Процедура снятия биометрических данных в визовом центре Санкт-Петербурга

Тожикистон Марказий Осиёда "ипак йўли визаси" жорий этилишини қўллаб-қувватлади

209
(Янгиланган 08:36 09.08.2018)
Аввалроқ Ўзбекистон ва Қозоғистон Silk viza жорий этиш таклифини илгари сургани хабар қилинганди.

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Тожикистон Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида умумий "ипак йўли визаси" жорий этилишига қизиқмоқда, деб хабар берди Sputnik Тожикистон.

Республика парламентининг халқаро ишлар, жамоатчилик бирлашмалари ва ахборот қўмитаси раҳбари Олим Салимзоданинг айтишича, бундай ташаббус Тожикистонда катта қизиқиш уйғотади.

Президент Эмомали Раҳмон давлат мустақиллигига эришилганидан буён минтақа давлатларининг яқинлашуви ва сайёҳлар, маҳсулотлар ва хизматлар учун сунъий тўсиқларни олиб ташлаш тарафдори бўлиб келмоқда, дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистон ва Қозоғистон Silk viza жорий этиш таклифини илгари сургани хабар қилинганди. Айни пайтда томонлар ўртасида бу борада фаол музокаралар олиб борилмоқда.

 

209
Встреча пассажиров, прибывших из Китая, в аэропорту Ташкента

Қозон шаҳридан чартер парвозларга чипта сотиш бошланди

33
UzAirways Октябр ойида "Қозон - Тошкент" йўналишида ҳафтага бир неча бор чартер парвозлар амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. Қозон шаҳридан Ўзбекистон фуқароларини ўз ватанига қайтариш бўйича чартер парвозларга билетлар сотиш бошланди деб хабар қилмоқда Uzbekistan Airways.

Парвозлар 1 октябрдан қуйидаги жадвалга асосан амалга оширилади:

Қозон - Тошкент, HY 3650, 11:00 - 16:30. 

Авиакомпания сайтида маълум қилинишига кўра, парвозлар ҳафтада бир неча маротаба амалга оширилади в чипта нархи эконом класс учун 344 доллар, бизнес класс учун 554 долларни ташкил қилади. 

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Россиянин Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларидан Ўзбекистонга ҳар куни парвозлар амалга оширилмоқда. Йўловчилардан COVID-19 касалланмагани тўғрисида маълумотнома талаб қилинади. Маълумотнома парвоздан 72 соат олдин олинган ПЗР ташҳиси асосида бўлиши керак.

 

33
Бухарский государственный медицинский институт имени Абу Али ибн Сино

Хорижда Ўзбекистон ОТМнинг илк филиали очилади

57
Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти биринчилардан бўлиб хорижий мамлакатларда ўз филиалини очган ОТМ бўлди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Ўзбекистондаги хорижий мамлакатларда ўз филиалини ташкил этган илк олий таълим муассасасига айланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Институт Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳридан 20 км узоқликда жойлашган Ноида халқаро университети базасида ўз филиалини ташкил этиш бўйича меморандум имзолади. 

Унга биноан 2020-2021 ўқув йилидан институт профессор-ўқитувчилари МББС (Тиббиёт ва жарроҳлик бакалаври) дастури асосида ўқишга қабул қилинган Ҳиндистон фуқароларига ўз мамлакатларида таълим беришади. 

Келишувга биноан, Ноида халқаро университети таълим жараёни учун зарур инфратузилма, моддий-техник база, ўқув лабораториялари ҳамда клиник базалардан фойдаланиш бўйича ёрдам кўрсатади. Ўқишга қабул қилинган талабалар биринчи икки йилни Ҳиндистонда, қолган 3 йилни эса Бухорода ўтказишади. 

Бухоро давлат тиббиёт институти, Ноида халқаро университети ҳамда "PeopleHive" компанияси ўртасида имзоланган ушбу уч томонлама меморандум Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг халқаро жозибадорлигини таъминлашда, таълим экспорти орқали институт моддий барқарорликни оширишда ҳамда халқаро рейтингларда ўрин эгаллашига асосий восита бўлиб хизмат қилади.

Бухоро давлат тиббиёт институти 2019 йилда Ҳиндистон фуқароларига таълим бериш ҳуқуқини берувчи Тиббиёт кенгаши аккредитациясидан ўтган эди. Ўтган ўқув йилида 50 га яқин Ҳиндистон фуқаролари ўқишга қабул қилинган.

57

Арипов: Тожикистон билан ўзаро товар айланмасини 1 млрд $ га етказиш имкониятига эгамиз

10
Ўзбекистон бош вазири яқин йилларда Тожикистон билан ўзаро савдо айланмаси 1 миллиард долларга етказилиши режалаштирилганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Душанбе шаҳрида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода билан учрашди.

Ҳар икки давлат делегацияси ўртасида бўлиб ўтган учрашув давомида Абдулла Арипов иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқалар борасида борасида сўз юритди.

“Биздаги статистикага кўра сўнгги уч йилда ҳар икки давлат ўртасидаги савдо алоқалари икки ярим баробарга ошди. Ўзбекистоннинг Тожикистонга экспорти 2,1 баробарга ошган бўлса, Тожикистон экспорти қарийб 5 баробар ортди. Бундан келиб чиқадики, бизнинг муносабатларимиз фақат бир томонлама манфаатли ҳамкорлик эмас, балки ҳар икки томонга наф келтиради”, - деди Арипов.

Ариповнинг сўзларига кўра, жорий йилда пандемия туфайли Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар ўртасида ўзаро товар айирбошлаш пасайди, аммо фақат Тожикистон билан ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,3 фоизга ошиб, 317 миллион долларни ташкил этди.

“Яқин йилларда олдимизга қўйилган вазифа — ўзаро товар айланмасини 1 миллиард АҚШ долларига етказиш имкониятига эгамиз”, - деди бош вазир.

Ушбу мақсадда бозорларга зарур ва талаб юқори бўлган маҳсулотларни ўзаро етказиб бериш, савдо-сотиқдаги турли тўсиқларни олиб ташлаш ва қулай шароитлар яратиш, биргаликда юқори қўшилган қиймат занжирини ташкил этиб, учинчи давлатларга экспортни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эгалиги таъкидланди.

Ўзбекистон ва Тожикистон савдо-саноат палаталари ҳамкорликни кучайтиришга келишди

Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Тожикистонда бўлиб турибди. Ташриф кун тартибида Ҳукуматлараро комиссиянинг Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича 7-йиғилиши бўлиб ўтиши ҳамда Ўзбекистон – Тожикистон ишбилармонлари бизнес-форуми ва Ишбилармонлар кенгашининг йиғилишини ўтказиш кўзда тутилган.

10