунтириши қийин" ҳолатлар юз бераётганини айтди.

Сал олдин Пентагон The New York Times  газетасида эълон қилинган, россия ҳарбий разведкасининг толиблар билан алоқалари ҳақидаги маълумотларни тасдиқловчи далилларга эга эмаслиги ҳақида маълум қилган эди.

АҚШ президенти Дональд Трамп, New York Timesдаги мақолага шарҳ берар экан, уни "навбатдаги буюртма" деб атади, ва на ўзига, на вице-президентга, на Оқ уй аппаратига шу пайтгача ҳеч ким руслар Афғонистондаги АҚШ қўшинларига ҳужум уюштирганлари ҳақида маълумот етказмаганлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, "Толибон" радикал ҳаракати вакиллари Афғонистонаги халқаро коалиция контингентига ҳужум уюштириш учун пул маблағлари органликлари ҳақидаги маълумотларни рад этди.

 

218
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев коронавирусга қарши вакцинация қилиш йўлларини пухта ўрганиш топшириғини берди

377
Мамлакатда охирги бир ҳафтада 5 мингдан ортиқ янги касал аниқланиб, жами вирус юқтирганлар сони 27 мингтага яқинлашди. Энг ёмони, корановирусга қўшимча тарзда, асорати оғирроқ бўлган пневмония ҳолатлари ҳам кўпаймоқда.

ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда. Тадбирда Ўзбекистон бўйлаб коронавирус пандемиясини жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишлар чуқур таҳлил қилинмоқда, деб хабар берди президент матбуот-хизмати.

Жумладан, охирги пайтда дунёда COVID-19 инфекциясининг тарқалиши кескин тезлашиб, жами касаллар сони 19 миллионга яқинлашгани, қурбонлар ҳам кўпайгани афсус билан таъкидланди. Вазият ғоят жиддийлигини 31 июлда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти пандемия билан боғлиқ халқаро фавқулодда ҳолатни яна 3 ойга узайтиргани ҳам кўрсатиб турибди.

Мамлакатда охирги бир ҳафтада 5 мингдан ортиқ янги касал аниқланиб, жами вирус юқтирганлар сони 27 мингтага яқинлашди. Энг ёмони, корановирусга қўшимча тарзда, асорати оғирроқ бўлган пневмония ҳолатлари ҳам кўпаймоқда.

Ушбу ҳолатни инобатга олиб, қўшимча чоралар кўрилди. Жумладан, охирги 20 кунда коронавирусни даволаш ўринлари 3,5 баробарга кўпайтирилди ва қарийб 65 мингтага етказилди. Жойларга қўшимча равишда қарийб 800 та тез тиббий ёрдам машиналари етказиб берилди.

Қўшимча 4 мингта нафас бериш ускуналари (ЎСВ, портатив сунъий нафас бериш аппарати, кислород концентратори) олиб келиниб, уларнинг сони 6,5 мингтага етди.

"Аҳоли ўртасида вирус тарқалишининг олдини олиш ва беморларни даволаш бўйича олиб борилаётган тизимли ишларни янада кучайтирган ҳолда давом эттиришимиз зарур", – деди давлат раҳбари.

Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳокимлар ва секторлар раҳбарлари коронавирус ва пневмонияни даволаш бўйича ҳар томонлама тайёр бўлиши, ҳар бир беморга керакли тиббий ёрдам кўрсатилиши, уларнинг ҳолатидан келиб чиқиб шифохонага ётқизилиши ва даволаниши учун шахсан жавобгар бўлиши қайд этилди.

Жойлардаги бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш тизими ишини янада жонлантириш кераклиги таъкидланди.

 

Маълумки, бугун қатор мамлакатлар соғлиқни сақлаш ва фармацевтика тизимларида коронавирус давосини топиш йўлида тинимсиз изланишлар олиб борилмоқда. Мисол учун, Хитой, Ҳиндистон, Буюк Британия, Россия фармацевтика компаниялари яқин вақт ичида вакцина ишлаб чиқаришни бошлаши ҳақида хабар қилиняпти.

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга бир ҳафта муддатда етакчи олимлар ва тажрибали шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда, вакцинани харид қилиш ва мамлакатимиз аҳолиси вакцинациясини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғи берилди.

 

377
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Лукашенконинг собиқ рақиби дунёнинг 32 етакчисига мактуб ёзди

283
Президентлик пойгасида Александр Лукашенконинг рақиби бўлган Валерий Цепкало 30дан ортиқ давлат етакчиларига мактуб ёзди ва унда айни вақтда Беларусь ҳукумати мамлакатда сайлов жараёнининг эркин ва адолатли ўтказилишига фаол тўсқинлик қилаётгани ҳақида баён этди

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Беларус президенти лавозимига даъвогарлик қилган собиқ номзод, Юқори технологиялар парки собиқ раҳбари Валерий Цепкало дунёнинг 32 давлат етакчиларига республикада эркин сайловларни ташкил этишда ёрдам сўраб мактуб йўллади, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Айни вақтда Беларусда сайлов кампанияси бўлиб ўтмоқда, асосий овоз бериш куни 9 августга белгиланган. Муддатдан олдин овоз бериш 4 август куни бошланади. Президент лавозимига беш киши даъвогарлик қилмоқда, улар орасида олтинчи марта ўз номзодини президентликка илгари сурган амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко ҳам бор.

"Бутун Беларус халқи номидан овоз бериш ва овозларни санашда халқаро кузатувни ташкил этишда қўллаб-қувватлашингизни, давлатингиз ҳудудида истиқомат қилувчи Беларус фуқаролари учун ҳам ушбу овоз бериш жараёнининг ўтказилишини қўллаб-қувватлашингизни сўрайман", - деб ёзган Цепкало.

У шунингдек, Беларусь оппозицияси мақсади - Светлана Тихановская ғалабаси эканлигини айтган. Сиёсатчининг сўзларига кўра, Тихановская давлат раҳбари этиб сайланган тақдирда, олти ойгача бўлган муддатда янги президент сайловлари ўтказилади ва унда барча номзодлар, жумладан, қамоқда бўлганлари ҳам иштирок этади.

Икки ҳафта бурун Цепкалонинг шошилинч тарзда Москвага йўл олгани хабар қилинган эди. Сиёсатчининг рафиқаси Беларусда қолган. РИА Новости билан суҳбатда, Цепкало, айни вақтда ҳибсга олиниши хавфи борлиги учун ватанга қайтиш нияти йўқлигини маълум қилган. Ўтган ҳафтада сиёсатчи Украинага етиб келган.

283
Николай Николаевич Юганов

Жинси форма ва КГБ текширувлари: Олимпиада-80 ҳайдовчилари қандай ишлашган

192
Москвадаги Олимпия ўйинларининг 40 йиллиги шарафига Sputnik Олимпиада-80 муҳити ҳақида гапириб беришни давом этмоқда. Бугунги қаҳрамонларимиз Олимпиада автобус ҳайдовчилари, ўша пайтда Мострансавтода ишлаган Александр Марочкин, Николай Шкаликов ва Николай Юганов.

ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik, Данара Курманова. Олимпиада-80 ўйинларига 5 мингдан ортиқ автобус жалб қилинган, аммо улардан фақат 550 таси бевосита спортчилар ва мухлисларга хизмат кўрсатган. Асосий олимпия йўналишларида ишлаш учун Москва ва Москва вилоятидан 1300 нафар энг яхши ҳайдовчилар жалб қилинган, танлов жуда жиддий бўлган. Хорижий делегацияларни ташиган Александр Марочкиннинг сўзларига кўра, Олимпиада ташкилий қўмитаси ҳайдовчиларга кўп талаблар қўйган.

Рулни тўғри тутиш керак

Номзодларни саралаш Олимпиададан атиги тўрт ой олдин якунланди - ҳайдовчилар дарҳол ҳайдаш этикети курсларига юборилди. Александр Марочкин айтишича, хаммасидан ҳам унинг эсида рулни қандай тутиш кераклиги машғулоти қолди.

"Биз ахир хоҳлаганимиздай ҳайдардик, - дейди у. – Бу ерда эса  чиройли кўриниши учун рулга қўлларни қандай тўғри қўйиш кераклигини тушунтиришган".

"Иш стажи ўн йилдан кам бўлмаслиги ва биринчи даражали ҳайдовчи мақоми бўлиши керак эди, - дейди Марочкин. - Агар мос келса, уни тиббий кўрикка жўнатишарди, кейин ДАН текширувига".

Александр Викторович Марочкин — на фото справа
Мострансавто
Александр Викторович Марочкин — на фото справа

Тахминан шу вақтнинг ўзида, ҳайдовчилар автобусларни қабул қилди – янги, заводдан тўғридан-тўғри, шунинг учун уларни биринчи навбатда синовдан ўтказиб тайёр қилиб қўйиш керак эди. Масалан, ҳайдовчи Николай Югановга аавалига бу автобусларда болаларни пионерлар лагерига олиб бориш топширилди. Шунингдек Москва вилояти шаҳарларидан Олимпиадага келган барча ҳайдовчилар СССР пойтахти бўйлаб сафарлар қилишлари, йўналишларни ўрганишлари керак эди.

  • Удостоверение водителя Олимпиады-80 Николая Юганова
    Удостоверение водителя Олимпиады-80 Николая Юганова
    Мострансавто
  • Удостоверение водителя Олимпиады-80 Николая Юганова
    Удостоверение водителя Олимпиады-80 Николая Юганова
    Мострансавто
1 / 2
Мострансавто
Удостоверение водителя Олимпиады-80 Николая Юганова

Учувчилар каби кийиндик

Олимпиада ташкилотчилари ҳайдовчиларнинг ташқи кўринишига ҳам катта эътибор беришди. Аэропортда мухлисларни кутиб олган Николай Шкаликов, ҳар бир ҳайдовчига форма берилганлигини эслайди. У иккита костюмдан иборат бўлган. Бири енгил, кулранг джинси материалидан тикилган, иккинчиси эса учувчиларники сингари зичроқ, тўқ кўк рангда эди. Бир ҳил тондаги жиддий галстуклар ва кўк рангли кўйлаклар бу ўхшашликни янада кучайтирди ва сайёҳлар баъзан Олимпиада автобуси ҳайдовчиларини учувчиларга ўхшатишган.

Николай Николаевич Юганов
Мострансавто
Николай Николаевич Юганов

Мусобақалар давомида ҳайдовчилар Ўйинларга махсус таъмирланган меҳмонхоналарда ёки ётоқхоналарда жойлаштирилган.

"Масалан, биз Дмитрий Ульянов кўчасида ётоқхонага жойлашганмиз, - дейди Александр Марочкин. - Биз бир хонада уч кишига яшар эдик ва кун аро иш жадвалимиз бўлган. Навбатчиларимиз кетишганда, мен хонани тартибга солардим, учувчиларникига ўҳшаган кўйлакларни ювиб дазмоллардим. Кейин - аксинча. Биз дўстона яшардик".

Сақич олиш мумкин эмас!

Олимпиада-80 ҳайдовчисининг одатий иш куни қуйидагича эди. Автобусларнинг аксарияти Москва давлат университети ҳудудида, олма боғида турар эди. Бу ерда мусобақалар учун маҳсус вақтинча назорат пункти ва тўхташ жойи ўрнатилди. Александр Марочкин эслашича, ҳайдовчилар афсонавий ЛАЗ автобусларида ишлаган.

"Юмшоқ ЛАЗлар бўлар эди, уларда концерт-музейларга олиб боришган, - деб тушунтиради у. - Шунингдек, улар қаттиқроқ деб номланган ёки ЛАЗ-695 ҳам бор эди. Биз айнан шуларда ишлаганмиз, чет элликларни спорт тадбирларига ташиганмиз".

Автобус для городских и междугородных туристическо-экскурсионных перевозок, выпускаемый Львовским автобусным заводом (ЛАЗ)
© Sputnik / С. Соловьев
Автобус для городских и междугородных туристическо-экскурсионных перевозок, выпускаемый Львовским автобусным заводом (ЛАЗ)

Ҳайдовчилар учун асосий йўналишлар Лужники стадиони, "Олимпийский" ва "Крылатское" спорт мажмуалари, "Сокольники", "Измаилово" ва "Динамо" спорт саройлари ва "Битца" от спорти маркази эди. Ҳар куни кечқурун, автобуслар туриш жойига қайтганда, автобусларни КГБ ходимлари текшириб кўришарди, аммо бунда ҳеч ёмони йўқ эди, дейди Николай Шкаликов: "Жуда бўлса, савол беришлари мумкин эди, қандай, нима гаплар? Салон текширишади, юкхонани очишади, шу билан бўлди".

Бироқ, қатъий чекловлар ҳам бўлган. КГБ машғулотларидан бошлаб ҳайдовчиларга: нима бўлганида ҳам сақич ва сигареталар олинмасин, дейилган. Фақат значоклар билан алмашиш мумкин эди, деб эслайди Николай Юганов.

"Сайёҳларга таклиф қилинса, рад этишимиз тайинланганини ахир айтиб бўлмайдику, - дейди у. - Вазиятдан чиқиш йўлини топишга ҳаракат қилганмиз. Улар чекишни таклиф қилишса, сиз: "Йўқ, йўқ, мен чекмайман, раҳмат", дейишингиз керак".

Николай Николаевич Юганов с семьей на Красной площади в Москве
Мострансавто
Николай Николаевич Юганов с семьей на Красной площади в Москве

Рус айиқлари, ҳайратда қолган французлар ва ҳинд плаши

Аммо КГБда автобусларда унутилган сайёҳларнинг шахсий буюмларига жуда жиддий муносабатда бўлишган. "Агар автобусда бирон нарса топсак, кечқурун уни инспекторларга топширишимиз керак эди, - дейди Николай Юганов.— Кейинчалик эса уни ўзлари қайтариб беришарди".

Совет ҳукумати ҳайдовчиларнинг хатти-ҳаракатларига эътибор бергани бежиз эмас эди. Ғарб ОАВлари ўз ўқувчиларини Москвадаги Олимпиадага боришдан бош тортишга чақирган, СССР барча даражаларда сервис бўлмаганлиги ҳақида ёзганлар. Бу даъволарни рад этиш учун Олимпиада ташкилотчилари "меҳмонлар қониқса бўлди" тамойили бўйича ҳаракат қилишган, дейди Александр Марочкин ва ҳиндистонлик меҳмон аёл бир сафар плащини йўқотиб қўйганини мисол келтиради.

"У плащини автобусда эмас, балки сайр пайтида қаердадир қолдириб қўйган, - дейди ҳайдовчи. - Лекин у хафа бўлиб қолмаслиги учун унга:" Ҳеч қиси йўқ, ҳозир дўконга бориб, янгисини сотиб оламиз", дейишди. Шу тариқа унга давлат ҳисобидан плащ олиб беришди".

Александр Марочкин, унинг ҳамкасби, бир неча кекса французни олиб юрганини эсга олади. Эр-хотин жуда чанқоқ бўлиб лимонад сотиб олдилар, аммо шишани очолмадилар.

"Дўстим ойнада бу ҳолатни кўриб, шишани олди-да бир зумда уни очиб берди. Тасодифни қаранг, шу куни денгиз флоти байрами нишонланаётган эди ва французнинг кўзлари катта-катта очилиб: "Бу ерда ҳаммангиз рус айиқларисизлар!, деди. Биз бундан узоқ вақт кулдик".

Тил билан боғлиқ муаммолар бўлмаган

Баъзан ҳайдовчилар билан гидлар бирга ишлаган, лекин баъзида чет элликларни уларсиз ташишга мажбур бўлишган. Бунда сайёҳлар билан мулоқотда муаммолар бўлмаган. Биринчидан, автобус олди ойнасида спорт тури ёзилган тарфарет ёрдам берган – шу тариқа Олимпиада меҳмонлари ушбу ҳайдовчи билан қандай мусобақаларга бориш мумкинлигини тушунишган.

Иккинчидан, ҳар бир ҳайдовчига мухлисларни кутиш учун қайси стадионга бориши ва қайси сектор ёки чиқиш йўлагида кутиши кераклиги ҳақида ёзма батафсил буюртма берилган.

Ҳаммасидан кўра немислар билан гаплашиш осонроқ эди, деб эслайди Николай Юганов. "Нимаси тушунарсиз?- дейди у. – Улар "Фарен" дейишса, демак юришимиз керак. Керакли манзилга келганимиздан кейин улар кетишадида, қайтиб келиб "бай-бай!" деса, демак уларни ётоғига обориш керак. Шундай қилиб, тшпалон ёки тушунмовчиликлар бўлмаган, ҳаммаси яхши яхши ўтди".

Биз ишлагани келдик

Воқеалар қоқ марказида бўлган Олимпиада ҳайдовчилари деярли битта ҳам тадбирни кўришолмади. Ўйин ташкилотчилари уларни бошиданоқ огоҳлантиришди: улар Олимпиада ўйинларини асосан телевизор орқали томоша қилишади. Ҳайдовчиларга битта мусобақага бориш ҳуқуқи берилди - ўзларининг хоҳишига қараб.

"Сўровномани олдиндан тўлдириб қўйиш керак эди, дўстим билан велоспортга шунчаки бордик, биз учун жуда қизиқ эди, - дейди Александр Марочкин. - Аммо биз хафа бўлмадик. Тушундик: ахир бу ерга биз ишлагани келганмиз".

Бироқ, стадионлар олдида тўхтаб турган кўплаб ҳайдовчилар Ўйинлар ёпилишининг энг машҳур қисми - Олимпия айиқчасининг парвозини томоша қилишга муваффақ бўлишган. Аммо Александр Марочкиннинг сўзларига кўра, уларсиз ҳам рақобат етарлича бўлган, чунки Олимпиада ташкилий қўмитаси ҳайдовчилар ўртасида ўзига хос биринчиликни ўтказган.

"Рейслар сони ва ишлаган соатлари бўйича биз ўз натижаларимиз сарҳисоб қилинди. Натижада коломналик ҳайдовчилар биринчи ўринни эгаллади, биз эса, Орехово-Зуеволиклар, учинчи бўлдик".

192
Мавзу:
Олимпиада-80: ҳаммаси қандай бўлган эди?