Микрофон на сцене. Архивное фото

Жаҳонгир Отажонов ва Абдулла Қурбонов ўртасидаги низо: “Ўзбекконцерт” баёнот берди

2791
Хонандалар Жаҳонгир Отажонов ва Абдулла Қурбоновлар борасида юзага келган вазият хонанда Абдулла Қурбоновнинг сафардан қайтиши билан белгиланган тартибда кўриб чиқилади - дейилган хабарда.

ТОШКЕНТ, 30 май – Sputnik. 2019 йил 29-30 май кунларида хонанда Жаҳонгир Отажонов ўзининг инстаграмм саҳифасида “Ўзбекконцерт” ДМ томонидан лицензияси борасида муаммо бўлаётганини иддао қилиб, асоссиз равишда бир томонлама мурожаат қолдирмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” ДМ матбуот хизмати хабар қилди.

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорига асосан Атажанов Жаҳонгир Сапарбаевич номига берилган лицензия амал қилиш муддати 2019 йилнинг 28 май куни тугаганлиги боис, рейтингнинг 2-гуруҳи бўйича давлат бюджетига йиллик 19867540 сўм миқдоридаги давлат божи тўловларини ҳамда хонанданинг ижодий гуруҳ аъзоларига яъни созандаларига (жами 7 нафар) лицензиялари учун ҳар бирига алоҳида йиллик 8109200 сўмдан жами 76631940 сўм миқдоридаги тўловларни (ушбу тўлов суммаси созандалар сонидан келиб чиқиб ўзгариши мумкин) 3 кун муддат ичида тўлаши кераклигини маълум қилди.

Хабарда таъкидланишича, шундан сўнг унинг фаолияти яна қонуний равишда давом этаверади, акс ҳолда унинг концерт дастурлари бекор қилинади.

“Ўзбекконцерт давлат муассасаси ҳамда раҳбариятининг хонандага нисбатан ҳеч қандай эътирози йўқ ва бу масала у билан тарқалган баҳсли мунозараларга ҳам алоқадор эмас”, - дейилган хабарда.  

Давлат муассасаси хабарида айтилишича, хонандалар Жаҳонгир Отажонов ва Абдулла Қурбоновлар борасида юзага келган вазият хонанда Абдулла Қурбоновнинг сафардан қайтиши билан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

“Бундан ташқари “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонанда Жаҳонгир Отажоновга муборак Рўзаи Рамазон ойида ижтимоий тармоқларда ножўя хатти-ҳаракатлар билан санъаткорлар ўртасида низо келтириб чиқаришга сабаб бўлувчи масхаромуз видеоларни тарқатмаслигини сўрайди. Шу ўринда “Ўзбекконцерт” ДМ барча хонандаларни ҳам муассаса билан очиқ мулоқот қилмай туриб, ижтимоий тармоқларда турли ноўрин, ножўя ва асоссиз гап-сўзларни тарқатмасликлари тўғрисида огоҳлантиради”, - дейилган хабарда.

2791
Рабочие во время строительства

Ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказлари фаолиятига доир ҳукумат қарори тайёрланди

87
Йил якунига қадар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари фаолиятини видеокузатув камералари ва “abkm.mehnat.uz” тизими орқали доимий назорат қилиш имконини берувчи Ситуацион тезкор марказни ташкил этиш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. “Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Ҳужжатда баён этилишича, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи “Ишга марҳамат” мономаркази масъулияти чекланган жамияти Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази давлат муассасаси этиб қайта ташкил этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда “Ишга марҳамат” мономарказлари давлат муассасалари шаклида ташкил этилади. Бунда: Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази бош муассаса сифатида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этиладиган “Ишга марҳамат” мономарказларига ўқув-методик жиҳатдан раҳбарлик қилади, улар томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар, жумладан, касб-ҳунарга, тадбиркорлик кўникмаларига, хорижий тилларга ўқитиш, ички ва ташқи меҳнат бозорида бандликка кўмаклашиш, касбий малакани баҳолаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради.

