Мобильные туалеты в Царицыно

Барча АЁҚШларда ҳожатхоналар қуриш мажбурий бўлади

151
(Янгиланган 09:48 24.09.2019)
2020 йилнинг 1 мартидан бошлаб барча АЁҚШларда 24 соат ишлайдиган ҳожатхоналар бўлиши шарт – янги қонун.

ТОШКЕНТ, 24 сен – Sputnik. Келаси 2020 йилнинг 1 мартидан бошлаб барча автомобилларга ёнил-и қуйиш шахобчаларида 24 соат ишлайдиган ҳожатхонлар бўлиши шарт. Бу ҳақида Вазирлар маҳкамасининг янги қарорида айтиб ўтилган.

Биотуалет в Ташкенте
© Пресс-служба хокимията г. Ташкент.

Ундан ташқари АЁҚШларда кичик савдо ва овқатланиш нуқталари ҳам ташкил қилиниши керак.

Маълум бўлишича бугунги кунда Ўзбекистонда 4 мингга яқин АЁҚШлар фаолият юримоқда, лекин уларнинг фақат 20%ида ҳожатхоналар мавжуд. Бу ўз навбатида ҳам маҳаллий аҳолига ҳам меҳмонларга ноқулайликлар туғдиради. Хорижий мамлакатларда АЁҚШлар нафақат ёнилғи қуядиган, балким дам олиб овқат ейдиган жой ҳисобланади.

Қарорда айтилишига кўра, АЁҚШларда ҳожатхона бўлиши мажбурий бўлади, ҳожатхонасиз АЁҚШлар ишлашига йўл қўйилмайди. Кафе ва магазин эса – ихтиёрий.

Шунингдек, 2020 йилнинг 1 сентябрига қадар ҳар бир ҳудудда биттадан намунали АЁҚШ қурилади. Уларнинг ҳар бирида юқорида қайд этилган қулайликлар ташкил қилинади.

151
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Президент вилоятларда дори-дармонларнинг 3 ойлик заҳирасини тайёрлашни топширди

93
(Янгиланган 11:30 15.07.2020)
Шавкат Мирзиёев тўртта сектор раҳбарларига дори-дармон ва озиқ-овқатларнинг 3 ойлик заҳирасини тайёрлашни топширди.

ТОШКЕНТ, 15 июл – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14 июл куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида барча ҳоким ва 4та сектор раҳбарларига ўзларига тегишли бўлган ҳудудларда дори-дармон ва озиқ овқатлар заҳираларини тайёрлашни буюрди.

“Бугун шундай топшириқ бўлади: алоҳида 4та  сектор ўз ҳудуди бўйича дори-дармоннинг захирасини, ҳар бир вилоят ўзи учун яратади. Захира уч ойлик бўлиши керак. Бунга қанча маблағ керак бўлса берамиз, лекин биронта аптекада дори-дармон воситалари қимматлашса, одамларимизнинг норозилигига олиб келади. Мана шуни қаттиқ назоратга олишларинг керак”, - деди президент.

Президент айтишига қараганда захирада ҳамма нарса бор, йўғи олиб келиняпти, лекин жойига етиб бориши қийин бўляпти. Ҳар бир ҳудудда нарх-наво ҳар хил бўляпти. Шунинг учун захира яратиб, нарх-навосига қаттиқ эътибор қилиш керак.

Шунингдек Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат бозоридаги нархларни ҳам назорат остига олишни ва заҳира яратишни топширди.

“Энг катта масала – бозорда нарх-наво кўтарилиши керак эмас. Вилоятнинг тўртта раҳбари ўз ҳудудидаги бозорларни назорат қилиб туриши керак. Озиқ-овқат бўйича Ўзбекистонда муаммо йўқ. Худога минг қатла шукр, ҳозир пишиқчилик. Ҳамма нарсани халқимизга арзон, сифатли маҳсулот етказиб бериш чораларини кўришиз керак. Қишга тайёргарликни ҳозирдан бошлаймиз”, - деди президент бу борада.

Ундан ташқари Шавкат Мирзиёев ҳокимларга ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушаётган саволларга эрталаб бир соат, кечқурун бир соат давомида жавоб бериб боришни топширди.

“Ҳокимларга шундай топшириқ: эрталаб бир соат – 8дан 9гача, кечқурун 21дан 22гача ижтимоий тармоқлардан тушган саволларга мукаммал жавоб берасизлар. Халқимиз ҳамма нарсани билиши керак. Мана шунга эътибор қиламиз», – деди президент.

93

Қон босимини тез туширишнинг янги усули маълум бўлди

249
Мутахассислари нонушта пайтида монморанси нордон олчали шарбатни мунтазам равишда ичишни тавсия этдилар.

ТОШКЕНТ, 15 июл - Sputnik. Британиялик шифокорлар қайси ичимлик қон босимини дори-дармонсиз пасайтиришга имкон беришини аниқладилар. Бу ҳақда Argumenti.ru портали MedikForum маълумотига таянган ҳолда хабар берди.

Буюк Британиянинг Миллий соғлиқни сақлаш хизмати мутахассислари нонушта пайтида монморанси нордон олчали шарбатни мунтазам равишда ичишни тавсия этдилар.

Коронавирусни ўлдирадиган маҳсулот топилди – Франция тадқиқоти

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ҳар куни 60 миллилитр шарбат истеъмол қилиш босимни симоб устунининг 7 миллиметрига пасайтириши мумкин.

249
Врач в больнице Саны, Йемен

Қозоғистонда вафот этган шифокорлар хотирасига тиббий "ўлмас полк" ўтказилди

23
Сил касаллиги диспансери бош шифокори Болат Сагымбеков ўз навбатида ташкилотчилар - тиббиёт ходимлари уюшмаси вакиллари шу тариқа пандемияга қарши курашган ҳамкасблари хотирасига ҳурмат бажо келтиришганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 15 июл - Sputnik. Қозоғистонда 13 июль куни бир гуруҳ шифокорлар тиббий "ўлмас полк" тадбирини ўтказишди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар бермоқда.

Воқеа 13 июль куни - Қозоғистонда бўлиб ўтган умумиллий мотам кунида рўй берган.

Қозоғистоннинг бир нечта регионларида тиббиёт ходимлари йўл четида қатор бўлиб турган ҳолда, коронавирус оқибатида вафот этган ҳамкасблари портретларини кўтариб ўзига хос акция уюштирганлар.

Ушбу ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда пайдо бўлгач, интернет фойдаланувчилари акцияни кескин танқид остига олдилар.

Уларга кўра, шифокорлар бу вақтда йўл четида сурат кўтариб туриши эмас, балки кимнингдир ҳаётини қутқаришлари керак эди.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари танқидларга жавобан, идора ушбу флешмоб ташкилотчиси эмаслигини маълум қилди ва бу ҳолатда уларнинг бирдан-бир вазифаси санитария-эпидемиологик режимга амал қилинишини таъминлаш эканлигини эслатиб ўтди.

Сил касаллиги диспансери бош шифокори Болат Сагымбеков ўз навбатида ташкилотчилар - тиббиёт ходимлари уюшмаси вакиллари шу тариқа пандемияга қарши курашган ҳамкасблари хотирасига ҳурмат бажо келтиришганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши курашган, аммо ўзлари қурбон бўлган медиклар рўйхатини эълон қилган эди. Қозоғистонда шифокорларнинг 5000дан зиёди коронавирусни юқтириб олган. COVID-19га қарши курашиб, вафот этган 42 нафар шифокорга улар вафотидан сўнг мамлакат президенти Касим Жомарт Токаев томонидан орденлар тақдим этилди.

23