Диспетчер в call-центре

"Марказий сайлов комиссияси эшитади"

214
Жорий йил 14 октябрдан Марказий сайлов комиссияси матбуот бўлинмасининг колл-маркази ишга тушади. Қўнғироқлар фақат иш кунлари қабул қилинади.

ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлисига сайловлар юзасидан саволлар  вужудга келса, эндиликда, 11-97 қисқа рақами орқали мурожаат қилиш мумкин бўлади. Бу ҳақда республика Вазирлар маҳкамаси расмий ахборот органи хабар қилади. 

Жорий йил 14 октябрдан МСКда колл-марказ ўз ишини бошлайди. Қўнғироқлар душанбадан жумага қадар 09.00дан 18.00гача қабул қилинади.

Фуқароларнинг сайлов кампаниясига доир барча қизиқтирган саволларига жавоб бериш ҳамда сайловчиларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш колл-марказ вазифалари қаторидан жой олган.

214
Мавзу:
Ўзбекистонда парламент сайловлари – 2019 (10)