Молоко. Иллюстративное фото.

Сут қандай жиддий касалликлардан ҳимоя қилади - тадқиқот

1485
(Янгиланган 14:03 05.07.2019)
Испания олимлари сут жиддий касалликлар олдини олишда муҳим роль ўйнашини маълум қилишди.

ТОШКЕНТ, 5 июл – Sputnik. Гранада ва Мадрид университети олимлари сут ва ундан тайёрланган маҳсулотларни меъёрида истеъмол қилиш баъзи жиддий касалликларни ривожланиши хавфини камайтиришини аниқлашди.

РИА Новости ёзишича, мутахассислар сутнинг фойдали хусусиятлари ҳақида 14 та ишни таҳлил қилишди.

Ёғсиз сут маҳсулотларни истеъмол қилиш, масалан, йогурт, метаболик синдром, иккинчи қанд касаллиги, колоректал саратон ва қовуқ саратони ривожланиши хавфини камайтиради.

Тадқиқот давомида сут остеопортик суяк ёки тос суяги синишидан ҳимоя қилмаслиги,  бироқ умуртқани мустаҳкамлаши маълум бўлди.  

Испания олимлари хулосалари бўйича “Риммарита” тиббиёт маркази бош шифокори, тиббиёт фанлар номзоди Римма Мойсенко изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, лактозани ҳазм қила олмайдиган одамлар тоифаси бор, бироқ уларга казеин тўғри келади.   

“Бу тоифадаги одамларга лактозасиз сут маҳсулотлари - творог, йогурт, қатиқ (кефир) истеъмол қилиш мумкин”, - деди Мойсенко.  

Шифокор қайси касалликларда бу маҳсулотларни истеъмол қилиш мумкинлигини санаб ўтди.

“Қатиқ ичакни яхшилайди, атеросклероз, инсульт ва инфарк касаллигига моил бўлган одамларга тўғри келади. Қатиқда суякларни яхшилашга хизмат қиладиган кальций моддаси бор”, - деб таъкидлади шифокор.

Агарда одамга бу маҳсулотлар тўғри келмаса, суяклардан кальций моддаси ювилишига олиб келади.

“Бу ҳолатда сут ва сут маҳсулотларни истеъмол қилишни тўхтатиб, кальцийни бошқа маҳсулотлардан олиш керак”, - дейди Мойсенко.

Бироқ, россиялик шифокор олимларнинг фақат таркибида ёғ кам бўлган сут маҳсулотлари касалликларни олдини олиши мумкинлиги ҳақида хулоса билан рози эмас.

“Сутда ёғлилик ўрта даражада - 2,5 фоиз, творог– 5 дан 9 фоиз бўлиши керак, шунда кальций ҳазм бўлади. Шунда бу маҳсулотларнинг фойдали томони ҳақида гапириш мумкин”, - деб таъкидлади шифокор.

1485
Женщина спит. Иллюстративное фото

Шифокор кондиционер бўлмаса жазирамада қандай ухлаш кераклигини айтди

56
Шифокор Алена Максимова кондиционер бўлмаса жазирамада қандай ухлаш кераклиги юзасидан тавсиялар берди.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Россия сомнологлар жамияти аъзоси, шифокор Алена Максимова "Звезда" телеканалига берган интервьюсида кондиционер бўлмаганда жазирама ҳаво вақтида қандай ухлаш кераклигини айтди.

“Ётоқхонада ҳаво намлагич ортиқчалик қилмайди. Агар намлагич бўлмаса, унда совуқ сув билан тоғорани қўйиш мумкин. У хонани совутмайди, аммо қўшимча намлик пайдо бўлади. Аммо кондиционер - бу ҳолатда энг яхши вариант”, - дейди Максимова.

Унинг сўзларига кўра, кондиционер бўлмаса, ётоқхона қизиб кетмаслиги учун парда ва ойналарини ёпиш керак.

Мутахассис шунингдек, иссиқ ҳавода кўрпасиз ухлашни маслаҳат берди, ёхуд зиғир ёки пахта чойшабидан фойдаланиш зарур. Унинг сўзларига кўра, ҳаддан ташқари иссиқ ҳавода синтетик матодан тайёрланган кўрпадан фойдаланиб бўлмайди, чунки унда тери ёмонроқ нафас олади.

