АЭС қурилиши учун танланган жой МАГАТЭ талабларига жавоб беради

144
АЭС қурилиши учун танланган жой МАГАТЭнинг 15та талабидан 14тасига жавоб беради - Энергетика вазирлиги.

ТОШКЕНТ, 9 сен – Sputnik. Атом электр станцияси қурилиши учун танланган жой МАГАТЭ талабларига жавоб беради, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.  

“Биз ҳар бири 250 бетли бўлган 18 томдан иборат ҳисоботни топширдик. МАГАТЭ нинг ўта қатъий талабларидан ҳар бири бўйича 1000 та далил келтирилди. МАГАТЭ томонидан улар мавжуд бўлган тақдирда АЭС қурилиши муаммоли бўладиган 15 та “номақбул омил” келтирилган. Бизнинг майдончамиз эса – уларнинг 14 тасидан холи. Бу дунёда камдан кам ҳолларда учрайди.  15- омил – ер ости сувларининг ер сатҳидан 6-12 метр чуқурликда жойлашуви муҳандислик усули билан осон ҳал қилинади, – деди «Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат лойиҳа илмий тадқиқот институти» давлат унитар корхонаси бош директори Йўлдош Маърупов.

2019 йил 4 сентябрида ўзбекистонлик блогерлар, журналистлар, энергетика соҳаси ва турдош соҳалар мутахассислари ва бошқа манфаатдор шахслар учун Жиззах вилоятининг Фориш тумани Тузкон кўли яқинидаги АЭС қурилиши учун танланган устувор майдонга пресс-тур уюштирилди.

Тур давомида иштирокчилар Ўзбекистонда АЭС қурилиши истиқболлари билан танишди, қурилиш жойида олиб борилаётган муҳандислик-қидирув ишларининг иккинчи босқичи ҳақида ахборот олди.

Айни дамда АЭС қурилиши режалаштирилаётган майдонда Россиянинг “Aтомстройэкспорт” корхонаси ва “OzGashkLITI” DUK мутахассислари ушбу ҳудудда геофизик ва сейсмологик ишларни олиб бормоқда. Тадқиқот натижалари ўрганиб чиқилади ва уларнинг асосида атом электр станциясининг техник ишланмаси давом эттирилади.

Устувор майдондаги муҳандислик тадқиқотларини 2019 йилнинг охиригача тугаллаш режалаштирилган, уларнинг натижалари Атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш (АМТБ) асосини ташкил этади.

Минэнерго
Площадка для будущего АЭС

Ишлар режасига мувофиқ 2020 йилнинг охиригича АМТБ ишлаб чиқилади ва жамоат эшитувига қўйилади. Юқорида тилга олинган муҳандислик-тадқиқот ишлари натижаларига кўра, мазкур майдонга рухсат олиш учун тегишли материаллар ядровий ва радиацион хавфсизлик органи – Давлат саноат хавфсизлиги қўмитасига юборилади, дейилган хабарда.

  • Площадка для будущего АЭС
    Минэнерго
  • Площадка для будущего АЭС
    Минэнерго
  • Площадка для будущего АЭС
    Минэнерго
1 / 3
Минэнерго
Площадка для будущего АЭС
144