Шунингдек, 2021 йил 1 январгача меҳнат органлари томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини мониторинг қилиш мақсадида вазирлик марказий аппарати ҳузурида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари фаолиятини видеокузатув камералари ва “abkm.mehnat.uz” тизими орқали доимий назорат қилиш имконини берувчи Ситуацион тезкор марказни ташкил этиш режалаштирилган.

“Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

а) жамоат ишларида, шунингдек бандликни таъминлаш бўйича субсидия ажратилишида шаффофликни таъминлаш, суистеъмолликларни олдини олиш мақсадида жамоат ишларида иштирок этаётган ва субсидия олаёнган фуқароларнинг биометрик авторизация ва GPS-треккинг тизимларини жорий этиш;  

б) меҳнат органларига мурожаат этаётган, айниқса, ишсиз ёшлар
ва хотин-қизлар, қайтиб келаётган меҳнат мигрантларини меҳнат бозорига мослаштириш (реинтеграция қилиш), жумладан улар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказиш асосида ижтимоий, психологик ва бошқа синаб кўриш усулларидан фойдаланган ҳолда ҳар бир шахснинг соғлигини, касбий қизиқишини, қобилиятини, шахсий хусусиятларини ўрганиб, касб-ҳунарга мойиллигини аниқлаш, иш берувчи билан суҳбатга тайёрлаш, меҳнат жамоасида ишлаш кўникмаларига ўргатиш, меҳнат фаоллигини оширишга рағбатлантириш мақсадида аутсорсинг шартларида психолог мутахассисларни жалб этиш;

психолог мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлашни Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириш”, - дейилган лойиҳада.

Қарор лойиҳасига Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Ишга марҳамат” мономарказлари тўғрисида низом илова қилинган.

87

Минскдаги кўчалардан бири ўзбекистонлик СССР қаҳрамони шарафига номланди

253
Андижонда туғилган Ғулом Якубов шарафига Минскнинг Ленин туманида жойлашган кўчалардан бири номланди. У Беларусдаги жангларда қаҳрамонлик кўрсатган.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Улуғ Ватан уруши иштирокчиси ва Совет Иттифоқи қаҳрамони Ғулом Якубов шарафига Минскнинг Ленин туманида жойлашган кўчалардан бири номланди. Бу ҳақда ушбу ташаббусни илгари сурган Ўзбек ҳарбий тарихий жамияти маълум қилди.

Ғулом Якубов 1915 йили 15 майда Ўзбекистонда Мирзаобод қишлоғида дунёга келган. Олтинчи синфни битирган. Совет-фин (1939-140 йиллар) ҳамда Улуғ Ватан уруши қатнашчиси.

1942 йилда фронтга келган, 1944 ёзига келиб автоматчилар ротасига қўмондонлик қилган.

“1944 йили 23 июнь куни Беларусь ҳужум амалиёти бошланди. Могилевшинада Лудчица қишлоғи яқинидаги 150,9 м баландлиги муҳим аҳамиятга эга эди. 1944 йил 24 июнга ўтар кечаси автоматчилар ротаси капитани Якубов учта душман ҳандақларидан кечиб, баландликни эгаллади”, - дейилган хабарда.

Герой Советского Союза Гулям Якубов

Немис душманлари жангчиларни қуршаб олган. Капитан Якубов унинг ўртоқлари пистирмага тушиб қолганини кўриб, мудофаани ташкиллаштириб раҳбарлик қилган. Жанг қарийб 20 соат давом этган, кучлар тенг бўлмаган, аммо совет аскарлари душманнинг барча 40 та ҳужумини қайтаришга муваффақ бўлган.

Бироқ Якубовнинг ўзи жангда ҳалок бўлган.