56

Адлия вазири ўринбосари нега "Фавқулодда вазият" эълон қилинмаётганини тушунтирди

53
(Янгиланган 12:44 14.07.2020)
Дунё тажрибаси пандемия шароитида "Фавқулодда вазият" ҳолати киритиш - эпидемияга қарши чораларнинг энг самаралиси эмаслигини кўрсатмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik. Ўзбекистонда бир қатор жиддий чекловлар киритилишига қарамасдан, нима сабабдан "Фавқулодда вазият" эълон қилинмаётганини Адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов кеча 13 июл куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда тушинтирди

Хусусан, нима учун фавқулодда ҳолат (вазият) шароитларига ўхшаш чекловлар ўрнатилганига қарамай, фавқулодда ҳолат ўрнатилгани ҳақида расман эълон қилинмаяпти, - деган саволга, Икрамов қуйидагича жавоб берди. 

"Дунё мамлакатлари тажрибасининг таҳлили коронавирус қарши кураш бўйича вазиятни баҳолаш ва унинг натижадорлиги киритилган тартибнинг шакли: фавқулотда ҳолат, фавқулотда вазият, комендантлик соати, карантинни алоҳида ёки биргаликда жорий қилинганлигига боғлиқ эмаслигини кўрсатмоқда.

Ўзбекистонда ўтказилаётган эпидемияга қарши тадбирлар кўпроқ “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуннинг талабларига мос келади ва қуйидагиларни қамраб олади:

  • мамлакат ҳудудларининг санитария муҳофазаси (санитар-карантин назорати ўтказиш ва чекловчи тадбирлар (карантин) киритиш орқали таъминланади);
  • инфекцион касалликлар ўчоқларида дезинфекция тадбирлари ўтказиш, мажбурий тиббий кўриклар.

Ҳозирда коронавирус инфекцияси билан курашда чекловчи тадбирлар (карантин) мавжуд тартиблар ичида энг мутаносиби бўлиб турибди ва ўзининг натижасини бермоқда. Зарурат туғилганда, мазкур тартиб доирасида қўшимча чекловлар киритилиши мумкин, ҳаммаси вазиятдан келиб чиқади."

Ундан ташқари вазир ўринбосари киритлаётган ушбу чекловлар Ўзбекистон фуқароларининг конституцион ҳуқуқ ва эркинликларини бузмаётганини ҳам тушинтириб берди. 

Хусусан, Конституциянинг 20-моддасида фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда (эътибор қилинг) бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмасликлари шартлиги белгиланган. Яъни, шахсий ҳуқуқларни амалга ошириш бошқаларнинг ҳуқуқи олдида мутлақ бўлиши мумкин эмас, дейилган. 

Автотранспорт ҳаракатига киритилган чекловлар эса “Аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонунда акс этган. 

Шунингдек, чеклашлар Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларига ҳам зид эмаслиги айтиб ўтилди.

53
Колючая проволока по периметру тюрьмы

“Ишқобод” чегара постига ҳужум уюштирганлар устидан ҳукм ўқилди

29
Тожикистоннинг Ўзбекистонга яқин ҳудудида жойлашган "Ишқобод" чегара постига ҳужум қилган етти киши мамлакат Олий суди ҳукми билан 2 йилдан 27 йилгача озодликдан маҳрум қилинди.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Тожикистонда “Ишқобод” чегара постига ҳужум уюштиришда иштирок этган етти кишига ҳукм чиқарилди. Бу ҳақда республиканинг бош ҳарбий прокурори Икром Зоирзода маълум қилди.

Чегара постига ҳужум қилган етти киши Тожикистон Олий суди ҳукми билан 2 йилдан 27 йилгача озодликдан маҳрум қилинган.

“Ишқобод” чегара постига ҳужум иши бўйича маҳкум қилинганларнинг барчаси Тожикистон фуқароларидир”, - деган Зоирзода. Унинг сўзларидан Sputnik Тожикистон иқтибос келтирган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда 6 ноябрга ўтар тунда Тожикистоннинг Ўзбекистонга яқин ҳудудида жойлашган "Ишқобод" чегара постига ҳужум уюштирилди. Ҳужум вақтида жангарилардан 15 нафари ўлдирилган. Ҳужум оқибатида тожик томонидан ҳам бир неча киши ҳалок бўлган.

29