Узбекский паспорт

Ўзбекистонда прописка олиш тартиби ўзгариши мумкин

400
ИИВ вакили Руслан Каримовнинг сўзларига қараганда, икки йилдан кейин прописка масаласи кўтарилмайдиган масала бўлади.

ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда ID-карталар пайдо бўлиши ва паспортларни босқичма-босқич унга алмаштириш билан прописка олиш тизимини қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ИИВ вакили Руслан Каримов АОКАдаги матбуот анжуманида маълум қилди.

Ҳозирда ўзгартириш киритиш эҳтимоли ўрганиб чиқилмоқда ва қўшимча маълумот бериб борилади.

“Икки йилдан кейин прописка масаласи кўтарилмайдиган масала бўлади”, - дея ИИВ вакили сўзларидан келтиради Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Эслатиб ўтамиз, ID-карта жорий этиш ва паспортларни босқичма-босқич билан уларга алмаштириш 2021 йилгача қолдирилган.

400