Шавкат Мирзиёев провел совещание, посвященное вопросам создания атомной энергетики в Узбекистане

Мирзиёев атом электр станциясини қуриш бўйича муҳим топшириқлар берди

1443
(Янгиланган 19:47 10.07.2018)
Атом электр станцияси барпо этилиши натижасида йилига 3,7 миллиард куб метр табиий газ тежалади.

ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10 июль куни республикада атом электр энергетикасини барпо этиш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирларни амалга ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Бугунги кунда Ўзбекистонда электр энергиясига бўлган талаб 69 миллиард киловатт-соатни ташкил этади. Бу қувватнинг қарийб 85 фоизи газ ва кўмирни ёқиш орқали, қолган 15 фоизи гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқарилади. Бунинг учун йилига 16,5 миллиард куб метр табиий газ, 86 минг тонна мазут ва 2,3 миллион тонна кўмир сарфланади.

Келгусида иқтисодиёт ўсиши, аҳоли сони ва турмуш даражаси ошиши эвазига электр энергиясига бўлган талаб янада ортади.

"Бу соҳада фақат табиий газ ва кўмирдан фойдаланишни давом эттираверсак, уларнинг мавжуд захираси маълум вақтдан кейин тугаб қолиши мумкин. Бу эса келажак авлод олдида кечириб бўлмайдиган хато ва жиноят бўлади", — деди Шавкат Мирзиёев.

Шу боис Ўзбекистонда тинч мақсадларда фойдаланиш учун атом энергетикасини барпо этишга киришилди. Россиянинг "Росатом" давлат корпорацияси ҳамкорликда атом электр станциясини қуриш бўйича келишувга эришилди. Мазкур комплекс 2 та энергоблокдан иборат, ҳар бирининг қуввати 1 минг 200 мегаватт бўлади. Атом электр станцияси учун дунёдаги энг хавфсиз ва замонавий эгергоблок танлаб олинган. Уни 2028 йилгача ишга тушириш режалаштирилган.

Атом электр станцияси барпо этилиши натижасида йилига 3,7 миллиард куб метр табиий газ тежалади. Бу манба қайта ишланиб, юқори қўшилган қийматли нефть-кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Атом энергияси экологик тоза ҳам. Бундай станциялар зарарли ис газини ҳосил қилмайди. Натижада табиий газни ёқишдан ҳосил бўладиган ва атроф-муҳитга тарқаладиган ис гази ҳажми йилига 3 миллион тоннага камаяди.

Йиғилишда атом электр станциясини қуриш, ундан фойдаланиш, хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ ташкилий-техник ва амалий ишлар муҳокама қилинди.

Президент шундай объектларни қуриш бўйича ривожланган давлатлар тажрибаси асосида иш тутиш, атом электр станциясини жойлаштириш бўйича техник шартларни ишлаб чиқиш ва геологик-қидирув ишларини сифатли бажариш бўйича топшириқлар берди.

Ўзбекистонда янги бўлган ушбу соҳага доир норматив-ҳуқуқий база яратиш, "Атом энергиясидан фойдаланиш тўғрисида"ги қонун ва тегишли қарор лойиҳаларини ишлаб чиқиш, уларнинг МАГАТЭ талаблари ва халқаро ҳужжатларга мувофиқлигига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

"Бу борадаги барча ишларни мувофиқлаштириш, ҳужжатларни тайёрлаш, лойиҳалаштириш ишлари ва музокаралар олиб бориш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида янги ташкилот тузиш керак. Шу билан бирга, ушбу ташкилот ҳузурида атом электр станциясини қуриш дирекциясини ҳам тузиш зарур. Кейинчалик ушбу дирекция атом электр станциясининг оператори бўлиб қолади", — деди Ўзбекистон раҳбари.

Маълумки, атом электр станциясини қуриш ва ундан фойдаланишда энг замонавий ва мураккаб технологиялар қўлланилади. Бунинг учун эса юқори савияли ва чуқур билимга эга бўлган мутахассислар керак. Шу боис Тошкентда физика соҳасида дунёда етакчи таълим муассасаларидан бири ҳисобланган Москванинг муҳандислик-физика институтининг филиалини очиш мўлжалланмоқда.

