Сергей Приходько

Россия Ўзбекистонга АЭС қурилиши учун кредит бериши мумкин

401
(Янгиланган 16:26 01.11.2019)
АЭС қурилиши Ўзбекистон - Россия муносабатлари учун стратегик муҳим лойиҳа ҳисобланади, шунинг учун унинг  молиялаштириш масаласи ҳам ўта муҳим.

ТОШКЕНТ, 1 ноя - Sputnik. Россия ҳукумати Ўзбекистонга АЭС қурилиши учун давлат экспорт кредити ажратиши мумкин, деб хабар қилмоқда РИА Новости Ҳукумат раиси ўринбосари Сергей Приходьконинг сўзларига асосан.

"АЭС қурилиши Ўзбекистон - Россия муносабатлари учун стратегик муҳим лойиҳа ҳисобланади, шу жумладан у ҳақида тузилаётган шартномалар ва унинг  молиялаштириш масаласи ҳам ўта муҳимдир.

Молия манбааларига келсак, ушбу лойиҳанинг икки давлат учун ҳам муҳимлигини инобатга олган ҳолда, Россия Федерацияси ҳукумати давлат экспорт кредити ажратиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр. Аниқ шартлар  Россия ва Ўзбекистон молия вазирликлари музокараларидан сўнг маълум бўлади.

Ўзбекистонда қурилиши режалаштирилаётган АЭСнинг дастлабки қиймати аллақачон аниқ бўлган.  Лекин бундай лойиҳалар нархи, одатда, шартнома имзоланганича ва ундан сўнг ҳам кенг оммага эълон қилинмайди”, - деди Приходько.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия орасида эришилган келишувга кўра, “Росатом” корпорацияси  Ўзбекистон ҳудудида иккита энергия блокидан иборат бўлган “3+” авлод атом электр станцияси қуриб беради. АЭСнинг қурилиш жойи сифатида Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли олдидаги майдон танланган.

401
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Президент вилоятларда дори-дармонларнинг 3 ойлик заҳирасини тайёрлашни топширди

78
(Янгиланган 11:30 15.07.2020)
Шавкат Мирзиёев тўртта сектор раҳбарларига дори-дармон ва озиқ-овқатларнинг 3 ойлик заҳирасини тайёрлашни топширди.

ТОШКЕНТ, 15 июл – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14 июл куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида барча ҳоким ва 4та сектор раҳбарларига ўзларига тегишли бўлган ҳудудларда дори-дармон ва озиқ овқатлар заҳираларини тайёрлашни буюрди.

“Бугун шундай топшириқ бўлади: алоҳида 4та  сектор ўз ҳудуди бўйича дори-дармоннинг захирасини, ҳар бир вилоят ўзи учун яратади. Захира уч ойлик бўлиши керак. Бунга қанча маблағ керак бўлса берамиз, лекин биронта аптекада дори-дармон воситалари қимматлашса, одамларимизнинг норозилигига олиб келади. Мана шуни қаттиқ назоратга олишларинг керак”, - деди президент.

Президент айтишига қараганда захирада ҳамма нарса бор, йўғи олиб келиняпти, лекин жойига етиб бориши қийин бўляпти. Ҳар бир ҳудудда нарх-наво ҳар хил бўляпти. Шунинг учун захира яратиб, нарх-навосига қаттиқ эътибор қилиш керак.

Шунингдек Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат бозоридаги нархларни ҳам назорат остига олишни ва заҳира яратишни топширди.

“Энг катта масала – бозорда нарх-наво кўтарилиши керак эмас. Вилоятнинг тўртта раҳбари ўз ҳудудидаги бозорларни назорат қилиб туриши керак. Озиқ-овқат бўйича Ўзбекистонда муаммо йўқ. Худога минг қатла шукр, ҳозир пишиқчилик. Ҳамма нарсани халқимизга арзон, сифатли маҳсулот етказиб бериш чораларини кўришиз керак. Қишга тайёргарликни ҳозирдан бошлаймиз”, - деди президент бу борада.

Ундан ташқари Шавкат Мирзиёев ҳокимларга ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушаётган саволларга эрталаб бир соат, кечқурун бир соат давомида жавоб бериб боришни топширди.

“Ҳокимларга шундай топшириқ: эрталаб бир соат – 8дан 9гача, кечқурун 21дан 22гача ижтимоий тармоқлардан тушган саволларга мукаммал жавоб берасизлар. Халқимиз ҳамма нарсани билиши керак. Мана шунга эътибор қиламиз», – деди президент.

78

Қон босимини тез туширишнинг янги усули маълум бўлди

206
Мутахассислари нонушта пайтида монморанси нордон олчали шарбатни мунтазам равишда ичишни тавсия этдилар.

ТОШКЕНТ, 15 июл - Sputnik. Британиялик шифокорлар қайси ичимлик қон босимини дори-дармонсиз пасайтиришга имкон беришини аниқладилар. Бу ҳақда Argumenti.ru портали MedikForum маълумотига таянган ҳолда хабар берди.

Буюк Британиянинг Миллий соғлиқни сақлаш хизмати мутахассислари нонушта пайтида монморанси нордон олчали шарбатни мунтазам равишда ичишни тавсия этдилар.

Коронавирусни ўлдирадиган маҳсулот топилди – Франция тадқиқоти

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ҳар куни 60 миллилитр шарбат истеъмол қилиш босимни симоб устунининг 7 миллиметрига пасайтириши мумкин.

206
В Беларуси задержали более ста человек во время протестов

Беларусда юздан ортиқ намойишчи қўлга олинди - видео

2
(Янгиланган 12:56 15.07.2020)
Белгазпромбанк собиқ раҳбари Виктор Бабарикони сайловда иштирок этиш рад этилгани туфайли Минск, Гомерл ва Брестда намойишлар ўтказилмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Беларуснинг бир нечта шаҳарларда намойишлар вақтида  юздан ортиқ намойишчи қўлга олинди, деб хабар қилди РИА Новости.

ОМОН ва намойишчилар ўртасидаги тўқнашувлар акс этган лавҳа RT Telegram-каналида берилди. Шунингдек, қўлга олинганлар орасида ОАВ ходимлари ҳам бор.

Белгазпромбанк собиқ раҳбари Виктор Бабарикони сайловда иштирок этиш рад этилгани туфайли  Минск, Гомерл ва Брестда намойишлар ўтказилмоқда. Пойтахтда намойишчилар Немига кўчасини эгаллаб олишди.

Беларусда 9 август куни президент сайловлари ўтказилади.

2