Руководитель фракции ЛДПР в Государственной Думе РФ Владимир Жириновский выступает на пленарном заседании Госдумы РФ.

"Республикаларга ўрин йўқ": Жириновский СССР ҳудудларини қайтариш зарурлиги ҳақида гапирди

2600
ЛДПР фракцияси раҳбари, россиялик сиёсатчи Владимир Жириновский Беларусдаги вазият ҳақида фикр билдирар экан, кутилмаган ва ўта кескин гапларни айтди

ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Россиялик сиёсатчи, ЛДПР фракцияси раҳбари Владимир Жириновский ўзининг Telegram-каналида Беларусдаги вазиятга изоҳ берди.

Беларус президенти Александр Лукашенко юзида "МДҲ ҳудудида энг сўнгги большевик кетмоқда", деди Жириновский ўз баёнотида.

Сиёсатчи, шунингдек, СССР қулагач, Россия сиёсати ўзининг самарасизлигини кўрсатаётганини билдирди.

"Мулоқотлар вақти ўтди, ўта қатъий ҳаракат қилиш керак", - деб айтган депутат.

Сиёсатчи, "СССРни сиёсий режим сифатида эмас, балки барча ҳудудларни қайтариш керак", деган фикрни билдирган.

"Ҳеч қандай республикага ўрин йўқ, ҳаммасини Россия таркибига киритиш керак", - деган Жириновский ўз фикри якунида.

2600
Заседанисе сената Олий Мажлис

Борий Алихонов ва Наримон Умаров сенатор этиб тайинланди

56
Ўзбекистон президенти фармони билан “Адолат” ва Экология партиялари раҳбарлари сенатор этиб тайинланди.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Ўзбекистон президентининг 20 октябрдаги фармони билан Борий Алихонов ҳамда Наримон Умаров Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб тайинланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, 20 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари Борий Алихонов ва Наримон Умаровнинг берган ёзма аризасига асосан уларнинг депутатлик ваколати муддатидан илгари тугатилган.

Шунингдек, Ўзбекистон президентининг 2020 йил 20 октябрдаги фармонига асосан ҳамда Сайлов кодексининг 14, 16 ва 75-моддаларига мувофиқ Марказий сайлов комиссияси Борий Алихонов ва Наримон Умаровни Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб рўйхатга олган.

Сенат матбуот хизмати хабарига кўра, Наримон Умаров Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси этиб сайланган.

Наримон Умаров
Sputnik / Дильшода Рахматова
Наримон Умаров

Борий Алихонов эса Сенатнинг янги ташкил этилган Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси этиб сайланган.

Борий Алиханов, председатель Экологической партии РУз
Sputnik / Дильшода Рахматова
Борий Алиханов, председатель Экологической партии РУз
56
Мурат Камалов избран заместителем главы Сената Олий Мажлиса Узбекистана.

Сенат раисига ўринбосар сайланди

89
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камалов Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари этиб сайланди.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Мурат Камалов Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари этиб сайланди. Бу ҳақда Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида маълум бўлди.

Президент Мурат Камаловни Сенат раиси ўринбосари лавозимига сайлаш тўғрисида тақдимномани киритган.

Қонун талабларига мувофиқ яширин овоз бериш орқали 72 та овоз  билан  сенатор Мурат Камалов Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари этиб сайланди.

Мурат Камалов 1955 йилда Нукус шаҳрида туғилган. Олий маълумотга эга ҳуқуқшунос сифатида кўп йиллар масъулиятли лавозимларда фаолият юритган.

Жорий йил сентябрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг депутати этиб, 2 октябрь куни Жўқорғи Кенгес раиси этиб сайланган.

89
Лаборанты обрабатывают флаконы для новой вакцины от коронавируса AstraZeneca

AstraZeneca вакцинаси синовларида қатнашган кўнгилли вафот этди

91
Ҳужжатда "этик мулоҳазалар ва махфийлилик сабаблари туфайли" ўлим сабаблари очиқланмаган, шунингдек, кўнгилли плацебо ёки фаол препарат олганлиги ҳақида ҳам маълумотлар келтирилмаган.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Бразилия соғлиқни назорат қилиш бўйича миллий агентлиги - Anvisa - Британия AstraZeneca компанияси ва Оксфорд университетининг коронавирусга қарши вакцинаси синовларида иштирок этган Бразилия фуқароси вафот этганлиги ҳақида хабар берди.

Назорат органи баёноти G1 порталида эълон қилинган.

Ҳужжатда "этик мулоҳазалар ва махфийлилик сабаблари туфайли" ўлим сабаблари очиқланмаган, шунингдек, кўнгилли плацебо ёки фаол препарат олганлиги ҳақида ҳам маълумотлар келтирилмаган.

AstraZeneca G1га вакцинани синовдан ўтказган кўнгилли ўлими бўйича расмий позицияга эга эмаслиги ва ушбу маълумотга изоҳ бермаслигини маълум қилган.

Anvisa маълумотига кўра, вакциналар синови хавфсизлигини баҳолаш бўйича халқаро қўмита ушбу ҳодиса бўйича ўтказилган тергов ишларидан айрим маълумотларни тақдим этган ва синовларни давом эттириш таклифини илгари сурган.

Бразилия ОАВлари "халқаро суриштирув билан боғлиқ манбаларга таяниб" хабар беришларича, COVID-19 асоратларидан вафот этган кўнгилли плацебо олган.

Ушбу ҳолатга Оксфордда изоҳ беришди. Хусусан, университет расмий вакили вакцина хавфсизлигини, унинг синовлари давом эттирилишини маълум қилган.

"Ушбу масала Бразилияда синчковлик билан ўрганилгач, клиник синовлар хавфсизлиги борасида ташвиш юзага келмади. Бразилия регулятори хулосаларига қўшимча равишда ўтказилган мустақил суриштирув ишлари синовларни давом эттиришни тавсия этди", - дейилади баёнотда.

91