Исполняющий обязанности генерального консула Узбекистана в Санкт-Петербурге Зафар Абдурахманов

Ўзбекистоннинг Петербургдаги Бош консули оғир иш кунлари ва ОАВдаги "фейк"лар борасида

271
Россиянинг Шимолий пойтахтида Ўзбекистоннинг Мустақиллик кунига бағишланган тантанали маросими бўлиб ўтди. Дипломатик ваколатхона раҳбари вазифасини бажарувчи Зафар Абдураҳмонов шундай тантанали кунда ҳам ўз хизмат вазифаларини ёдидан чиқармайди.

ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Таврида саройида ўтказилган маросим давомида Бош консул вазифасини бажарувчи Зафар Абдураҳмонов, тадбирга муҳтарам меҳмон сифатида таклиф этилган Sputnik мухбирларига бир неча дақиқа вақт ажратди ва суҳбат чоғида, муассаса иш фаолияти ва унинг ходимлари қандай қийинчиликларга дуч келаётганликлари билан ўртоқлашди.

Бош вазифамиз -  Санкт-Петербургда яшаётган, бу ерга вақтинча келган ватандошларимизга ёрдам кўрсатиш. Бирортаси мураккаб вазиятларга дуч келиб қолиши мумкин, ва бизнинг ишимиз – бундай кишига муаммосини қонуний йўл билан ҳал қилиши йўлида ёрдам бериш, ўз вақтида тегишли маслаҳат ишларини олиб боришдан иборат. Консулхонамизда кам одам ишлайди, мурожаатлар эса бирталай. Қабулни ҳар куни олиб борамиз, токи сўнгги мурожаат қилувчи шахс қолгунига қадар”, - дея қайд этди дипломат.

Фаолиятидаги мураккабликлар ҳақида гапирар экан, у Петербургда ўзбекистонликлар иштирокидаги нохуш ҳодисалар  борасида ОАВда кўплаб янгиликлар вужудга келаётгани ва улар охир-оқибат фейк (уйдирма) бўлиб чиқаётгани ҳақида, шикоят қилгандек мулоҳаза қилди. Журналистлар маълумотни мумкин қадар синчковлик билан текширишлари керак, чунки уларнинг кетларидан Бош консуллик ходимлари бу ишни амалга оширишга мажбур бўлиб қоляпти.

  • Прием в честь  Дня независимости Узбекистана
    Ўзбекистоннинг Мустақиллик куни муносабати билан қабул маросими
    Sputnik
  • Певец Рустам Бурибоев
    Қўшиқчи Рустам Бўрибоев
    Sputnik
  • Корреспондент Sputnik Дмитрий Матвеев с Зафаром Абдурахмановым
    Sputnik мухбири Дмитрий Матвеев Зафар Абдураҳмонов билан
    Sputnik
  • Плов
    Тадбир сўнгида байрам оши тортилди
    Sputnik
  • Заместитель руководителя отдела туризма компании АэроТур (генеральный агент Uzbekistan airways)  Андрей Тарасенков
    Тадбир меҳмони - "АэроТур" туристик компаниясининг бўлим бошлиғи ўринбосари ("Uzbekistan airways" бош агенти) Андрей Тарасенков
    Sputnik
  • Лола Жалолова
    модельер Лола Жалолова
    Sputnik
1 / 6
Sputnik
Ўзбекистоннинг Мустақиллик куни муносабати билан қабул маросими

Ўзбекистоннинг Мустақиллик кунига бағишланган тантанали маросим Петербургда 25 сентябрь куни бўлиб ўтди. Байрам муносиб равишда кенг нишонланди. Тадбир дастурида “Лола Жалолова” модалар уйидан либослар намойиши, қўшиқчи Рустам Бўрибоев ва “Қуёшча” болалар ансамбли чиқишлари, фуршет кабилар ўрин топди. Ва табиийки, маросим якунида барча иштирокчилар лаззатли палов билан меҳмон қилинди.

271
Жители Самарканда около памятника первому президенту Узбекистана Исламу Каримову

Пандемия даврида Ўзбекистонда неча киши ишсиз қолгани маълум қилинди

22
(Янгиланган 14:41 07.06.2020)
Ўзбекистонда пандемиядан олдин ишсизлар сони ўртача 1,35 миллионга яқин эди. Ҳозирда улар сони қарийб 2 миллионга яқинлашган.

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ўзбекистонда пандемиядан олдин ишсизлар сони ўртача 1,35 миллионга яқин эди. Пандемия даврида ишсизлар сони қарийб 2 миллионга яқинлашди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда 550 мингга яқин меҳнат мигрантлари бошқа давлатларга ишлаш учун чиқиб кета олмаган. Бу ҳақда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Халқаро пресс-клубнинг Фарғона вилоятига бағишланган сонида маълум қилди.

“Барча давлатларга пандемия ўзининг салбий таъсирини кўрсатди. Ўзбекистонда ҳам пандемиядан олдин ишсизлар сони ўртача 1 миллион 350 мингга яқин эди, пандемия бошлангач қатор корхоналар фаолияти тўхтатилди ва ишсизлар сони қарийб 2 миллионга яқинлашди”, - деди вазир.

Таъкидланишича, бу рақамлардан ташқари меҳнат мигрантларига оид статистикалар ҳам мавжуд. Ҳозирда Ўзбекистонда 550 мингга яқин фуқаро бошқа давлатларга ишлаш учун чиқиб кета олмаган.

Вазирнинг сўзларига кўра, олдинда турган вазифалардан бири шундай фуқароларнинг бандлигини таъминлашдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этгани хабар қилинган эди. Энг юқори ишсизлик даражаси 9,8 фоиз билан Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилган.

22
Технопарк Digital City в Андижане

Марғилонда рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

40
Марказда ўрта мактабларнинг 7 ва 11-синф ўқувчилари, ахборот технологиялари соҳасига қизиқувчи ёшлар, талабалар шу йўналишларда ўқитилади.

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага ташрифи доирасида Марғилонда рақамли технологиялар ўқув маркази очилди.

Очилиш тадбирида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожантириш вазири Шуҳрат Содиқов иштирок этди.

Икки қаватли, жами 3100 квадрат метр майдонни эгаллаган бу кўркам бинода 120 та иш ўрни яратилган. Марказда ўрта мактабларнинг 7 ва 11-синф ўқувчилари, ахборот технологиялари соҳасига қизиқувчи ёшлар, талабалар шу йўналишларда ўқитилади. Келгусида улар Фарғона вилоятида очиладиган IT-парк филиалида ишлашлари мумкин бўлади.

Шунингдек, мазкур марказда давлат ташкилотлари ходимлари ҳамда мактабларнинг ахборот технологиялари фани ўқитувчиларининг АКТ бўйича малакаси ошириб борилади.

Таъкидланишича, 2020-2021 йилларда вилоятда шундай 19 та марказ очилиши режалаштирилган, жумладан, жорий йилнинг ўзида Данғара, Бағдод  Риштон туманлари ва Фарғона, Қўқон ва Қувасой шаҳарларида рақамли технологиялар марказлари ишга туширилади.

40