ДТМ томонидан техник хатога йўл қўйилган тест саволи учун максимал балл берилади

269
АОКАда Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров иштирокида навбатдаги брифинг бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров иштирокида навбатдаги брифинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, унда Диёрбек Қўчқоров ДТМ томонидан техник хатога йўл қўйилган тест саволи учун максимал балл берилишини маълум қилган.

Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтиҳонлари 29 июлдан бошланди ва 16 кун давомида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу йилги тест синовларида 1 066 925 нафар абитуриент иштирок этиши кутилмоқда.

Тест синовлари ўтказиш учун 66 бино тайёрланган, уларнинг энг каттаси бир вақтнинг ўзида 1 минг 710 абитуриентни қабул қилади. Ушбу  бинолар учун 1 155 дан ортиқ видеокузатув камераси, 120 дона мобиль алоқаларини тўсувчи қурилма, абитуриентлар сонидан келиб чиққан ҳолда металлорамалар, бармоқ изи асосида таниш воситалари ўрнатилган.

269