Самарқандда ёш усталар Lamborghini ясамоқда

885
Самарқандлик ёш энтузиаст усталар Lamborghini Aventador автомобилини ясаб сотишни режалаштирмоқда. Тайёр автомобил нархи 20 минг доллар.

ТОШКЕНТ, 11 июл – Sputnik. Ўзбекистонда яна бир автомобил ишлаб чиқарувчи пайдо бўлиши мумкин. Самарқандлик ёш энтузиаст усталар Lamborghini Aventador автомобилини ясай бошлашди, деб хабар қилмоқда Repost.

Lamborghini своими руками: энтузиасты собирают авто в гараже - фото

Икки ҳафта ичида ёш усталар автомобил корпусини ясашга улгурган. Унинг кузови қалинлиги 0,7 мм бўлган металлдан ясалган, двигатели маҳаллий ишлаб чиқарувчига тегишли бўлади. Автомобил ишлаб чиқариш учун 40 кун керак бўлади. Ишлаб чиқариш харажатлари 15 минг $ атрофида. Тайёр бўлган автомобилнинг нархи $ 20 минг.

Ёш усталар айтишига қараганда, бутун Ўзбекистондан харидорлар ушбу автомобилга жуда катта қизиқиш уйғотмоқда. Улар суратга олган видео интернетда пайдо бўлганидан сўнг ҳаваскорларга кўплаб кишилардан қўнғироқ бўлган.

Автомобилда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобил двигатели ўрнатилади. Айни дамда янги автомобилни ЙҲХБда қайндай рўйхатдан ўтказиш ҳозирча номаълум.

885
Виза в паспорте

Авиакомпаниялар Ўзбекистонга келувчи йўловчилар ҳақида ДХХга олдиндан хабар қилади

63
(Янгиланган 11:06 05.06.2020)
Ушбу йилнинг 1 июлидан бошлаб брча хорижий авиакомпаниялар йўловчилар паспорт маълумотларини ДХХ Чегара қўшинларига олдиндан хабар қилиш тартиби ўрнатилади.

ТОШКЕНТ, 5 июн - Sputnik. Ўзбекистонга учаётган хорижий мамлакатлар ҳаво кемалари ўз йўловчилари бўйича дастлабки маълумотни тақдим этиш тартиби белгиланди деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси.

Янги тартибга кўра, 1 июлдан бошлаб хорижий авиакомпаниялар йўловчилар тўғрисидаги дастлабки маълумотларни Ўзбекистон ДХХнинг Чегара қўшинларига тақдим этиши шарт. 

"2020 йилнинг 1 июль кунидан бошлаб Ўзбекистон Республикасига парвозларни амалга ошираётган хорижий мамлакатлар ҳаво кемаларининг барча эксплуатантлари томонидан йўловчилар тўғрисидаги дастлабки маълумотлар ИКАОнинг стандарт форматида Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинларига тақдим этилади", - дейилган хабарда.

Ушбу тартибни жорий этиш Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари бўлинмаларига хорижий мамлакатларнинг ҳаво кемалари эксплуатантлари томонидан йўловчилар бўйича дастлабки маълумот тақдим этилиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 293-сонли Қарорида белгиланган.

Хабарда айтилишига кўра, мазкур тартибнинг жорий этилиши хорижий туристларнинг мамлакатга келишлари, бўлишлари ва республика ҳудудидан чиқиб кетишларида қўшимча қулайликлар яратишга хизмат қилади.

 

63

Ўзбекистонда коронавирус: 4 июнь асосий хабарлари

448
(Янгиланган 21:34 04.06.2020)
Бугуннинг ўзида 73 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 3 087 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 35 кишида коронавирус аниқланди, охирги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3 909 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Навоий вилоятида аниқланган. Шундан 27 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар, 8 нафари эса (6 нафари Навоий шаҳрида, 1 нафардан Навбаҳор ва Кармана туманларида) аҳоли орасида қайд этилган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 73 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Жами соғайганлар сони 3 087 нафар.

Айни пайтда 822 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Чегарада тўпланган фуқаролар

Россия-Қозоғистон чегараси “Маштаково” назорат-ўтказиш пункти яқинида 300га яқин Ўзбекистон фуқаролари тўпланган.

Бу масала Ўзбекистоннинг Москва ва Нур-Султон шаҳарларидаги элчихоналари, Қозон ва Ақтау шаҳарларидаги бош консулхоналари томонидан назоратга олинган, Россия ва Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан музокаралар олиб борилмоқда.

ТИВ Оператив штаби ушбу вазият тўғрисида маълумотни ҳар томонлама кўриб чиқиш учун Республика махсус комиссиясига юборди. Махсус комиссия қарори тўғрисида алоҳида маълумот берилади.

Уйга қайтганлар

UzAirways авиакоманиясининг чартер рейси билан Бирлашган араб амирлигидан (БАА) 271 киши Ўзбекистонга олиб келинди. Қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилди.

Туризм тикланиши

Ўзбекистонда туризмнинг тикланиши уч босқичда амалга оширилади. Аввал ички туризм, кейин ҳудудий туризм ва пандемия вазиятини ҳисобга олган ҳолда ташқи туризм тикланади.

2020 йилнинг 1 июнидан Ўзбекистоннинг “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда ички туризм қайта тикланди. Шу санадан эътиборан кўрсатилган ҳудудларда тегишли ташкилотлар – туроператорлар, турагентликлар, жойлаштириш воситалари, маданият, маданий мерос объектлари санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда иш бошлаши мумкин.
Бу ҳақда батафсил бу материалда.

Тест синовлари

Жорий йилда тест синовлари 2 та фандан бўлади. Бу йил 1 миллион 270 минг абитуриент ҳужжат топшириши кутилмоқда. Тест синовлари жорий йилда 3 сменада бўлади (ўтган йили 2 сменада бўлган).

Шавкат Мирзиёев коронавирус пандемияси сабаб бу йил кириш имтиҳонларини соддароқ шаклда ўтказиш бўйича кўрсатма берганди.

Карантин юмшатилиши: бозор ва боғчалар

15 июндан "яшил" ва "сариқ" ҳудудларда умумий овқатланиш объектлари, буюм бозорлари ва боғчалар фаолиятига рухсат берилади.

Автобус

15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда ҳудудлар ўртасидаги автобус қатновларига рухсат берилади. Ҳайдовчилар қўлқоп ва ниқоблар билан таъминлашини лозим. Уларни мунтазам ўз вақтида алмаштиришлари шарт.

Масжид

Диний муассасалар, масжидлар 2020 йил 8 июндан бошлаб фақат “яшил” ҳудудларда фаолиятини бошлайди.

Масжидларда санитария-эпидемиология меъёрларига қатъий риоя қилган ҳолда (ҳимоя ниқобларини мажбурий кийиш шарти билан), ижтимоий масофа сақлаган (ташриф буюрувчилар орасидаги масофа камида 1, 5-2 метр) ҳолда намоз ўқиш мумкин бўлади.

Дунё саломатлиги

COVID-19 дунёнинг деярли барча давлатига етиб борди. АҚШнинг Хопкинс университетига малумотларига кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 6,5 миллиондан ошди, 386 минг киши вафот этди.

БССТнинг маълумотига кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 6,2 миллиондан ошди, 380 минг киши вафот этди.

448
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси