Темир йўл

Ўзбекистон Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишида қатнашади

601
(Янгиланган 10:41 26.12.2016)
Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон лойиҳалаштирилаётган темир йўли Хитойни Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда Афғонистон, Эрон ва Туркия орқали Шарқий Европа билан боғлайди

ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Ўзбекистон томони Қирғизистоннинг Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қуриш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Алмазбек Атамбаевнинг Ўзбекистонга ташрифи якуни юзасидан президент девони ташқи сиёсат бўлими мудири Сапар Исаков маълум қилди, деб хабар бермоқда Nuz.uz.

Исаков Қирғизистон ва Ўзбекистон президентларининг Самарқанддаги учрашувлари чоғида икки томонлама муносабатларнинг кун тартибидаги барча масалалари, жумладан, Ипак йўли иқтисодий камари доирасидаги лойиҳалар муҳокама қилинганлигини билдирди.

"Масалан, уч томонлама темир йўл лойиҳаси мавжуд. Ўзбекистон томони Қирғизистоннинг темир йўли қуриш ташаббусини қўллаб-қувватлади", — деди Исаков ҳамда лойиҳа бўйича учала давлат ўртасида ҳеч қандай келишмовчилик йўқлигини билдирди.

Илгари хабар қилинганидек, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон лойиҳалаштирилаётган темир йўли Хитойни Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда Афғонистон, Эрон ва Туркия орқали Шарқий Европа билан боғлайди.

601
Жители Самарканда около памятника первому президенту Узбекистана Исламу Каримову

Пандемия даврида Ўзбекистонда неча киши ишсиз қолгани маълум қилинди

49
(Янгиланган 14:41 07.06.2020)
Ўзбекистонда пандемиядан олдин ишсизлар сони ўртача 1,35 миллионга яқин эди. Ҳозирда улар сони қарийб 2 миллионга яқинлашган.

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ўзбекистонда пандемиядан олдин ишсизлар сони ўртача 1,35 миллионга яқин эди. Пандемия даврида ишсизлар сони қарийб 2 миллионга яқинлашди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда 550 мингга яқин меҳнат мигрантлари бошқа давлатларга ишлаш учун чиқиб кета олмаган. Бу ҳақда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Халқаро пресс-клубнинг Фарғона вилоятига бағишланган сонида маълум қилди.

“Барча давлатларга пандемия ўзининг салбий таъсирини кўрсатди. Ўзбекистонда ҳам пандемиядан олдин ишсизлар сони ўртача 1 миллион 350 мингга яқин эди, пандемия бошлангач қатор корхоналар фаолияти тўхтатилди ва ишсизлар сони қарийб 2 миллионга яқинлашди”, - деди вазир.

Таъкидланишича, бу рақамлардан ташқари меҳнат мигрантларига оид статистикалар ҳам мавжуд. Ҳозирда Ўзбекистонда 550 мингга яқин фуқаро бошқа давлатларга ишлаш учун чиқиб кета олмаган.

Вазирнинг сўзларига кўра, олдинда турган вазифалардан бири шундай фуқароларнинг бандлигини таъминлашдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этгани хабар қилинган эди. Энг юқори ишсизлик даражаси 9,8 фоиз билан Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилган.

49
Технопарк Digital City в Андижане

Марғилонда рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

45
Марказда ўрта мактабларнинг 7 ва 11-синф ўқувчилари, ахборот технологиялари соҳасига қизиқувчи ёшлар, талабалар шу йўналишларда ўқитилади.

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага ташрифи доирасида Марғилонда рақамли технологиялар ўқув маркази очилди.

Очилиш тадбирида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожантириш вазири Шуҳрат Содиқов иштирок этди.

Икки қаватли, жами 3100 квадрат метр майдонни эгаллаган бу кўркам бинода 120 та иш ўрни яратилган. Марказда ўрта мактабларнинг 7 ва 11-синф ўқувчилари, ахборот технологиялари соҳасига қизиқувчи ёшлар, талабалар шу йўналишларда ўқитилади. Келгусида улар Фарғона вилоятида очиладиган IT-парк филиалида ишлашлари мумкин бўлади.

Шунингдек, мазкур марказда давлат ташкилотлари ходимлари ҳамда мактабларнинг ахборот технологиялари фани ўқитувчиларининг АКТ бўйича малакаси ошириб борилади.

Таъкидланишича, 2020-2021 йилларда вилоятда шундай 19 та марказ очилиши режалаштирилган, жумладан, жорий йилнинг ўзида Данғара, Бағдод  Риштон туманлари ва Фарғона, Қўқон ва Қувасой шаҳарларида рақамли технологиялар марказлари ишга туширилади.

45