Председатель объединения VETERAN Талъат Мурадов

Мурадов: Ўзбекистон Афғонистон учун Англия, АҚШ ва СССР беролмаган нарсани берган

3943
Уруш кетаётган жойда қурилиш ишларини олиб борган темир йўлчилар мардонаворлик кўрсатишди, деб қайд этди VETERAN уюшмасираиси Мурадов.

Ўзбекистон томонидан Афғонистонда темирйўл қурилиши мамлакатга тинчликни таъминлаш учун имконият яратиш билан бир қаторда қатор провинцияларда оддий халқ ҳаётига енгиллик олиб кирди.

"Ҳайратон - Мозори-Шариф" темир йўлининг қурилиши ўзбекистонликлар учун қанчага тушгани ҳақида  Sputnik Ўзбекистон мухбири билан интервьюда VETERAN уюшмаси раиси Талъат Мурадов сўзлади.

"Мен минглаб юртдошларимиз, ўз ҳаётлари хавф остида бўлишларига қарамай, қўрқмасдан Афғонистон ва Ўзбекистон иқтисодиётига ўз ҳиссаларини қўшганлари билан фахрланаман. Улар қаҳрамонлик кўрсатишди. Кўприклар, дарё кечув жойлари, темир йўл қурдилар. Тоғ йўли, ер ости тонеллари, чўл бўйлаб 70 километр темир йўлини қуриш - осон эмас", - дея таъкидлади Талъат Мурадов.

Уруш кетаётган жойда қурилиш ишларини олиб борган темир йўлчилар мардонаворлик кўрсатишди, деб қайд этди Мурадов.

Унинг айтишича темир йўл - бу "янги ҳаёт янги инфратузилма", Афғонистон учун "улкан иш ўринларидир".

"Биз қўниларимизга тинч ҳаётда кўмак бера олишимиздан фахрланамиз", — деди VETERAN уюшмаси раиси. У республика президенти Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсат "энг таъсирли" эканлигини қўшимча қилди.

Изоҳни тўлалигича қуйидаги подкастда рус тилида тинглашингиз мумкин.

Мурадов: узбекистанцы рисковали жизнями, строя железную дорогу для Афганистана
3943
Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида (61)

Вакцина хавфсизми, у ўзи нимага керак? Атабеков жавоби

7
(Янгиланган 15:10 08.03.2021)
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Атабеков вакцинация ҳақида саволларга жавоб берди.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. ССВ матбуот хизмати Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Атабековдан жавоб олди.

— Олимларнинг таъкидлашича, касаллик юқишининг эпидемик жараён занжирини узиш учун аҳолининг камида 60-70 фоизида иммунитет мавжуд бўлиши керак, — дейди Атабеков. — Бунинг қанчалик тез содир бўлиши кўпгина омилларга боғлиқ. Хусусан, вакциналарнинг самарадорлиги қанчалик тез исботланиши, ЖССТ томонидан тасдиқланиши, ишлаб чиқарилиши ва етказиб берилиши ҳамда эмланувчи аҳоли қатламининг шакллантирилиши кабиларга ҳам боғлиқ.

— “COVID-19” га қарши вакцинация ўзи нима учун керак?

— Коронавирусга қарши эмлаш пандемияни жиловлашга  ёрдам беради. Вакциналар иммунитет тизимингизни мустаҳкамлаб, cизга юқиши мумкин бўлган вирусларга қарши курашишда иштирок этади. Биз эмлаш орқали нафақат ўзимизни, балки атрофимиздагиларни ҳам ҳимоя қиламиз.

“COVID-19”ни келтириб чиқарадиган вирус жуда осон юқади. Фикримизча, аҳолининг 60-70 фоизида ушбу касалликка қарши иммунитетни шакллантирмай туриб, унга қарши самарали кураша олмаймиз. Шу ўринда дунё бўйича касалланганларнинг 3-5 фоизи вафот этганлигини, улар орасида яқинларимиз ҳам бўлиши эҳтимоли мавжудлигини эсимиздан чиқармаслигимиз лозим.

Ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, антисептик воситалардан фойдаланиш ва жамоат жойларига боришдан ўзини тийиш кабилар вирус юқиши ёки уни бошқаларга юқтириш эҳтимолини камайтиришда самарали амал сифатида ҳисобланишига қарамасдан, бу чоралар пандемияни жиловлаш учун етарли эмас.

— “COVID-19” га қарши вакцина хавфсизми?

— Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан самарадорлиги тан олинган, хавфсизлиги кафолатланган ва фавқулодда ҳолатларда коронавирус касаллигига қарши эмлаш учун ишлатишга тавсия этилган вакциналардан фойдаланади.

7
Теглар:
Спутник V, вакцина, коронавирус пандемияси, коронавирус, Ўзбекистон
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Коронавирус: 4та ҳудудда янги ҳолатлар энг кўп Тошкентда

417
Сутка давомида 43 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80 219 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 43 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80 219 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 2 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Сурхондарё вилоятида, 3 нафари Тошкент вилоятида, 37 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 78 915 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 99 фоизга етди.

Айни пайтда 682 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда - 148 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда жами 622 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 116,5 миллиондан ошди, 2,5 миллиондан ортиқ  киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (28,9 млн), Ҳиндистонда (11,2 млн), Бразилияда (10,9 млн).

417
Теглар:
коронавирус пандемияси, коронавирус, Тошкент, Ўзбекистон
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси