Лауреат Нобеля в Ташкенте

"IT-ташкилотлар билан алоқаларни кенгайтиринг" -Дан Шехтман

164
Нобель мукофоти совриндори илмий ишланмаларни тижоратлаштириш йўллари тўғрисида ўзбекистонлик ёшлар билан ўртоқлашди.

ТОШКЕНТ, 8 нояб - Sputnik. Шу кунларда Ўзбекистонда бўлиб турган Нобель мукофоти лауреати Дан Шехтман республиканинг IT-паркига ташриф буюрди.

Учрашувда Исроил давлатининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Эдуард Шапира, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари Азимжон Назаров, IT-парк бош директори Фарҳод Ибрагимов, шунингдек IT-парк стартап жамоалари вакиллари иштирок этди.

IT-парк вакиллари кўплаб хорижий тадбиркорлари Ўзбекистоннинг стартап-бозорига билдираётган қизиқишлари, жалб қилинган инвестициялар, хорижий ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида ташриф буюрган меҳмонларга гапириб беришди. Шунингдек, IT-парк стартап-жамоалари профессор Дан Шехтманга ўз лойиҳалари тақдимотини ўтказдилар.

Профессор Дан Шехтман ўз чиқиши давомида ўзбекистонлик ёш олимларга илмий ишланмаларни тижоратлаштириш йўллари тўғрисида батафсил сўзлаб берди.

Сўзининг якунида Нобель совриндори IT-парк вакилларини IT-ташкилотлар ўртасидаги нетворкингни кенгайтириш учун миллий IT-мусобақаларида кенг миқиёсда иштирок этишларига ундаб қолди.

164

Ўзбекистонда коронавирус: 4 июнь асосий хабарлари

426
(Янгиланган 21:34 04.06.2020)
Бугуннинг ўзида 73 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 3 087 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 35 кишида коронавирус аниқланди, охирги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3 909 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Навоий вилоятида аниқланган. Шундан 27 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар, 8 нафари эса (6 нафари Навоий шаҳрида, 1 нафардан Навбаҳор ва Кармана туманларида) аҳоли орасида қайд этилган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 73 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Жами соғайганлар сони 3 087 нафар.

Айни пайтда 822 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Чегарада тўпланган фуқаролар

Россия-Қозоғистон чегараси “Маштаково” назорат-ўтказиш пункти яқинида 300га яқин Ўзбекистон фуқаролари тўпланган.

Бу масала Ўзбекистоннинг Москва ва Нур-Султон шаҳарларидаги элчихоналари, Қозон ва Ақтау шаҳарларидаги бош консулхоналари томонидан назоратга олинган, Россия ва Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан музокаралар олиб борилмоқда.

ТИВ Оператив штаби ушбу вазият тўғрисида маълумотни ҳар томонлама кўриб чиқиш учун Республика махсус комиссиясига юборди. Махсус комиссия қарори тўғрисида алоҳида маълумот берилади.

Уйга қайтганлар

UzAirways авиакоманиясининг чартер рейси билан Бирлашган араб амирлигидан (БАА) 271 киши Ўзбекистонга олиб келинди. Қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилди.

Туризм тикланиши

Ўзбекистонда туризмнинг тикланиши уч босқичда амалга оширилади. Аввал ички туризм, кейин ҳудудий туризм ва пандемия вазиятини ҳисобга олган ҳолда ташқи туризм тикланади.

2020 йилнинг 1 июнидан Ўзбекистоннинг “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда ички туризм қайта тикланди. Шу санадан эътиборан кўрсатилган ҳудудларда тегишли ташкилотлар – туроператорлар, турагентликлар, жойлаштириш воситалари, маданият, маданий мерос объектлари санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда иш бошлаши мумкин.
Бу ҳақда батафсил бу материалда.

Тест синовлари

Жорий йилда тест синовлари 2 та фандан бўлади. Бу йил 1 миллион 270 минг абитуриент ҳужжат топшириши кутилмоқда. Тест синовлари жорий йилда 3 сменада бўлади (ўтган йили 2 сменада бўлган).

Шавкат Мирзиёев коронавирус пандемияси сабаб бу йил кириш имтиҳонларини соддароқ шаклда ўтказиш бўйича кўрсатма берганди.

Карантин юмшатилиши: бозор ва боғчалар

15 июндан "яшил" ва "сариқ" ҳудудларда умумий овқатланиш объектлари, буюм бозорлари ва боғчалар фаолиятига рухсат берилади.

Автобус

15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда ҳудудлар ўртасидаги автобус қатновларига рухсат берилади. Ҳайдовчилар қўлқоп ва ниқоблар билан таъминлашини лозим. Уларни мунтазам ўз вақтида алмаштиришлари шарт.

Масжид

Диний муассасалар, масжидлар 2020 йил 8 июндан бошлаб фақат “яшил” ҳудудларда фаолиятини бошлайди.

