Платный участок скоростной трассы

Йил охирига қадар Ўзбекистонда биринчи пуллик автомобиль йўл қурилиши бошланади

582
Йўл Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ҳудудидан ўтади. Лойиҳа қиймати ҳозирда аниқланмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 апр - Sputnik. Ўзбекистонда 2019 йил якунида мамлакатдаги илк пуллик автомобиль йўл қурилишини бошлаш режалаштирилмоқда. Ушбу йўл Тошкент ва Самарқанд шаҳарларини боғлайди. Бу Ўзбекистон президентининг “Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган

Таъкидланишича, йўл 2021 йил якунида фойдаланишга топширилади.

Ҳужжатга кўра,  Cengiz Enerji Sanayii ve Ticaret A.S., “Калён”, “Колин” (Туркия) компаниялари консорциуми билан Тошкент - Самарқанд пуллик автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси амалга оширилади.

Йўл Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ҳудудидан ўтади. Лойиҳа қиймати ҳозирда аниқланмоқда.

Қарорда ёзилишига кўра, 2019 йил 2-чорагида халқаро молия институтлари билан консалтинг хизматини кўрсатиш бўйича битим тузиш, 2019 йил май ойида - автомобиль йўли маршрутини ўрганиш ва дастлабки ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш, 2019 йил июнда - ДХШ битими шартлари бўйича музокаралар олиб бориш, 2019 йил июлда - битимни имзолаш режалаштирилган.

Ўзбекистонда пуллик автомобил йўллари пайдо бўлади

Эслатиб ўтамиз, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг 2018 йил баҳорида Ўзбекистонга ташрифи давомида пуллик йўл қуришга оид келишувга эришилган эди.

582
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Президент вилоятларда дори-дармонларнинг 3 ойлик заҳирасини тайёрлашни топширди

68
(Янгиланган 11:30 15.07.2020)
Шавкат Мирзиёев тўртта сектор раҳбарларига дори-дармон ва озиқ-овқатларнинг 3 ойлик заҳирасини тайёрлашни топширди.

ТОШКЕНТ, 15 июл – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14 июл куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида барча ҳоким ва 4та сектор раҳбарларига ўзларига тегишли бўлган ҳудудларда дори-дармон ва озиқ овқатлар заҳираларини тайёрлашни буюрди.

“Бугун шундай топшириқ бўлади: алоҳида 4та  сектор ўз ҳудуди бўйича дори-дармоннинг захирасини, ҳар бир вилоят ўзи учун яратади. Захира уч ойлик бўлиши керак. Бунга қанча маблағ керак бўлса берамиз, лекин биронта аптекада дори-дармон воситалари қимматлашса, одамларимизнинг норозилигига олиб келади. Мана шуни қаттиқ назоратга олишларинг керак”, - деди президент.

Президент айтишига қараганда захирада ҳамма нарса бор, йўғи олиб келиняпти, лекин жойига етиб бориши қийин бўляпти. Ҳар бир ҳудудда нарх-наво ҳар хил бўляпти. Шунинг учун захира яратиб, нарх-навосига қаттиқ эътибор қилиш керак.

Шунингдек Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат бозоридаги нархларни ҳам назорат остига олишни ва заҳира яратишни топширди.

“Энг катта масала – бозорда нарх-наво кўтарилиши керак эмас. Вилоятнинг тўртта раҳбари ўз ҳудудидаги бозорларни назорат қилиб туриши керак. Озиқ-овқат бўйича Ўзбекистонда муаммо йўқ. Худога минг қатла шукр, ҳозир пишиқчилик. Ҳамма нарсани халқимизга арзон, сифатли маҳсулот етказиб бериш чораларини кўришиз керак. Қишга тайёргарликни ҳозирдан бошлаймиз”, - деди президент бу борада.

Ундан ташқари Шавкат Мирзиёев ҳокимларга ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушаётган саволларга эрталаб бир соат, кечқурун бир соат давомида жавоб бериб боришни топширди.

“Ҳокимларга шундай топшириқ: эрталаб бир соат – 8дан 9гача, кечқурун 21дан 22гача ижтимоий тармоқлардан тушган саволларга мукаммал жавоб берасизлар. Халқимиз ҳамма нарсани билиши керак. Мана шунга эътибор қиламиз», – деди президент.

68

Қон босимини тез туширишнинг янги усули маълум бўлди

195
Мутахассислари нонушта пайтида монморанси нордон олчали шарбатни мунтазам равишда ичишни тавсия этдилар.

ТОШКЕНТ, 15 июл - Sputnik. Британиялик шифокорлар қайси ичимлик қон босимини дори-дармонсиз пасайтиришга имкон беришини аниқладилар. Бу ҳақда Argumenti.ru портали MedikForum маълумотига таянган ҳолда хабар берди.

Буюк Британиянинг Миллий соғлиқни сақлаш хизмати мутахассислари нонушта пайтида монморанси нордон олчали шарбатни мунтазам равишда ичишни тавсия этдилар.

Коронавирусни ўлдирадиган маҳсулот топилди – Франция тадқиқоти

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ҳар куни 60 миллилитр шарбат истеъмол қилиш босимни симоб устунининг 7 миллиметрига пасайтириши мумкин.

195
Строительные каски

Амур вилоятидаги можаро ҳал қилинди - ишчиларга қўшимча маош тўланади

12
Амур Газни қайта ишлаш заводи қурилишида Туркиялик пудратчи ва ўзбекистонлик қурувчилар орасида содир бўлган молиявий можаро ҳал қилинди, 15 июл куни ишчилар қўшимча тўлов олади.

ТОШКЕНТ, 15 июл – Sputnik. Амур Газни қайта ишлаш заводи қурилишидаги туркиялик пудратчи корхона ва ўзбекистонлик ишчилар орасидаги можаро ҳал қилинди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Хабарда айтилишига кўра, музокаралар вилоят губернатори Василий Орлов ҳамда ҳуқуқни сақлаш органлари иштирокида бўлиб ўтган.

“Олиб борилган дастлабки текширув давомида ишчиларга бир неча ой давомида маош ушлаб қолингани тасдиқланмади. Ходимларга меҳнат шартномаларига мувофиқ маош тўланган. Патент тўловлари (можарога сабаб бўлган) 15 июл куни тўлиқ қайтарилади. Ундан ташқари узоқ вақт давомида – 6 ойдан кўп, вахта тартибида ишлаган ишчиларга қўшимча тўлов масаласи кўриб чиқилмоқда”, - дейилган расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Амур Газни қайта ишлаш заводи қурилиши пудратчиларидан бири бўлган Туркиянинг Renaissanse Heavy Industries компаниясининг 300га яқин ишчилари 13 июл куни олган маошларидан норози бўлиб, норозилик намойиш қилган эдилар. Улар қурилиш ҳудудидаги автомобилларни ағдариб ташлаган ва пудрачи офисини вайрон қилишган эди.

Шундан сўнг воқеа жойига вилоят прокуратураси ва бошқа ҳуқуқни сақлаш ташкилотлари етиб келган ва текширув ўтказишни бошлаган эди.

Россиядаги Ўзбекистон элчихонаси ам вазиятни назорат остига олган. Бош консул Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида воқеа жойига етиб борган.

Маълумот учун Амур Газни қайта ишлаш заводи, Россиянинг энг йирик заводларидан бири бўлади. Унга киритилаётган сармоя ҳажми 19 миллард доллар. Корхона бир неча хил газ, жумладан гелий ҳамда полиэтилен ва бошқа қўшимча маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлади. 

12