Торжественная встреча победителей и призеров АрМИ в Ташкенте

Армия ўйинлари умумий рейтингида Ўзбекистон 5чи ўринни эгаллади

525
(Янгиланган 17:32 19.08.2019)
Халқаро армия ўйинларида нисбатан янги иштирокчи бўлган Ўзбекистон 39 мамлакат орасида шарафли бешинчи ўринни эгаллади.

ТОШКЕНТ, 19 авг – Sputnik. АрМИ-2019 халқаро ўйинларида умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон бешинчи ўринни эгаллади. Нисбатан янги иштирокчи учун муносиб натижа десак муболаға бўлмайди.

Бу йил бешинчи маротаба ўтказилаётган халқаро армия ўйинлари жами 39 мамлакат иштирок этди. Ҳар бир мамлакат ўз танловига кўра исталган конкурсларда иштирок этиши мумкин эди.

Ўзбекистон жамоаси 14та конкурларда иштирок этиб 2 та олтин 4та кумуш ва 5 та  бронза медалларни қўлган киритди.

Танловнинг мутлақ ғолиби деб Россия жамоаси топилди. Улар 32та конкурсда иштирок этиб 15та олтин, 12та кумуш ва 3та бронза медалларни қўлга киритишди.

Иккинчи ўринда Хитой жамоаси 15та конкурсда иштирок этиб 4та олтин 6та кумуш ва 2та бронза медаллар соҳиби бўлишди.

Учинчи ўринни 3та олтин, 2та кумуш ва 8та бронза медал билан Қозоғистон жамоаси эгаллади.

Беларус эса 18та конкурсда иштирок этиб 2 та олтин,6 та кумуш ва 3та бронза медалларга сазовор бўлди.

Медальный рейтинг стран участниц АрМИ-2019
525
Мавзу:
Халқаро армия ўйинлари-2019 (26)