Военные разведчики из Узбекистана заняли второе место в конкурсе АрМИ-2019 в Индии

Ўзбекистонлик разведкачилар “АрМИ 2019” мусобақасида иккинчи ўринни эгаллашди

340
Ҳиндистоннинг Ражастхон штати Жайсалмер шаҳри яқинидаги дала-ўқув майдонида жорий йилнинг 5 августида бошланган “Қўшин разведкаси аълочилари – 2019” мусобақаси ўз якунига етди.

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Ҳиндистоннинг Ражастхон штати Жайсалмер шаҳри яқинидаги дала-ўқув майдонида бўлиб ўтган “Қўшин разведкаси аълочилари – 2019” мусобақасида ўзбекистонлик разведкачилар шарафли иккинчи ўринни эгаллашди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар қилди.

Биринчи ўринга Ҳиндистон жамоаси лойиқ деб топилди. Иккинчи ўрин Россия ҳарбийларига насиб этди.

Мусобақада Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Қозоғистон, Арманистон, Хитой, Ҳиндистон ва Суданнинг қўшин разведкачилари жамоалари ўзаро беллашди.

Танлов бешта – “Десант бўлиб тушиш ва марш-бросокни амалга ошириш”, “Механик-ҳайдовчилар мусобақаси”, “Разведкачи сўқмоғи”нинг комплекс тўсиқларини енгиб ўтиш”, “Ўқ отиш” ва “Разведка бўлинмасининг вазифани бажарганидан сўнг йиғин пунктига чиқиши” босқичларидан иборат бўлди.

Сўнгги – бешинчи босқичда ўзбекистонлик разведкачилар юқори натижаларни кўрсатиб, қурол-аслаҳалар ва тўлиқ жанговар экипировкада сувли тўсиқдан сузиб ўтиш шартини 13 дақиқаю 22 сонияда бажариб, мусобақа рекордини ўрнатишди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг “Отар” базаси полигонида миномётчилар ҳисоби ўртасида ўтказилган “Артиллерия олови усталари” халқаро танловида Ўзбекистон фахрли учинчи ўринни қўлга киритгани хабар қилинган эди.

340
Мавзу:
Халқаро армия ўйинлари-2019 (26)