Масжидларда санитария-эпидемиология меъёрларига қатъий риоя қилган ҳолда (ҳимоя ниқобларини мажбурий кийиш шарти билан), ижтимоий масофа сақлаган (ташриф буюрувчилар орасидаги масофа камида 1, 5-2 метр) ҳолда намоз ўқиш мумкин бўлади.

Дунё саломатлиги

COVID-19 дунёнинг деярли барча давлатига етиб борди. АҚШнинг Хопкинс университетига малумотларига кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 6,5 миллиондан ошди, 386 минг киши вафот этди.

БССТнинг маълумотига кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 6,2 миллиондан ошди, 380 минг киши вафот этди.

426
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Фарғона ёшлари бандлиги масаласи қандай ҳал этилмоқда?

142
(Янгиланган 17:23 04.06.2020)
Жорий йил бошида Фарғона вилоятида хорижга чиқиб кетганларнинг сони жами 58 316 кишини ташкил этган бўлса, ҳозирда 7 902 киши қайтиб келган.

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Фарғона вилоятида 2019 йил якунлари бўйича жами 49 168 нафар ишсиз ёшлар рўйхатга олинган бўлиб, 2020 йилнинг январь-май ойларида 28 мингга яқини, яъни 56% ишсиз ёшлар бандлиги таъминланган.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Пресс-служба президента Узбекистана

Жумаладан, Фарғона вилоятида 2019 йил якунлари бўйича жами 49 168 нафар ишсиз ёшлар рўйхатга олинган бўлиб, 2020 йилнинг январь-май ойларида 28 мингга яқини, яъни 56% ишсиз ёшлар бандлиги таъминланган. Улардан: 7 900 нафари 1-сектор хиссасига, 7 041 – 2-секторга, 7 017 – 3-секторга, 5 857 – 4-секторга тўғри келади.

Ўз навбатида ишсиз ёшлар қуйидаги соҳаларга жалб этилди. Тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш - 5 405 нафар ёш йигит-қизлар. Улардан 982 нафари тадбиркорликка йўналтирилиб, 38 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. 1693 нафари – текстиль корхоналарида, 1516 нафари - хусусий секторда (МЧЖ, ЯТТ ташкил этилди), 1214 нафари - бошқа меҳнат турлари, яъни нонвойлик, чилангарлик, сартарошлик, косибчилик, ҳунармандчилик ва бошқа соҳаларда бандлиги таъминланди.  

Бундан ташқари, вилоятдаги 963 нафар ишсиз ёшлар - қурилиш соҳасига, 5173 – турли давлат ташкилот ва корхоналарига ҳамда 4 307 нафари - жамоатчилик асосида тури ишларга жалб этилган.

Ишсиз ёшлар бандлигини таъминлашда "Ҳар бир ёшга – бир гектар" дастури ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Хусусан, вилоятнинг 11 854 нафар ёшлари қишлоқ хўжалиги соҳасига йўналтирилиб, 2 643 нафарига 10-30 сотихдан ер ажратиб берилди, жами 1 128 гектар. Шулардан 522 гектари адир ва текисликлардан, 606 гектари эса боғлар орасидан. Ушбу ажратилган ер майдонларининг 72 га - картошка, 172 - сабзавот, 189 га - полиз, 103 га - дуккакли, 345 га – мевали дарахтлар, 195 га – тут ва узум, 52 га - мойли экинлар экилди.

Пандемия сабабли хориждан қайтиб келган ёшларни ҳам иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йил бошида Фарғона вилоятида хорижга чиқиб кетганларнинг сони жами 58 316 кишини ташкил этган бўлса, ҳозирда 7 902 киши қайтиб келган. Шулардан 4 699 нафари ўтган давр мобайнида ишга жойлаштирилди. Хусусан, 1 100 нафари – қишлоқ  хўжалиги соҳасига, 380 нафари – хизмат кўрсатиш соҳасига, 219 нафари – жамоатчилик ишларига ва 3 000 нафари – қурилиш соҳасига жалб этилган. 

Бу борадаги ишлар президент Халқ қабулхоналари, сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ишлаб чиқилган манзилли режалар асосида изчил давом эттирилмоқда.

142

Россия янги санкциялардан кейин "Шимолий оқим 2"ни қуриб битказиш имкониятини баҳолади

0
(Янгиланган 11:05 05.06.2020)
Сиёсатшунослар ва экспертлар "Шимолий оқим-2" газ қувурига қарши санкцияларни кенгайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасининг АҚШ Сенатига киритилишига изоҳ беришди.

ТОШКЕНТ, 5 июн - Sputnik. Россия парламентарийлари таъкидига кўра, Вашингтон лойиҳани амалга оширишни мураккаблаштиришга ва ўз манфаатларини европалик ҳамкорлардан устун қўйишга уринмоқда. Баёнотнинг муҳим қисми РИА Новости материалида.

"Беҳаёлик ва ноқонунийлик"

Федерация Кенгаши халқаро қўмитаси раҳбари Константин Косачёв қувурларни ўтказиш ишларига жавлб қилинган кемаларга хизмат кўрсатувчи суғурта компанияларига қарши киритилган санкцияларни "беҳаё ва ноқонуний" дея атади.

"Ушбу қонун лойиҳаси ташаббускори, сенатор Тед Крузнинг юзсизлиги даражаси ҳайратга солади. У газ қувурини "АҚШ миллий хавфсизлигига жиддий хатар", дея баҳолаган. Балтика қаерда-ю, АҚШ қаерда?", - деди Косачёв РИА Новостига берган изоҳида.

Қонун лойиҳаси қабул қилинган тақдирда ҳам, Россия ўзининг европалик шериклари билан биргаликда лойиҳани амалга оширишда давом этади, дея қайд этди у. Косачёвнинг сўзларига кўра, Москва Германия ва Европа иттифоқи аъзолари бўлган бошқа шерик давлатлар билан келишилган ўз режасига мувофиқ ҳаракатланишда давом этади.

Шу билан бирга, "Шимолий оқим-2"ни якунига етказиш учун европалик шериклар ва газ истеъмолчилари томонидан жавобан тушуниш талаб этилишини ҳам қўшимча қилди.

АҚШ манфаатларини илгари суриш

Ўз навбатида, сенатор Олег Морозов янги санкциялар қувур қурилишини қийинлаштириши мумкинлигини, бироқ Россия ҳар қандай шароитда ҳам бу лойиҳани амалга ошириш имконини топишини таъкидлади. Шу билан бирга, унинг фикрича, "Шимолий оқим-2" ётқизилиши якунига етиши учун европалик шериклар ва газ истеъмолчилари томонидан ҳам тушуниш талаб этилади.

Морозов прогнозига кўра, жуда кўп нарса европаликларга ва уларнинг ўз манфаатларини АҚШ сиёсий амбициялари ва тижорий манфаатларидан устун қўя олиши лаёқатига боғлиқ бўлади.

"Шу нарса аёнки, америкаликлар бу ерда европаликлар манфаатларига зид равишда ўзи учун бизнес устуворликни изламоқда", - дея ишора қилди сенатор.

Вашингтон диктатураси

Россия Давлат думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Леонид Слуцкий АҚШ қонун лойиҳасини шарҳлар экан, америкалик сенаторларнинг ушбу ташаббуси фақат иқтисодий манфаатларга асосланганини қайд этди.

"Шимолий оқим-2"га қарши санкцияларни кенгайтириш тўғрисидаги қонун, аввалги чекловлар каби, АҚШ учун адолатсиз рақобатни таъминлашга қаратилган", -  деди РИА Новости суҳбатдоши.

Унинг таъкидлашича, экстерриториал санкциялар мутлақо ноқонунийдир ва халқаро ҳуқуқ билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.

"Умид қиламанки, бизнинг европалик ҳамкорларимизнинг Вашингтон диктатига бўйсунмасликка кучи ва онги етади", - деб умид билдирди Слуцкий.

Россия лойиҳани якунлашга тайёр

Сиёсатшунос Андрей Суздальцев таъкидлашича, АҚШ халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлаш учунгина лойиҳани амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда.

"Вашингтон ҳақиқатан ҳам Европани, айниқса унинг энергетика секторини назорат қила оладими, деган савол ўртага ташланмоқда", - дейди у.

Мутахассиснинг қўшимча қилишича, АҚШ қувурнинг сўнгги юз километрини тугатишга йўл қўймаслик учун "улкан ишларни" амалга оширди. Шу билан бирга, Суздальцев Москва газ қувурини албатта якунлашига ишонади.

"Россия шай турипти: қувурни ётқизувчи кема, санкциялардан қўрқмайдиган жамғармалардан бирида рўйхатга олинган", - деди манба.

Янги санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳаси

Аввалроқ АҚШ Сенатига "Шимолий оқим-2" га қарши санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилган эди.

Бу қонун, қувур қурилишида ишлаётган кемалар учун андеррайтинг, суғурталаш ва қайта суғурталаш хизматларини кўрсатувчи компанияларга нисбатан чекловларни кўзда тутади. Ҳужжатни иккала партиядан бештадан сенатор, шу жумладан Техаслик нуфузли сенатор Тед Круз қўллаб-қувватлади.

Шунингдек, санкциялар остида қурилиш иштирокчиларига синовдан ўтказиш, назорат ва сертификатлаш ишларини олиб борувчи фирмалар ҳам қолиши мумкин.

Куни кеча Bloomberg агентлиги ҳужжат ва сенатор Крузга асосланиб, лойиҳани амалга оширишда иштирок этган ҳар ким дарҳол жиддий чеклов чораларига дуч келиши ҳақида хабар берди.

0