Министр занятости и трудовых отношений Узбекистана Шерзод Кудбиев

Меҳнат вазирлиги мигрантларга қандай ёрдам кўрсатмоқда?

322
(Янгиланган 16:35 01.08.2019)
Шерзод Қудбиев вазирлик томонидан Россиядаги меҳнат мигрантларга қандай ёрдам кўрсатилаётганини айтиб берди.

ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. Бандлик вам меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Қудбиев хорижда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларига вазирлик томонидан қандай ёрдам кўрсатилаётгани ҳақида қуйидагиларни айтиб берди, Sputnik мухбири хабарига асосан.

“Меҳнат мигрантлари Ўзбекистонга йилига 5 миллиард долларга яқин маблағ жўнатишади. ($ 4,2 млрд.- МБ )  Бу экспортнинг ҳар исталган тармоғидан юқори”, - дейди Шерзод Қудбиев.

Вазир сўзларига кўра, бугунги кунда 2 600 000 нафар фуқаролар хорижий мамлакатларда меҳнат қилишмоқда. Улардан 2 миллиондан ортиғи 83% - Россияда.

Ўзбекистон ҳукумати ҳам сўнгги йилларда мигрантларни тан олиб, хорижий мамлакатларда уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ёрдам кўрсатиша ҳаракат қилмоқда.

Хусусан, 1 йил ичидан 1314 нафар фуқаро Россиядаги  вактинчалик ушлаб туриш пунктларидан Ўзбекистонга олиб келинди. Ундан ташқари 94та “200юк”  давлат ҳисобидан ватанига қайтарилди.

Шунингдек, Россиянинг бир неча шаҳарларида Меҳнат вазирлигининг ваколатхоналари очилиб, улар мигрантларга ҳуқуқий консультациялар беришди ва 296 минг доллар маблағларини иш берувчилардан олиб беришди.

Ундан ташқари 164 минг нафар хорижга меҳнат қилиш  учун чиқиб кетаётган фуқароларга "Ўзбекистон ҳаво йўллари", "Ўзбекистон темир йўллари" ва "Алоқабанк" билан биргаликда 20 % чегирмали чипталар олиб бердик, дейди вазир. 

322
Евгений Тимаков, Врач-педиатр, инфекционист и вакцинолог, главный врач медцентра «Лидер-Медицина»

Россиянинг COVID-19'га қарши вакцинасини биринчи бўлиб ким олади?

41
Шифокор-педиатр, инфекционист ва вакцинолог, "Лидер-Медицина" тиббий марказининг бош шифокори Евгений Тимаков РФда ишлаб чиқилган коронавирусга қарши вакцина ва бундан буён нималар кутилаётгани ҳақида гапириб берди.

Россия дунёда биринчи бўлиб COVID-19га қарши вакцинани рўйхатдан ўтказади.

Гамалея номидаги Илмий-тадқиқот маркази олимлари томонидан ишлаб чиқилган дори воситаси 12 август куни рўйхатга олинади. Ҳозирда синовнинг учинчи, якуний босқичи олиб борилмоқда.

Дори воситасини саноат кўламида ишлаб чиқариш сентябрда, коронавирусга қарши оммавий эмлаш эса Россияда октябрда бошланиши режалаштирилмоқда.

"Бу векторли вакцинадир. Унинг истиқболи катта, у тирик вакцина сингари иммунитетни вужудга келтиради. У хавфсиз. Клиник синовларнинг биринчи босқичи ўтиб бўлди, ҳозирда вакцина Соғлиқни сақлаш вазирлигида клиник синовларнинг кейинги босқичига ўтиш учун рўйхатга олинмоқда - энди одамларнинг катта миқдорида ўтказилади", - дейди россиялик шифокор Евгений Тимаков Sputnik радиоси эфирида.

Унинг сўзларига кўра, аввалига маълум бир гуруҳга кирувчи кўнгиллилар эмланади. Бундан кейингина аҳолини оммавий эмлаш ҳақида гапириш мумкин бўлади. Бироқ, мутахассиснинг фикрига кўра, бу тахминан 6 ойдан кейин амалга ошади.

"Ҳозирги кунда барча мамлакатларда вакциналарнинг клиник синовлари бўлиб ўтмоқда. Табиийки, ким биринчи бўлиб катта гуруҳларда ушбу синовларни ўтказса, у биринчи бўлиб бозорга чиқади. Аммо, биринчи навбатда, у мамлакат эҳтиёжлари учун ишлатилади, ундан кейингина у бозорга чиқади. Биринчи бўлиб хавф гуруҳига кирувчи одамлар - коронавирус инфекцияси билан доимий мулоқотда бўлганлар, тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар эмланади", - деб қўшимча қилди Тимаков.

Мутахассиснинг тўлиқ шарҳини радиоподкастда тингланг.

Кто первым получит российскую вакцину от COVID-19 — ответ инфекциониста
41

Ўзбекистонга 300 минг долларлик инсонпарварлик ёрдами юборилди - БССТ

33
(Янгиланган 15:10 10.08.2020)
Таъкидланишича, ҳафта охирига лабораторияда ишлаштиладиган материалларидан иборат яна бир инсонпарварлик ёрдами етказилади.

ТОШКЕНТ, 10 авг - Sputnik. Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг штаб-квартираси, COVID-19га Бутунжаҳон бирдамлиги ва ҳаракати жамғармаси орқали, Ўзбекистонга умумий қиймати 300 минг АҚШ долларига тенг бўлган яна бир инсонпарварлик ёрдамини юборди. Sputnik Ўзбекистонга бу ҳақда ташкилотнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот хизмати маълум қилди.

Бу сафар Истамбулдан келган рейсда 500 дона кислород концентратори олиб келинди. Бундан ташқари, ҳафта охирига лабораторияда ишлатиладиган материалларидан иборат яна бир гуманитар ёрдам юки етказилади.

БССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лианн Куппенснинг таъкидлашича, уларнинг ташкилоти БМТнинг ҳамкор ташкилотлари билан биргаликда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталиги Хизмати билан яқин ҳамкорлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, июл ойида республикага умумий қиймати 4 миллион доллардан ортиқ бўлган 3 та юк етказилди.

Биринчи партия 8 июл куни етиб келди ва 619000 дан ортиқ юз ҳимояси экранлари ва 2,1 миллиондан ортиқ жарроҳлик ниқобларини ўз ичига олди. Иккинчи юк 17 июл куни етказиб берилди, у тиббиёт ходимлари учун шахсий ҳимоя воситаларидан иборат эди: 95,2 минг кўзойнак, 178 мингта халат, 12 мингта тиббий ниқоб ва 1 миллиондан ошиқ КN95 респираторлари. Бундан ташқари, 24 июл куни Тошкентга 38,4 мингта тест тўпламлари етказилди.

33
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси