Хабиб Нурмагомедов провел тренировку с зятем Шавката Мирзиёева

Ҳабиб Нурмагомедов Мирзиёевнинг кенжа куёвига видео мурожаат юборди

1511
(Янгиланган 20:08 10.09.2019)
Россиялик яккакураш бўйича жангчи Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви Отабек Умаровга видео мурожаат юборди.

ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. Россиялик яккакураш бўйича жангчи Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви Отабек Умаровга видео мурожаат юборди.

7 сентябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтган жангда россиялик аралаш яккакурашчи Ҳабиб Нурмагомедов Дастин Пуарье устидан ғалаба қозонди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Otabek Umarov (@otabek_muhammadalievich)

Эслатиб ўтамиз, шу йил май ойида россиялик UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистонга  ташриф буюрганди. Отабек Умаров Ҳабиб Нурмагомедов билан бирга машғулот ўтказди.

Кейинчалик тармоқда Ҳабиб Нурмагомедов Ойбек Турсунов ва Отабек Умаров билан бирга тушган фото-сурат ҳам пайдо бўлганди.

1511

Ўзбекистонда коронавирус: 4 июнь асосий хабарлари

418
(Янгиланган 21:34 04.06.2020)
Бугуннинг ўзида 73 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 3 087 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 35 кишида коронавирус аниқланди, охирги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3 909 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Навоий вилоятида аниқланган. Шундан 27 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар, 8 нафари эса (6 нафари Навоий шаҳрида, 1 нафардан Навбаҳор ва Кармана туманларида) аҳоли орасида қайд этилган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 73 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Жами соғайганлар сони 3 087 нафар.

Айни пайтда 822 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Чегарада тўпланган фуқаролар

Россия-Қозоғистон чегараси “Маштаково” назорат-ўтказиш пункти яқинида 300га яқин Ўзбекистон фуқаролари тўпланган.

Бу масала Ўзбекистоннинг Москва ва Нур-Султон шаҳарларидаги элчихоналари, Қозон ва Ақтау шаҳарларидаги бош консулхоналари томонидан назоратга олинган, Россия ва Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан музокаралар олиб борилмоқда.

ТИВ Оператив штаби ушбу вазият тўғрисида маълумотни ҳар томонлама кўриб чиқиш учун Республика махсус комиссиясига юборди. Махсус комиссия қарори тўғрисида алоҳида маълумот берилади.

Уйга қайтганлар

UzAirways авиакоманиясининг чартер рейси билан Бирлашган араб амирлигидан (БАА) 271 киши Ўзбекистонга олиб келинди. Қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилди.

Туризм тикланиши

Ўзбекистонда туризмнинг тикланиши уч босқичда амалга оширилади. Аввал ички туризм, кейин ҳудудий туризм ва пандемия вазиятини ҳисобга олган ҳолда ташқи туризм тикланади.

2020 йилнинг 1 июнидан Ўзбекистоннинг “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда ички туризм қайта тикланди. Шу санадан эътиборан кўрсатилган ҳудудларда тегишли ташкилотлар – туроператорлар, турагентликлар, жойлаштириш воситалари, маданият, маданий мерос объектлари санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда иш бошлаши мумкин.
Бу ҳақда батафсил бу материалда.

Тест синовлари

Жорий йилда тест синовлари 2 та фандан бўлади. Бу йил 1 миллион 270 минг абитуриент ҳужжат топшириши кутилмоқда. Тест синовлари жорий йилда 3 сменада бўлади (ўтган йили 2 сменада бўлган).

Шавкат Мирзиёев коронавирус пандемияси сабаб бу йил кириш имтиҳонларини соддароқ шаклда ўтказиш бўйича кўрсатма берганди.

Карантин юмшатилиши: бозор ва боғчалар

15 июндан "яшил" ва "сариқ" ҳудудларда умумий овқатланиш объектлари, буюм бозорлари ва боғчалар фаолиятига рухсат берилади.

Автобус

15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда ҳудудлар ўртасидаги автобус қатновларига рухсат берилади. Ҳайдовчилар қўлқоп ва ниқоблар билан таъминлашини лозим. Уларни мунтазам ўз вақтида алмаштиришлари шарт.

Масжид

Диний муассасалар, масжидлар 2020 йил 8 июндан бошлаб фақат “яшил” ҳудудларда фаолиятини бошлайди.

