Chevrolet Captiva

Тўй кортежларига қарши чиққан Ёшлар Иттифоқининг ўзи кортеж уюштирди...

1837
Ёшлар Итифоқининг каптивали кортежи ижтимоий тармоқларда норозиликларга сабаб бўлмоқда.

ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Кеча 30 июнь Ёшлар куни байрами Ўзбекистонда илк бор нишонланди.  Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ҳам бир ёшга тўлганини нишонлади.

Байрамдан кейин Facebook ижтимоий тармоғида самарқандлик Сайдали Ахтамов номли фуқаро қуйидаги видеолавҳани танқидий изоҳ билан жойлаштирди.

Ушбу видеолавҳа Facebookда жойлаштирилганнидан кейин унинг остига кўплаб салбий изоҳлар қолдирилди. Уларнинг асосийлари: ушбу кортеж, бошқа ҳар қандай кортеж каби, йўл ҳаракатига халал берганини, иккинчидан, ҳаракатланаётган машинадан белигача чиқиб олган ёшлар – Йўл-ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузаётгани ва учинчидан — давлат маблағлари бефойда сарфлангани ҳақида.

1837