Узбекские авиалинии признаны лучшей авиакомпанией в ЦА

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" - Марказий Осиёда энг яхши авиакомпания

215
(Янгиланган 07:45 11.10.2017)
Куала-Лумпурда ўн иккинчи маротаба ўтказилган KLIA Awards — 2016 тақдимотида авиакомпания вакилларига мукофот топширилди

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпания Марказий Осиёда йўловчи ташиш бўйича энг яхши хорижий авиакомпания мукофотига сазовор бўлди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Куала-Лумпурда ўн иккинчи маротаба ўтказилган KLIA Awards — 2016 тақдимотида авиакомпания вакилларига мукофот топширилди.

Анжуманда мукофотларни тақдим этган Малайзия аэропортлар уюшмаси бошқарув директори Датук Бадлишам Газали сўзларига кўра, Ўзбекистон миллий авиакомпанияси Марказий Осиё мамлакатларидан биринчилардан бўлиб KLIA халқаро аэропортига Вoeing 787 Dreamliner "Орзу лайнерида" мунтазам парвозларини йўлга қўйган.

Бу йил анжуманда доимий иштирокчилардан ташқари янги авиакомпаниялар ҳам иштирок этишди. Улар ичида Himalaya Airlines, Thai Smile Airways, US Bangla Airlines, JC Combodia, Cathay Dragon ва Batik Air Indonesia. Шунингдек, учта янги тоифалар киритилди. Булар Марказий Осиёга йилнинг хорижий авиакомпанияси (йўловчиларни ташиш), йилнинг давлат агентлиги, йилнинг кичик ва ўрта хажмдаги корхонаси.

Узбекские авиалинии признаны лучшей авиакомпанией в ЦА
Пресс-служба "Узбекистон хаво йуллари"
"Узбекские авиалинии" признаны лучшей авиакомпанией в ЦА

Эслатиб ўтамиз, KLIA Awards ҳар йили Малайзия аэропортлар уюшмаси — Malaysia Airports Holding Berhad томонидан ўтказилади мукофот анжумани ҳисобланади. Мукофот эгалари ҳар йилги йўловчиларни ташиш, ўсиш сурати, савдо кўрсаткичлари, халқаро эътироф ҳамда хизмат кўрсатишдаги устунлик йўналишлар бўйича танланади.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" ва Куала-Лумпур (KLIA) халқаро аэропорти ўртасидаги 25 йил давомида ўзаро ҳамкорлик мустаҳкамлаб борилмоқда. Бугун МАК самолётлари мунтазам, ҳафтасига икки марта дунёда энг кўп қатновлар бўлган аэропортга хавфсиз парвозларни амалга оширмоқда. Ушбу аэропортда 60 та авиакомпанияга хизмат кўрсатилиб, 120 йўналишлар бўйича парвозлар амалга оширилади.

215
Встреча пассажиров, прибывших из Китая, в аэропорту Ташкента

Қозон шаҳридан чартер парвозларга чипта сотиш бошланди

39
UzAirways Октябр ойида "Қозон - Тошкент" йўналишида ҳафтага бир неча бор чартер парвозлар амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. Қозон шаҳридан Ўзбекистон фуқароларини ўз ватанига қайтариш бўйича чартер парвозларга билетлар сотиш бошланди деб хабар қилмоқда Uzbekistan Airways.

Парвозлар 1 октябрдан қуйидаги жадвалга асосан амалга оширилади:

Қозон - Тошкент, HY 3650, 11:00 - 16:30. 

Авиакомпания сайтида маълум қилинишига кўра, парвозлар ҳафтада бир неча маротаба амалга оширилади в чипта нархи эконом класс учун 344 доллар, бизнес класс учун 554 долларни ташкил қилади. 

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Россиянин Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларидан Ўзбекистонга ҳар куни парвозлар амалга оширилмоқда. Йўловчилардан COVID-19 касалланмагани тўғрисида маълумотнома талаб қилинади. Маълумотнома парвоздан 72 соат олдин олинган ПЗР ташҳиси асосида бўлиши керак.

 

39
Бухарский государственный медицинский институт имени Абу Али ибн Сино

Хорижда Ўзбекистон ОТМнинг илк филиали очилади

58
Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти биринчилардан бўлиб хорижий мамлакатларда ўз филиалини очган ОТМ бўлди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Ўзбекистондаги хорижий мамлакатларда ўз филиалини ташкил этган илк олий таълим муассасасига айланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Институт Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳридан 20 км узоқликда жойлашган Ноида халқаро университети базасида ўз филиалини ташкил этиш бўйича меморандум имзолади. 

Унга биноан 2020-2021 ўқув йилидан институт профессор-ўқитувчилари МББС (Тиббиёт ва жарроҳлик бакалаври) дастури асосида ўқишга қабул қилинган Ҳиндистон фуқароларига ўз мамлакатларида таълим беришади. 

Келишувга биноан, Ноида халқаро университети таълим жараёни учун зарур инфратузилма, моддий-техник база, ўқув лабораториялари ҳамда клиник базалардан фойдаланиш бўйича ёрдам кўрсатади. Ўқишга қабул қилинган талабалар биринчи икки йилни Ҳиндистонда, қолган 3 йилни эса Бухорода ўтказишади. 

Бухоро давлат тиббиёт институти, Ноида халқаро университети ҳамда "PeopleHive" компанияси ўртасида имзоланган ушбу уч томонлама меморандум Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг халқаро жозибадорлигини таъминлашда, таълим экспорти орқали институт моддий барқарорликни оширишда ҳамда халқаро рейтингларда ўрин эгаллашига асосий восита бўлиб хизмат қилади.

Бухоро давлат тиббиёт институти 2019 йилда Ҳиндистон фуқароларига таълим бериш ҳуқуқини берувчи Тиббиёт кенгаши аккредитациясидан ўтган эди. Ўтган ўқув йилида 50 га яқин Ҳиндистон фуқаролари ўқишга қабул қилинган.

58

Путин COVID-19 га қарши эмлангандан сўнг Жанубий Кореяга боришга ваъда берди

0
Аввалроқ Жанубий Корея президенти маъмурияти Путин кореялик ҳамкасби Мун Чжэ Ин билан телефон орқали суҳбат чоғида Кореяга боришга тайёрлигини билдирганини хабар қилган эди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ҳақиқатдан ҳам Жанубий Корея етакчисига коронавирусга қарши эмлангандан сўнг Сеулга боришга ваъда берди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Аввалроқ Жанубий Корея президенти маъмурияти Путин кореялик ҳамкасби Мун Чжэ Ин билан мамлакатлар ўртасидаги дипломатик алоқалар ўрнатилганига 30 йил тўлиши муносабати билан телефон орқали суҳбат чоғида Кореяга боришга тайёрлигини билдирганини хабар қилган эди.

“Ҳа, ҳақиқатдан ҳам, Путин кеча унинг жанубий кореялик ҳамкасби тиклаган амалдаги таклифномага эга. Ва Путин у эмланиш ҳақида қарор қабул қилгач, пайти келиб бу илтифотли таклифдан албатта фойдаланиш ниятида эканини тасдиқлади”, - деди Песков РИА Новостига.

Россия дунёдаги биринчи коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини август ойида рўйхатга олди. У Гамалея номидаги марказ томонидан яратилган ва Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилмоқда.

Шунингдек, Россияда “Вектор” маркази томонидан яратилган вакцина клиник синовдан ўтмоқда. Куни кеча Россия ССВ Чумаков номидаги Илмий марказ томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовларига рухсатнома берди.

0
Теглар:
Жанубий Корея, Путин, Спутник V, коронавирус, вакцина
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси