Богиня правосудия Фемида

Бобомурод Абдуллаев иши: журналист қийноққа солингани ўз исботини топмади

931
(Янгиланган 21:08 15.03.2018)
Ўтган суд мажлисида адвокат Майоровнинг илтимосномаси қаноатлантирилиб, Бобомурод Абдуллаевга у қийноққа солинган-солинмаганини аниқлаш учун суд тиббий-экспертизаси тайинланган эди. Экспертиза хулосаларига кўра, журналист Абдуллаев, МХХ ҳибсхонасида қийноққа солингани тасдиқланмади

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида бугун, 15 март куни, Ўзбекистон Конституцион тузумига тажовуз қилишда айбланаётган Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, Равшан Салаев ва Шавкат Оллоёров иши бўйича иккинчи суд мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Эслатиб ўтамиз, 7 март куни бошланган суд мажлисида судланувчи Бобомурод Абдуллаевнинг адвокати Сергей Майоров илтимосномаси қаноатлантирилиб, Абдуллаев қийноққа солинган-солинмаганини аниқлаштириш учун суд тиббий экспертизаси тайинланган эди.

Бугунги суд мажлиси бошланишида судланувчи Бобомурод Абдуллаевга нисбатан суд томонидан тайинланган суд-тиббий экспертизаси хулосаси ўқиб эшиттирилди.

Экспертиза хулосаси Бобомурод Абдуллаевнинг МХХ тергов-изоляторида қийноққа солинганлигини тасдиқламади.

Бундан ташқари, бугунги суд мажлисида Давлат айбловчиси томонидан айблов хулосаси ўқиб эшиттирилди.

Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, Равшан Салаев ва Шавкат Оллоёровлар Ўзбекистонда давлат тўнтаришини содир этишга уриниш, давлат ҳокимияти вакиллари ва уларнинг оилалари вакилларини обрўсизлантиришга ҳаракат қилиш, қуролли давлат тўнтаришини тарғиб қилиш, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар ёзишда айбланмоқда.

Бобомурод Абдуллаев суд жараёни давомида ўқиб эшиттирилган айбловларга жавобан ўз айбига иқрор эмаслигини маълум қилди.

Равшан Салаев қисман иқрорлигини айтди.

Ўзбекистон конституцион тузумига тажовуз қилишда айбланаётган судланувчи — блогер ва иқтисодчи Ҳаётхон Насреддинов эса ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди.

Шавкат Оллоёров эса Бобомурод Абдуллаев сингари ўз айбига иқрор эмаслигини маълум қилди.

Шундан сўнг Бобомурод Абдуллаевнинг тергови бошланди.

Бобомурод Абдуллаев ўз тергов баёноти давомида МХХ терговчилари уни Ички ишлар вазирига қарши, Бош прокурорга қарши кўрсатма беришга мажбур этишганига иқрор бўлди. Шунингдек, уриб, қийнашганини айтди.

Тафсилотлар давом этаётганида соат 18:00 бўлганлиги сабабли сўроқ тўхтатилди.

Кейинги суд мажлиси 26 март санасига белгиланди.

931

Ўзбекистонда коронавирус: 30 сентябрь асосий хабарлари

360
Сутка давомида 363 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 717 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 363 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 252  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 48 нафари Тошкент шаҳрида, 25 нафари Жиззах вилоятида, 17 нафари Андижон вилоятида 8 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 396 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 53 366 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 94 фоиз.

Айни пайтда 2 881 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 470 киши пандемия қурбони бўлди.

Абхазиядаги ўзбекистонликлар

Абхазия ҳудудида бўлиб турган 400 га яқин Ўзбекистон фуқароларининг ватанга қайтишда кўмак бериш тўғрисидаги мурожаатлари келиб тушган.

ТИВ маълум қилишича, ёрдамга муҳтожлардан (аёллар, ҳомиладолар, қариялар ва болалар) иборат Ўзбекистон фуқароларининг биринчи гуруҳини шу йилнинг октябрь ойи бошларида Ўзбекистонга қайтариш режалаштирилган.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 33,8 миллиондан ошди, 1 миллиондан ортиқ  киши вафот этди, 25,1 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (7,4 млн), Ҳиндистонда (6,2 млн), Бразилияда (4,8 млн).

360
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Абхазо-российская граница

ТИВ: Абхазиядаги фуқароларнинг биринчи гуруҳини октябрда қайтариш режалаштирилган

88
Абхазия ҳудудида бўлиб турган 400 га яқин Ўзбекистон фуқароларининг ватанга қайтишда кўмак бериш тўғрисидаги мурожаати ҳал қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ва Ростов-Дон шаҳридаги бош консулхонасига Абхазия ҳудудида бўлиб турган 400 га яқин Ўзбекистон фуқароларининг ватанга қайтишда кўмак бериш тўғрисидаги мурожаатлари келиб тушди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, ушбу муаммони зудлик билан ҳал этиш мақсадида Россия томонига фуқароларни ватанга қайтариш учун уларнинг Россия чегарасини кесиб ўтишларига рухсат олиш юзасидан яна бир бор тегишли мурожаат юборилган.

“Ёрдамга муҳтожлардан (аёллар, ҳомиладолар, қариялар ва болалар) иборат Ўзбекистон фуқароларининг биринчи гуруҳини шу йилнинг октябрь ойи бошларида Ўзбекистонга қайтариш режалаштирилган”, - дейилган хабарда.

Хабарда қолган фуқаролар Россия томонидан давлат чегарасини транзит мақсадида кесиб ўтишга рухсат берилгандан кейин Ўзбекистонга қайтарилиши қўшимча қилинган.

88
Ракетные установки Азербайджана ударили по Нагорному Карабаху

Қорабоғдаги зиддийлашув ва дронни қўллашдаги "сурия" тажрибаси

55
Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатлар можаро томонларининг технологик жиҳатдан сезиларли тараққий этганини намоён қилмоқда, деб ёзади ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленко

Озарбайжон ва Арманистон қўшинлари разведка ва зарба учувчисиз учиш қурилмалари (УУҚ)дан - "сурия тажрибаси"ни ҳисобга олган ҳолда фаол фойдаланишмоқда. Бу табиийки жонли куч ва техникада йўқотишлар сони ортишини келтириб чиқармоқда.

Яқин ўтмишда рўй берган худди шу сингари жанговар ҳаракатлардан фарқли ўлароқ, Қорабоғдаги ҳозирги оғир аслаҳалар қўлланилаётган зиддият жанг майдонида олинган видео билан кечаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бу кадрларда Озарбайжон ва Арманистоннинг ҳавода мунтазам кузатилаётган разведка ва зарба дронларини кўриш мумкин.

Арманистон ҳарбий идораси маълумотларига кўра, озарбайжон қўшинлари 29 сентябрь куни арман ҳудуди Варденис шаҳрида жойлашган ҳарбий қисм бўйлаб туркияда ишлаб чиқарилган дрон ёрдамида авиазарба беришди. Сал олдин Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон қуролли кучлари Қорабоғ билан чегаратуташув жойида аҳоли пунктлари Арманистон ҳарбий кучлари томонидан ўққа тутилгани ҳақида баёнот берган эди.

Позиция жанглари давом этмоқда, рақиблар бир-бирига алоҳида (нуқтали) зарба беришмоқда. Можаро ҳудудидан қочоқлар сезиларли оқимининг йўқлиги ҳам жанговар ҳаракатларнинг нисбатан босиқ характеридан далолат бермоқда.

Қайноқ осмон

Айни вақтда экспертлар ҳамжамияти фақатгина АР ва ОР ҳарбий идораларининг расмий маълумотига таянишлари мумкин. Қорабоғ кучлари гўёки 49та озарбайжон дронларини уриб туширган, ўз навбатида, арман армияси 18та УУҚдан жудо бўлган. Тахминимча, рақамлар ўта бўрттирилган.

Таққослаш учун, ўтган ўн йил мобайнида Тоғли Қорабоғда йигирмага яқин озарбайжон ва арман УУҚлари уриб туширилган эди. Аммо ҳар нега қарамай, минтақадаги дронлар уруши - бу ҳақиқат. Сурия тажрибаси эса шуни кўрсатмоқдаки, замонавий қуролли можароларда учувчисиз комплекслар аҳамияти мунтазам ортиб бормоқда.

Яқин келажакда жанговар ҳаракатлар стратегияси ва тактикаси кўп ҳолларда сунъий онгга эга бўлган разведка олиб бориш ва зарба бериш, юз ва ҳатто минглаб километрлардаги нишонларга "қўли етадиган" автоном учар аппаратлари томонидан белгиланади. Шу бугуннинг ўзида ҳам ЎЎҚлар томонидан жанговар ҳаракатлар зоналарида суткасига 24 соатлик назорат таъминланмоқда.

© Sputnik / Виталий Тимкив

Қорабоғ зиддиятида Боку асосан Исроилда ишлаб чиқарилган, 50 килогача юк кўтаришга қодир ва ҳаракат масофаси 250 км гача бўлган Aerostar, Hermes, Heron ва Harop дронларидан фойдаланмоқда. Бундай аппаратларни разведкада, ўт зарбасини тўғирлашда ҳамда рақибнинг жонли кучи ҳамда енгил зирҳланган техникасига қарши курашда бошқарилувчи жанговар захира сифатида қўллаш мумкин.

ЎЎҚ қимматбаҳо, ва Ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа тизимлари воситалари учун етарлича сезилишга эга. Масалан, Hermes 20 миллион долларга яқин туради, аммо уни нишонга сари йўлда уриб туширишлари мумкин. Ҳаражатларни оптималлаштириш учун Озарбайжон исроилнинг Aeronautics Defense компанияси ишлаб чиқарадиган дрон-камикадзе "Орбитер-1К" Systemsнинг хилларидан бирига ўхшаш, ўз-ўзидан тўғирланадиган, кўринувчан ва инфрақизил диапазонларда кузатув оптик-электр тизимига эга, осмонни қўриқловчи "Зарба" жанговар захираларини лицензион ишлаб чиқарилишини йўлга қўйди.

Каттагина маблағга эга бўлмаган ҳолда, Ереван ўз мудофаа саноати имкониятларига таянмоқда. Арманистон "Крунк" типидаги енгил (20 килогача юк кўтариш ва ҳаракат масофаси 150 км бўлган) ҳамда тоғли жойлар учун арзон ва самарали бўлган ўта кичик "Базе" разведка ва зарба аппаратларини ишлаб чиқармоқда ва қўлламоқда. Арман армиясининг 95%дан ортиқ дронлари - маҳаллий ишлаб-чиқарувчилар маҳсулотидир.

Жанубий Кавказ барқарор дунё учун қайноқ нуқта ва юқори технологик қурол учун анча тор бўлиб қолмоқда. Бундай юқоритехнологик қурол борган сари кўпаймоқда. Аммо жанг майдонида томонларнинг бирининг тотал устуворлиги ҳозирча кузатилмаяпти.

55