Строящаяся атомная электростанция. Иллюстративное фото

Атом электростанцияси қайси вилоятда қурилиши маълум бўлди

3418
(Янгиланган 09:44 31.05.2018)
“Росатом” корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв сўзларига кўра, Ўзбекистонда АЭС қурилиши лойиҳасини амалга ошириш учун тегишли давлат органи ташкил этилиши лозим, у республикадаги атом соҳасини тартибга солади.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистонда биринчи атом электростанцияси Навоий вилоятида қурилади. Бу ҳақда  Россиянинг “Росатом” корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв маълум қилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев встретился с главой Росатома
Пресс-служба президента Узбекистана

Унинг сўзларига кўра, янги объект қурилиши учун майдон Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув чоғида маълум бўлди.

Учрашувда ҳукуматлараро келишув, шартнома, бу объектни фойдаланишга топшириш муддатлари, кадрлар тайёрлаш масаласи ҳам кўриб чиқилган. 

“Ўзбекистон Россияга Навоий вилоятида АЭС қуришни таклиф қилди. Ўзбекистон президенти ва бош вазири бизга Навоий вилоятидаги майдонча ҳақида маълум қилишди. Яқин кунлар ичида у ерга йўл олиб, маълумот йиғишни бошлаймиз. Лойиҳага ёндашувлар муҳокама қилинди”, — деди Лихачёв.

“Росатом” раҳбарининг фикрига кўра, биринчи навбатда Ўзбекистонда АЭС қурилиши лойиҳасини амалга ошириш учун тегишли давлат органи ташкил этилиши лозим, у республикадаги атом соҳасини тартибга солади. Ушбу идора “Росатом” билан биргаликда қабул қилиниши зарур бўлган битим, келишув ва бошқа ҳукуматлараро қарорларни тайёрлайди.

3418
Мавзу:
Ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши (29)

Ўзбекистонда коронавирус: 4 август асосий хабарлари

32
Бир сутка давомида 254 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26 804 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 4  авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 254 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26 804 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари: 218 нафари — Тошкент шаҳрида, 23 нафари — Ўртасарой карантин марказида; 31 нафари — Самарқанд вилоятида, 3 нафари — Тошкент вилоятида, 2 нафари — Андижон вилоятида аниқланди.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 576 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 17 835 нафарга етди.

Айни пайтда 8 803 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида икки бемор – Тошкентда 64 ёшли ва 30 ёшли эркаклар вафот этди.

Уларга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Ҳамроҳ касалликлар (юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония) билан ҳам оғриган.

Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморлар ўткир юрак қон-томир, нафас ва полиорган етишмовчилигидан вафот этган.

Ўзбекистонда жами 163 киши пандемия қурбони бўлди.

Карантин қачон бекор қилинади

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов карантин қандай шароитда бекор қилиниши мумкинлигини маълум қилди.

“Хабарингиз бор, навбатдаги карантин даври 15 августгача узайтирилган. Биз маълум даражадаги плато чизиғига, барқарорликка эришишимиз, келгусида касалланишлар ҳолатини камайтиришимиз ва карантин чекловларини бекор қилишимиз учун ҳозирги вақтда ўрнатилган чекловларга амал қилишда давом этишимиз керак”, – деди Абдуҳакимов.

Бу ҳақда батафсил.

Ватанга қайтган талабалар

Uzbekistan Airways махсус рейси билан Қозондан 300 нафар талаба Ўзбекистонга олиб келинди.  Талабалар Самарқанд ва Тошкентга олиб келинди. Улар 14 кунлик карантин ўтказиши учун алоҳида ташкил қилинган муассасаларга жойлаштирилди. Бундан аввал Сибир федерал округ олийгоҳларида таҳсил олаётган 100 нафар талаб олиб келинди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 18,2 миллионга етди, 692 минг киши вафот этди, 10,9 киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (4,7 млн), Бразилияда (2,8 млн), Ҳиндистонда (1,9 млн).

32
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Спецоперация по захвату Сухроба Каримова, угрожавшего взорвать банк в Киеве

"Киевлик террорчи" Суҳроб Каримов ҳақида нималар маълум

113
Террористни қўлга олиш бўйича махсус операция қандай ўтганлиги ва у ҳақида бугунги кунга нималар маълум - бу ҳақда материалимизда.

ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. 3 август куни кундузи номаълум шахс “Универсал- банк”нинг Киевдаги "Леонардо" бизнес марказидаги филиалини портлатиш билан таҳдид қилди. Кейинчалик, бу шахс Ўзбекистон фуқароси Суҳроб Каримов эканлиги маълум бўлди.

Банкни қўлга олиш ва СБУнинг махсус операцияси: бу қандай ўтди

Кун ўртасида "Универсал-банк" ходимаси полицияга қўнғироқ қилиб, 35 ёшлар атрофидаги эркак банк бўлимига келганини ва унинг сўзларига кўра, сумкасида бомба борлигини маълум қилди. Жиноятчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларини чақиришни сўради. У бўлим бошлиғини гаровга олиб, қолган барча ходимларни озод қилди.

Полиция ва хавфсизлик хизматлари бинони ўраб олиб, шаҳар аҳолисидан айланма йўлдан ҳаракатланишни сўради. Аввалига, одам гаровга олинишига қарши "Гром" полиция операцияси режаси киритилди. Кейин операция бошқарувини Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) ўз зиммасига олди, у "Бумеранг" терроризмга қарши кураш режасини жорий этди.