Шунингдек, физика ва техника йўналишларидаги олий ўқув юртларини битирган салоҳиятли кадрларни танлаб олиб, уларни Москва ва Минскка ўқишга ҳамда атом электр станцияларида тажриба орттиришга юбориш бўйича кўрсатма берилди.

Йиғилишда ҳар бир босқичдаги ишларни пухта ишлаб чиқиш ва амалга оширилаётган ишлар натижадорлигини қатъий назоратга олиш бўйича кўрсатмалар берилди.

1443
Мавзу:
Ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши (29)

Ўзбекистонда коронавирус: 4 август асосий хабарлари

5
Бир сутка давомида 254 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26 804 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 4  авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 254 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26 804 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари: 218 нафари — Тошкент шаҳрида, 23 нафари — Ўртасарой карантин марказида; 31 нафари — Самарқанд вилоятида, 3 нафари — Тошкент вилоятида, 2 нафари — Андижон вилоятида аниқланди.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 576 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 17 835 нафарга етди.

Айни пайтда 8 803 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида икки бемор – Тошкентда 64 ёшли ва 30 ёшли эркаклар вафот этди.

Уларга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Ҳамроҳ касалликлар (юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония) билан ҳам оғриган.

Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморлар ўткир юрак қон-томир, нафас ва полиорган етишмовчилигидан вафот этган.

Ўзбекистонда жами 163 киши пандемия қурбони бўлди.

Карантин қачон бекор қилинади

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов карантин қандай шароитда бекор қилиниши мумкинлигини маълум қилди.

“Хабарингиз бор, навбатдаги карантин даври 15 августгача узайтирилган. Биз маълум даражадаги плато чизиғига, барқарорликка эришишимиз, келгусида касалланишлар ҳолатини камайтиришимиз ва карантин чекловларини бекор қилишимиз учун ҳозирги вақтда ўрнатилган чекловларга амал қилишда давом этишимиз керак”, – деди Абдуҳакимов.

Бу ҳақда батафсил.

Ватанга қайтган талабалар

Uzbekistan Airways махсус рейси билан Қозондан 300 нафар талаба Ўзбекистонга олиб келинди.  Талабалар Самарқанд ва Тошкентга олиб келинди. Улар 14 кунлик карантин ўтказиши учун алоҳида ташкил қилинган муассасаларга жойлаштирилди. Бундан аввал Сибир федерал округ олийгоҳларида таҳсил олаётган 100 нафар талаб олиб келинди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 18,2 миллионга етди, 692 минг киши вафот этди, 10,9 киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (4,7 млн), Бразилияда (2,8 млн), Ҳиндистонда (1,9 млн).

5
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Спецоперация по захвату Сухроба Каримова, угрожавшего взорвать банк в Киеве

"Киевлик террорчи" Суҳроб Каримов ҳақида нималар маълум

96
Террористни қўлга олиш бўйича махсус операция қандай ўтганлиги ва у ҳақида бугунги кунга нималар маълум - бу ҳақда материалимизда.

ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. 3 август куни кундузи номаълум шахс “Универсал- банк”нинг Киевдаги "Леонардо" бизнес марказидаги филиалини портлатиш билан таҳдид қилди. Кейинчалик, бу шахс Ўзбекистон фуқароси Суҳроб Каримов эканлиги маълум бўлди.

Банкни қўлга олиш ва СБУнинг махсус операцияси: бу қандай ўтди

Кун ўртасида "Универсал-банк" ходимаси полицияга қўнғироқ қилиб, 35 ёшлар атрофидаги эркак банк бўлимига келганини ва унинг сўзларига кўра, сумкасида бомба борлигини маълум қилди. Жиноятчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларини чақиришни сўради. У бўлим бошлиғини гаровга олиб, қолган барча ходимларни озод қилди.

Полиция ва хавфсизлик хизматлари бинони ўраб олиб, шаҳар аҳолисидан айланма йўлдан ҳаракатланишни сўради. Аввалига, одам гаровга олинишига қарши "Гром" полиция операцияси режаси киритилди. Кейин операция бошқарувини Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) ўз зиммасига олди, у "Бумеранг" терроризмга қарши кураш режасини жорий этди.

