Обналичивание сумов

Ўзбекистонда 1 декабрдан хорижга пул жўнатмаларини сўмда жўнатиш мумкин бўлади

1020
Мижоз банкка миллий валюта билан келади, бу ерда пул хориж валютасига конвертация қилинади ва чет элга жўнатилади

ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Ўзбекистон банклари 1 декабрдан хорижга пул жўнатмаларини сўмда жўнатишни йўлга қўяди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Бугунги кунда ўзбекистонликларда хориждаги, масалан, чет элда ўқиётган ёки даволанаётган яқинларига пул жўнатиш эҳтиёжи катта. Аммо аҳоли ҳаттоки конвертация очилганидан кейин ҳам пул жўнатиш хизматидан тўлақонли фойдалана олмаяпти, чунки банклар хорижга жўнатиш учун фақат нақд хориж валютасини қабул қилади. Лекин тез орада вазият ўзгаради.

"1 декабрдан бошлаб ушбу хизмат жорий этилади. Натижада чет элга пул жўнатмоқчи бўлган, лекин хорижий валютаси бўлмаган фуқаролар сўмда пул жўнатишлари мумкин бўлади. Улар банкка миллий валюта билан келишади, бу ерда пул хориж валютасига конвертация қилинади ва чет элга жўнатилади", — деди Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов Халқаро пресс-клуб йиғилишида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 5 сентябрдан бошлаб жисмоний шахслар банкларга валютани бозор курсида сотиш ҳуқуқига эга бўлишди. Хориж валютасини сотиб олиш эса тижорат банкларининг конверсион бўлимларида халқаро тўлов карталарига ўтказиш орқали амалга оширилади.

Юридик шахслар халқаро операциялар учун банклардан хориж валютасини чекланмаган миқдорда сотиб олиши мумкин.

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистондаги банклар аҳоли ва бизнес вакилларидан бир ярим миллиард доллардан зиёд валюта сотиб олган.

1020
Женщина спит. Иллюстративное фото

Шифокор кондиционер бўлмаса жазирамада қандай ухлаш кераклигини айтди

4
Шифокор Алена Максимова кондиционер бўлмаса жазирамада қандай ухлаш кераклиги юзасидан тавсиялар берди.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Россия сомнологлар жамияти аъзоси, шифокор Алена Максимова "Звезда" телеканалига берган интервьюсида кондиционер бўлмаганда жазирама ҳаво вақтида қандай ухлаш кераклигини айтди.

“Ётоқхонада ҳаво намлагич ортиқчалик қилмайди. Агар намлагич бўлмаса, унда совуқ сув билан тоғорани қўйиш мумкин. У хонани совутмайди, аммо қўшимча намлик пайдо бўлади. Аммо кондиционер - бу ҳолатда энг яхши вариант”, - дейди Максимова.

Унинг сўзларига кўра, кондиционер бўлмаса, ётоқхона қизиб кетмаслиги учун парда ва ойналарини ёпиш керак.

Мутахассис шунингдек, иссиқ ҳавода кўрпасиз ухлашни маслаҳат берди, ёхуд зиғир ёки пахта чойшабидан фойдаланиш зарур. Унинг сўзларига кўра, ҳаддан ташқари иссиқ ҳавода синтетик матодан тайёрланган кўрпадан фойдаланиб бўлмайди, чунки унда тери ёмонроқ нафас олади.

4

Адлия вазири ўринбосари нега "Фавқулодда вазият" эълон қилинмаётганини тушинтирди

37
(Янгиланган 12:01 14.07.2020)
Дунё тажрибаси пандемия шароитида "Фавқулодда вазият" ҳолати киритиш - эпидемияга қарши чораларнинг энг самаралиси эмаслигини кўрсатмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik. Ўзбекистонда бир қатор жиддий чекловлар киритилишига қарамасдан, нима сабабдан "Фавқулодда вазият" эълон қилинмаётганини Адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов кеча 13 июл куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда тушинтирди

Хусусан, нима учун фавқулодда ҳолат (вазият) шароитларига ўхшаш чекловлар ўрнатилганига қарамай, фавқулодда ҳолат ўрнатилгани ҳақида расман эълон қилинмаяпти, - деган саволга, Икрамов қуйидагича жавоб берди. 

"Дунё мамлакатлари тажрибасининг таҳлили коронавирус қарши кураш бўйича вазиятни баҳолаш ва унинг натижадорлиги киритилган тартибнинг шакли: фавқулотда ҳолат, фавқулотда вазият, комендантлик соати, карантинни алоҳида ёки биргаликда жорий қилинганлигига боғлиқ эмаслигини кўрсатмоқда.

Ўзбекистонда ўтказилаётган эпидемияга қарши тадбирлар кўпроқ “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуннинг талабларига мос келади ва қуйидагиларни қамраб олади:

  • мамлакат ҳудудларининг санитария муҳофазаси (санитар-карантин назорати ўтказиш ва чекловчи тадбирлар (карантин) киритиш орқали таъминланади);
  • инфекцион касалликлар ўчоқларида дезинфекция тадбирлари ўтказиш, мажбурий тиббий кўриклар.

Ҳозирда коронавирус инфекцияси билан курашда чекловчи тадбирлар (карантин) мавжуд тартиблар ичида энг мутаносиби бўлиб турибди ва ўзининг натижасини бермоқда. Зарурат туғилганда, мазкур тартиб доирасида қўшимча чекловлар киритилиши мумкин, ҳаммаси вазиятдан келиб чиқади."

Ундан ташқари вазир ўринбосари киритлаётган ушбу чекловлар Ўзбекистон фуқароларининг конституцион ҳуқуқ ва эркинликларини бузмаётганини ҳам тушинтириб берди. 

Хусусан, Конституциянинг 20-моддасида фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда (эътибор қилинг) бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмасликлари шартлиги белгиланган. Яъни, шахсий ҳуқуқларни амалга ошириш бошқаларнинг ҳуқуқи олдида мутлақ бўлиши мумкин эмас, дейилган. 

Автотранспорт ҳаракатига киритилган чекловлар эса “Аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонунда акс этган. 

Шунингдек, чеклашлар Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларига ҳам зид эмаслиги айтиб ўтилди.

37