Бинога ҳужум уюштиришга имкон бўлмади: Каримов рюкзакка тортилган ипни оёғига боғлаб олиб, портловчи мосламани ишга тушуриши билан таҳдид қилган. Бу ҳақиқатан ростми-ёлғонми, ўша дақиқаларда маълум бўлмаган. Бундан ташқари, эркакнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини ўрганишдан унинг "руҳий носоғломлиги" маълум бўлди.

Угрожающий взорвать бомбу в Киеве является гражданином Узбекистана
Сухроб Каримов в отделении банка

Хавфсизлик ходимлари музокараларга киришди ва босқинчига таслим бўлишни таклиф қилди. У интервью бериш учун ОАВ вакилларини киритишларини талаб қилди. Бошқа маълумотларга кўра, у қўшимча 40 минг гривна (1,44 минг доллар) талаб қилган.

Спецоперация по захвату Сухроба Каримова, угрожавшего взорвать банк в Киеве
Спецоперация по захвату Сухроба Каримова, угрожавшего взорвать банк в Киеве

Махсус кучлар уни соат 15.00 ларда тўғридан-тўғри эфирда у ўзини телевизорда кўрсатаётганига ишонч ҳосил қилганида кишанладилар. Қўлга олиш жараёнида икки телеканал журналистлари ихтиёрий иштирок этдилар.

Спецоперация по захвату Сухроба Каримова, угрожавшего взорвать банк в Киеве
Спецоперация по захвату Сухроба Каримова, угрожавшего взорвать банк в Киеве

Бино текширилганида, тажовузкорнинг ёлғон гапиргани аниқланди: унда на бомба, на хавфли мослама бўлмаган.

Унга нисбатан Украина Жиноят кодексининг 258-моддаси "Террористик акт" 1-қисми бўйича жиноий иши қўзғатилди. Ҳозирда жиноятнинг сабаблари ва террорчининг эҳтимолий шериклари аниқланмоқда.

Украина пойтахти полицияси раҳбари Виктория Азарованинг сўзларига кўра, Каримов ўзини "муқаддас руҳ" деб атаган.

Спецоперация по захвату Сухроба Каримова, угрожавшего взорвать банк в Киеве
Спецоперация по захвату Сухроба Каримова, угрожавшего взорвать банк в Киеве

Террорчи ҳақида нималар маълум?

Украина СБУ маълумотларига кўра, Суҳроб Раҳматович Каримов 32 ёшда, Ўзбекистон фуқароси, Самарқандда туғилган.

Украина ИИВ раҳбарининг ўринбосари Антон Геращенко ўзининг Facebook'даги саҳифасида шуни маълум қилди: террорчининг ватанидан олинган маълумотларга кўра, Каримов 1998 йилдан бери "Олигофрения" ташхиси билан неврологик-психиатрик ҳисобда турган. Самарқанд психоневрологик диспансери Sputnik Ўзбекистон мухбирига бундай маълумотни ошкор этиш тақиқланганлигига ишора қилиб, маълумотни тасдиқламади, ҳам рад этмади.

Киевда, бу эркак тахминан беш йилдан бери яшаб келмоқда, резидент бўлган. Украиналик блогерларнинг хабар беришича, у пойтахт ресторанларидан бирида официант бўлиб ишлаган ва хостелда яшаб келган, у ердан уни гиёҳванд моддалар - амфетамин ва марихуана истеъмол қилгани учун чиқариб юборишган.

Маҳаллий ОАВлар эркакнинг Украинанинг Запорожье вилояти, Бердянск тумани, Новопетровка қишлоғида қайд этилганини аниқладилар. Шу ерда Каримов билан узоқ вақтдан бери алоқада бўлмаган, унинг собиқ хотини ва фарзанди яшаб келган.

30-чи июл куни, банк филиалига бостириб киришдан бир неча кун олдин, эркак ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида "жиҳод" эълон қилди ва кофирларни ўлдиришга чақирди.

Тошкент қандай муносабат билдирди

Ўзбекистон томони ҳодиса юзасидан ҳозирча расмий изоҳ бермади. Аммо бу борада ишлар олиб борилмоқда.

113

Калуга вилоятида 256 аскар қолдиқлари топилди

0
РФ Тергов қўмитаси ходимлари томонидан ўтказилган қидирув амалиёти давомида Қизил Армиянинг 200 дан ортиқ аскарлари қолдиқлари ердан ковлаб олинди. Қазиш ишлари "Память" қидирув жамоат бирлашмаси экспедицияси доирасида олиб борилди.

1941 йил декабр - 1942 йил январ ойида Москва яқинида Совет қўшинларининг қарши ҳужуми пайтида Иклинское қишлоғи яқинида ҳалок бўлган 256 нафар Қизил Армия аскарларининг қолдиқлари Калуга вилоятининг Боровский туманида топилган.

Қидирув ишлари Улуғ Ватан урушига оид, муқаддам номаълум 4 дафн жойида уч кун - 17 июлдан 20 июлгача давом этди.

Ҳозирда қидирувчилар ҳалоқ бўлганларнинг шахсларини аниқламоқда. Қолдиқлар Боровский тумани ҳудудида ҳарбий шараф билан қайта дафн этилади.

1941-1942 йиллар қишида Қизил Армия аскарлари фашистларнинг ғалабали юришига тўсқинлик қилдилар ва биринчи марта уларни чекинишга мажбур қилдилар. Ўша пайтда Москва вилояти таркибига кирган Боровский тумани ҳудудидаги жанглар 1941 йил октябр ойида Германиянинг СССР пойтахтига "Тайфун операцияси" деб номланган ҳужум режасини амалга ошириш доирасида бошланган. Совет қўшинлари душман позицияларини ёриб ўтиб, Иклинское қишлоғини озод қилдилар, шундан сўнг аста-секин ғарб томон силжиш бошланди.

0