1945 йил 24 мартда капитан Ғулом Якубовга вафотидан кейин Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

Шунингдек, у Ленин, Қизил Байроқ, Ватан уруши (иккинчи даражали), Қизил Юлдуз орданлари ва медаллари билан тақдирланган.

Якубовнинг бюсти Асака ва Андижонда ўрнатилган, унинг шарафига Асака, Биховдаги кўчалар ҳамда Асакадаги 24-мактаб номланган.

253

Британия ва Канада Лукашенкога қарши санкция киритди

105
Британиялик дипломатларнинг қайд этишича, рестрикциялар "Буларусда инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига алоқадор" бўлганларга нисбатан жорий этилади

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik, Мария Табак. Буюк Британия ва Канада Беларус президенти Александр Лукашенко, унинг ўғли Виктор ва мамлакатнинг бир нечта юқори мартабали ҳукумат аъзоларига қарши санкцияларни киритдилар, деб хабар бермоқда британия ТИВ.

Чеклов чоралари Бирлашган Қиролликка кириш ва саккиз кишига нисбатан, хусусан, Лукашенконинг ўзи, унинг ўғли, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Виктор Лукашенкога, президент арминистрацияси раҳбари Игорь Сергеенконинг, ички ишлар вазири Юрий Караев, ички ишлар вазири ўринбосарлари Александр Барсуков ва Юрий Назаренко, ИИВ ички қўшинлари қўмондони ўринбосари Хазалбек Атабеков ва Махсус полиция минск бўлинмаси раҳбари Дмитрий Балабиларнинг активларини музлатишни кўзда тутади. 

Британиялик дипломатларнинг қайд этишича, рестрикциялар "Буларусда инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига алоқадор" бўлганларга нисбатан жорий этилади.

"Дунё ҳамжамиятининг кўплаб даъватларига қарамай, Александр Лукашенко шафқатсиз репрессияларни кучайтирган оппозиция билан мулоқотга киришишдан бош тортди", — дейилади Буюк Британиянинг Россиядаги элчихонаси хабарида.

Лондон чекловларни жорий йил июль ойида кучга кирган "инсон ҳуқуқларини поймол этганлиги учун санкцияларнинг британ режими" (Global Human Rights Sanctions Regime) доирасида қўллаган.

"Буюк Британия мустақил санкциялар режими инсон ҳуқуқларини жиддий равишда бузадиганларга Буюк Британияга саёҳат қилишни, британ банклари орқали пул ўтказишни ёки Буюк Британия иқтисодиётидан бирон бир фойда олишни тақиқлашга имкон беради", - дея аниқлик киритган дипломатик ваколатхона.

Беларусдаги воқеалар

Беларусдаги оммавий норозиликлар 9 август куни, президент сайловларида олтинчи маротаба Лукашенко ғалаба қозонгач бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1 % овоз олган. Оппозиция сайловларда Светлана Тихановская ғалаба қозонди деб ҳисоблайди. Тихановскаянинг ўзи мамлакатни тарк этишга қарор қилди ва Литвага йўл олди.

Акциянинг илк кунларида куч тузилмаси ходимлари протест қатнашчиларига нисбатан кўз ёш чиқарувчи газ, водомёт, шовқин гранаталари, резина ўқларни ишлатишган. Сўнгра, ҳуқуқ тартибот органлари митингларни тарқатишни ва куч методларидан фойдаланишни тўхтатишди.

Лукашенко АҚШни Беларусдаги норозиликларни ташкил этганликда айблади. Президентнинг айтишича, европа мамлакатлари Вашингтонга ён босмоқда ва ҳаммасини "айтилганидек бажаришмоқда". Беларус етакчисининг сўзига кўра, Ғарб Минскни Москвага қарши қайрамоқчи.

23 сентябр куни Лукашенконинг инаугурацияси бўлиб ўтгач, бу янги норозилик акцияларини юзага келтирди, акциялар иштирокчилари куч методлари ва водомётлар ёрдамида тарқатилди.

105