Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёевани ҳамкасблари ва яқинлари таваллуд айём билан табриклашди

1093
(Янгиланган 16:46 04.11.2019)
Шаҳноза Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида синглиси билан бир пайтлардагидек дилдан суҳбатлашишга энди вақт етмаётгани ва бундан кўпинча хомуш тортиши ҳақида ёзган

ТОШКЕНТ, 4 ноя - Sputnik. Бугун президентнинг тўнғич қизи - Саида Мирзиёеванинг таваллуд айёми. Ҳамкасблари ва яқинлари ижтимоий тармоқларда уни таваллуд айёми билан қутлашди. Ижтимоий тармоқдаги аккаунтида энг биринчилардан бўлиб Саиданинг синглиси - Шаҳноза Мирзиёева табрик сўзларини жойлади.

"Биз улғайдик, турфа ташвишлар пайдо бўлди, сизнинг ўрнингиз менга жуда билина бошлади ва баъзан бундан ранжирдим ҳам, лекин Яратган, айни ўзингиз бўлган жажжигина Ранькани юбориб, менга бахт ато этди! Энди бир бўлагингиз ҳамиша мени ёнимда )))))", - деб ёзган Шаҳноза ўзининг Инстаграмида.

Табрикларга Шаҳнозанинг турмуш ўртоғи - Отабек Умаров ҳам қўшилган. У Саидага ҳамиша шундай - иродали, меҳрибон ва ўзига ишонган бўлиб қолишликни тилаган.

Саида Мирзиёева и Шахноза Мирзиёева
Саида Мирзиёева и Шахноза Мирзиёева

"Сиз мен учун қадрли бўлган акажонимнинг қувончи, суюкли рафиқасисиз. Фарзандларингиз Миромон ва Саодатхонлар доимо ўз ютуқлари билан кўнглингизни тоғдек кўтариб юришларига тилакдошман! Омад, қувонч ва меҳр ҳаётингизда ҳамиша ҳамроҳ бўлсин", - деб таъкидлаган Умаров.

Шунингдек, АОКА раҳбари Комил Алламжонов, актриса Раъно Шодиева ва бошқа кўплаб ижтимоий тармоқ кузатувчилари Саидага ўз дил изҳорларини ёзиб қолдирганлар.

1093