Узбекский паспорт

Тошкент пропискаси неча кишига берилгани маълум бўлди

220
(Янгиланган 15:40 07.11.2019)
Шу йил 10 ой давомида доимий прописка Тошкентда 32 380 кишига, Тошкент вилоятида 7 462 кишига берилди.

ТОШКЕНТ, 7 ноя – Sputnik. Шу йил 10 ой давомида Тошкентда доимий прописка 32 380 кишига, Тошкент вилоятида 7 462 кишига берилди, деб маълум қилди МваФРББ хорижий фуқароларни ҳисобга олиш бўлими бошлиғи Дилшодбек Муродбеков. Sputnik Ўзбекистон мухбири хабарига асосан.

Таъкидланишича, 4 951 нафар шахсга Ўзбекистон фуқаролиги берилди.

Шунингдек, ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан 847 317 нафар фуқарога биометрик паспортлар, 781 376 нафар фуқарога хорижга чиқиш биометрик паспортлари тақдим этилди.  

Бугун АОКАда “Ички ишлар органларида миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Анжуманда Ўзбекистон ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда бошқа тегишли бошқарма ва ташкилот мутасаддилари иштирок этмоқда.

220
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Президент вилоятларда дори-дармонларнинг 3 ойлик заҳирасини тайёрлашни топширди

56
(Янгиланган 11:30 15.07.2020)
Шавкат Мирзиёев тўртта сектор раҳбарларига дори-дармон ва озиқ-овқатларнинг 3 ойлик заҳирасини тайёрлашни топширди.

ТОШКЕНТ, 15 июл – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14 июл куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида барча ҳоким ва 4та сектор раҳбарларига ўзларига тегишли бўлган ҳудудларда дори-дармон ва озиқ овқатлар заҳираларини тайёрлашни буюрди.

“Бугун шундай топшириқ бўлади: алоҳида 4та  сектор ўз ҳудуди бўйича дори-дармоннинг захирасини, ҳар бир вилоят ўзи учун яратади. Захира уч ойлик бўлиши керак. Бунга қанча маблағ керак бўлса берамиз, лекин биронта аптекада дори-дармон воситалари қимматлашса, одамларимизнинг норозилигига олиб келади. Мана шуни қаттиқ назоратга олишларинг керак”, - деди президент.

Президент айтишига қараганда захирада ҳамма нарса бор, йўғи олиб келиняпти, лекин жойига етиб бориши қийин бўляпти. Ҳар бир ҳудудда нарх-наво ҳар хил бўляпти. Шунинг учун захира яратиб, нарх-навосига қаттиқ эътибор қилиш керак.

Шунингдек Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат бозоридаги нархларни ҳам назорат остига олишни ва заҳира яратишни топширди.

“Энг катта масала – бозорда нарх-наво кўтарилиши керак эмас. Вилоятнинг тўртта раҳбари ўз ҳудудидаги бозорларни назорат қилиб туриши керак. Озиқ-овқат бўйича Ўзбекистонда муаммо йўқ. Худога минг қатла шукр, ҳозир пишиқчилик. Ҳамма нарсани халқимизга арзон, сифатли маҳсулот етказиб бериш чораларини кўришиз керак. Қишга тайёргарликни ҳозирдан бошлаймиз”, - деди президент бу борада.

Ундан ташқари Шавкат Мирзиёев ҳокимларга ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушаётган саволларга эрталаб бир соат, кечқурун бир соат давомида жавоб бериб боришни топширди.

“Ҳокимларга шундай топшириқ: эрталаб бир соат – 8дан 9гача, кечқурун 21дан 22гача ижтимоий тармоқлардан тушган саволларга мукаммал жавоб берасизлар. Халқимиз ҳамма нарсани билиши керак. Мана шунга эътибор қиламиз», – деди президент.

56

Қон босимини тез туширишнинг янги усули маълум бўлди

172
Мутахассислари нонушта пайтида монморанси нордон олчали шарбатни мунтазам равишда ичишни тавсия этдилар.

ТОШКЕНТ, 15 июл - Sputnik. Британиялик шифокорлар қайси ичимлик қон босимини дори-дармонсиз пасайтиришга имкон беришини аниқладилар. Бу ҳақда Argumenti.ru портали MedikForum маълумотига таянган ҳолда хабар берди.

Буюк Британиянинг Миллий соғлиқни сақлаш хизмати мутахассислари нонушта пайтида монморанси нордон олчали шарбатни мунтазам равишда ичишни тавсия этдилар.

Коронавирусни ўлдирадиган маҳсулот топилди – Франция тадқиқоти

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ҳар куни 60 миллилитр шарбат истеъмол қилиш босимни симоб устунининг 7 миллиметрига пасайтириши мумкин.

172
Мужчины с портфелем в руке. Архивное фото

БП 2020 йилда нечта амалдорга жиноят иши очилганини маълум қилди

0
2020 йилда жиноий жавобгарликка тортилган амалдорларнинг 4 нафари республика даражасидаги, 13 нафари вилоят даражасидаги, 442 нафари туман даражасидаги раҳбарлардир.

ТОШКЕНТ, 15 июл - Sputnik. 2020 йилнинг 6 ойи давомида 327 та жиноят иши бўйича 459 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот-хизмати.

Улар томонидан етказилган зарар миқдори 172 миллиард 260 миллион сўмни ташкил қилган.

Етказилган зарарларнинг 66%и (114 миллард 267 миллион сўм) ундирилган.

2020 йилда жиноий жавобгарликка тортилган амалдорларнинг 4 нафари республика даражасидаги, 13 нафари вилоят даражасидаги, 442 нафари туман даражасидаги раҳбарлардир.

0