Мирзиёев ЕОИИга қўшилиш масаласини ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берди - Матвиенко

566
(Янгиланган 12:58 02.10.2019)
Россия Федерал мажлиси Федерация кенгаши раисининг сўзларига кўра, ҳозир Ўзбекистон ҳукумати Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш масаласини ишлаб чиқмоқда.

ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Шавкат Мирзиёев Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш масаласини ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берди.

РИА Новости хабар қилишича, бу ҳақда Федерация Кенгаши спикери Валентина Матвиенко Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси раиси Нурдинжон Исмоилов билан учрашувда маълум қилди.

“Ўзбекистон президенти қарор қабул қилди ва ҳозир Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш масаласи ишлаб чиқилмоқда”, - деб таъкидлади Матвиенко.

Матвиенко Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлиши кечиктирмасдан амалга оширилишига умид билдирди. Россия евроосиё оиласи доирасида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш имкониятидан мамнун бўлади.

“Агар бу амалга ошса, шубҳасиз, бу жуда улкан иш бўлади, чунки у халқаро амалиётга мос келади ва глобаллашув жараёнларини ҳисобга олади”, - деб қўшимча қилди Россия Федерация кенгаши раиси.

Учрашувда Ўзбекистон Евроосиё иттифоқига қўшилгандан сўнг, Россия ушбу мамлакат билан икки томонлама ҳамкорлик қилиш учун янги имкониятларга эга бўлишини ва "давлатлараро муносабатларда мавжуд бўлган маълум тўсиқлар" олиб ташланиши таъкидлаб ўтилди.

566