Бинога ҳужум уюштиришга имкон бўлмади: Каримов рюкзакка тортилган ипни оёғига боғлаб олиб, портловчи мосламани ишга тушуриши билан таҳдид қилган. Бу ҳақиқатан ростми-ёлғонми, ўша дақиқаларда маълум бўлмаган. Бундан ташқари, эркакнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини ўрганишдан унинг "руҳий носоғломлиги" маълум бўлди.

Угрожающий взорвать бомбу в Киеве является гражданином Узбекистана
Сухроб Каримов в отделении банка

Хавфсизлик ходимлари музокараларга киришди ва босқинчига таслим бўлишни таклиф қилди. У интервью бериш учун ОАВ вакилларини киритишларини талаб қилди. Бошқа маълумотларга кўра, у қўшимча 40 минг гривна (1,44 минг доллар) талаб қилган.

Спецоперация по захвату Сухроба Каримова, угрожавшего взорвать банк в Киеве
Спецоперация по захвату Сухроба Каримова, угрожавшего взорвать банк в Киеве

Махсус кучлар уни соат 15.00 ларда тўғридан-тўғри эфирда у ўзини телевизорда кўрсатаётганига ишонч ҳосил қилганида кишанладилар. Қўлга олиш жараёнида икки телеканал журналистлари ихтиёрий иштирок этдилар.

Спецоперация по захвату Сухроба Каримова, угрожавшего взорвать банк в Киеве
Спецоперация по захвату Сухроба Каримова, угрожавшего взорвать банк в Киеве

Бино текширилганида, тажовузкорнинг ёлғон гапиргани аниқланди: унда на бомба, на хавфли мослама бўлмаган.

Унга нисбатан Украина Жиноят кодексининг 258-моддаси "Террористик акт" 1-қисми бўйича жиноий иши қўзғатилди. Ҳозирда жиноятнинг сабаблари ва террорчининг эҳтимолий шериклари аниқланмоқда.

Украина пойтахти полицияси раҳбари Виктория Азарованинг сўзларига кўра, Каримов ўзини "муқаддас руҳ" деб атаган.

Спецоперация по захвату Сухроба Каримова, угрожавшего взорвать банк в Киеве
Спецоперация по захвату Сухроба Каримова, угрожавшего взорвать банк в Киеве

Террорчи ҳақида нималар маълум?

Украина СБУ маълумотларига кўра, Суҳроб Раҳматович Каримов 32 ёшда, Ўзбекистон фуқароси, Самарқандда туғилган.

Украина ИИВ раҳбарининг ўринбосари Антон Геращенко ўзининг Facebook'даги саҳифасида шуни маълум қилди: террорчининг ватанидан олинган маълумотларга кўра, Каримов 1998 йилдан бери "Олигофрения" ташхиси билан неврологик-психиатрик ҳисобда турган. Самарқанд психоневрологик диспансери Sputnik Ўзбекистон мухбирига бундай маълумотни ошкор этиш тақиқланганлигига ишора қилиб, маълумотни тасдиқламади, ҳам рад этмади.

Киевда, бу эркак тахминан беш йилдан бери яшаб келмоқда, резидент бўлган. Украиналик блогерларнинг хабар беришича, у пойтахт ресторанларидан бирида официант бўлиб ишлаган ва хостелда яшаб келган, у ердан уни гиёҳванд моддалар - амфетамин ва марихуана истеъмол қилгани учун чиқариб юборишган.

Маҳаллий ОАВлар эркакнинг Украинанинг Запорожье вилояти, Бердянск тумани, Новопетровка қишлоғида қайд этилганини аниқладилар. Шу ерда Каримов билан узоқ вақтдан бери алоқада бўлмаган, унинг собиқ хотини ва фарзанди яшаб келган.

30-чи июл куни, банк филиалига бостириб киришдан бир неча кун олдин, эркак ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида "жиҳод" эълон қилди ва кофирларни ўлдиришга чақирди.

Тошкент қандай муносабат билдирди

Ўзбекистон томони ҳодиса юзасидан ҳозирча расмий изоҳ бермади. Аммо бу борада ишлар олиб борилмоқда.

96