Масжидларда санитария-эпидемиология меъёрларига қатъий риоя қилган ҳолда (ҳимоя ниқобларини мажбурий кийиш шарти билан), ижтимоий масофа сақлаган (ташриф буюрувчилар орасидаги масофа камида 1, 5-2 метр) ҳолда намоз ўқиш мумкин бўлади.

Дунё саломатлиги

COVID-19 дунёнинг деярли барча давлатига етиб борди. АҚШнинг Хопкинс университетига малумотларига кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 6,5 миллиондан ошди, 386 минг киши вафот этди.

БССТнинг маълумотига кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 6,2 миллиондан ошди, 380 минг киши вафот этди.

418
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Фарғона ёшлари бандлиги масаласи қандай ҳал этилмоқда?

137
(Янгиланган 17:23 04.06.2020)
Жорий йил бошида Фарғона вилоятида хорижга чиқиб кетганларнинг сони жами 58 316 кишини ташкил этган бўлса, ҳозирда 7 902 киши қайтиб келган.

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Фарғона вилоятида 2019 йил якунлари бўйича жами 49 168 нафар ишсиз ёшлар рўйхатга олинган бўлиб, 2020 йилнинг январь-май ойларида 28 мингга яқини, яъни 56% ишсиз ёшлар бандлиги таъминланган.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Пресс-служба президента Узбекистана

Жумаладан, Фарғона вилоятида 2019 йил якунлари бўйича жами 49 168 нафар ишсиз ёшлар рўйхатга олинган бўлиб, 2020 йилнинг январь-май ойларида 28 мингга яқини, яъни 56% ишсиз ёшлар бандлиги таъминланган. Улардан: 7 900 нафари 1-сектор хиссасига, 7 041 – 2-секторга, 7 017 – 3-секторга, 5 857 – 4-секторга тўғри келади.

Ўз навбатида ишсиз ёшлар қуйидаги соҳаларга жалб этилди. Тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш - 5 405 нафар ёш йигит-қизлар. Улардан 982 нафари тадбиркорликка йўналтирилиб, 38 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. 1693 нафари – текстиль корхоналарида, 1516 нафари - хусусий секторда (МЧЖ, ЯТТ ташкил этилди), 1214 нафари - бошқа меҳнат турлари, яъни нонвойлик, чилангарлик, сартарошлик, косибчилик, ҳунармандчилик ва бошқа соҳаларда бандлиги таъминланди.  

Бундан ташқари, вилоятдаги 963 нафар ишсиз ёшлар - қурилиш соҳасига, 5173 – турли давлат ташкилот ва корхоналарига ҳамда 4 307 нафари - жамоатчилик асосида тури ишларга жалб этилган.

Ишсиз ёшлар бандлигини таъминлашда "Ҳар бир ёшга – бир гектар" дастури ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Хусусан, вилоятнинг 11 854 нафар ёшлари қишлоқ хўжалиги соҳасига йўналтирилиб, 2 643 нафарига 10-30 сотихдан ер ажратиб берилди, жами 1 128 гектар. Шулардан 522 гектари адир ва текисликлардан, 606 гектари эса боғлар орасидан. Ушбу ажратилган ер майдонларининг 72 га - картошка, 172 - сабзавот, 189 га - полиз, 103 га - дуккакли, 345 га – мевали дарахтлар, 195 га – тут ва узум, 52 га - мойли экинлар экилди.

Пандемия сабабли хориждан қайтиб келган ёшларни ҳам иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йил бошида Фарғона вилоятида хорижга чиқиб кетганларнинг сони жами 58 316 кишини ташкил этган бўлса, ҳозирда 7 902 киши қайтиб келган. Шулардан 4 699 нафари ўтган давр мобайнида ишга жойлаштирилди. Хусусан, 1 100 нафари – қишлоқ  хўжалиги соҳасига, 380 нафари – хизмат кўрсатиш соҳасига, 219 нафари – жамоатчилик ишларига ва 3 000 нафари – қурилиш соҳасига жалб этилган. 

Бу борадаги ишлар президент Халқ қабулхоналари, сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ишлаб чиқилган манзилли режалар асосида изчил давом эттирилмоқда.

137

Мирзиёев Фарғонага жўнаб кетди

62
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига жўнаб кетди.

ТОШКЕНТ, 5 июн - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Фарғонага жўнаб кетди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот-хизмати.

"Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига жўнаб кетди", - дейилади хабарда. 

Сафар давомида тўқимачилик, ҳунармандчилик, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги корхоналари бориб кўрилади, бунёдкорлик ишлари кўздан кечирилади.

62