Житель Ферганской области Муминжон Тожиев, который 28 лет прожил с паспортом СССР

Фарғоналик отахон нима сабабдан қарийб 30 йил СССР паспорти билан яшаганини тушунтирди

1407
Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи Мўминжон Тожиев нима сабабдан 28 йил СССР паспорти билан яшаганини тушунтирди.

ТОШКЕНТ, 15 ноя – Sputnik. Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи Мўминжон Тожиев нима сабабдан 28 йил СССР паспорти билан яшаганини тушунтирди.

Адлия вазирлиги хабар қилишича, Бувайда туман адлия бўлимининг маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабуллар жадвалига асосан сайёр қабул ташкил этилди. Унда 1955 йил 16 мартда туғилган Мўминжон Тожиевга ўзига тегишли бўлган собиқ СССР фуқаролик паспортини янги паспортга алмаштирилмаганлиги ва натижада пенсияга чиқаолмаётганлиги масаласида мурожаат қилди.

Мўминжон Тожиев ўз тушунтиришида ёзишича, 1992 йилда жазони ўташ муассасидан жазони ўтаб келганидан сўнг паспортни алмаштириш учун паспорт бўлимига мурожаат этган, бироқ тўлов қилиш имкони йўқлиги сабабли қолиб кетган, кейинги йилларда эса марҳум онаси четга чиқиб кетмаслигини олдини олиш учун паспортини яшириб қўйган, аризачи 2015 йилда онаси вафот этганидан сўнг паспортини топиб олган ва уни алмаштириш учун яна паспорт столга мурожаат этганлигини, бироқ тўлов қилиш имкони йўқлиги сабабли ҳозирга қадар паспортни алмаштириш имкони бўлмаган.

Фуқарога амалий ёрдам бериш мақсадида туман ИИБ билан ҳамкорликда тегишли ҳужжатлар тўпланди. 14 ноябрь куни отахон паспорт бўлимига олиб келиниб, расмга туширилди ҳамда ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари якунланди.

1407

Ўзбекистонда коронавирус: 13 август асосий хабарлари

464
Бир сутка давомида 439 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 33 093 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 439 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 33 093 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 179 нафари Тошкент шаҳрида, 60 нафари Тошкент вилоятида, 9 нафари Андижон вилоятида ҳамда 8 нафари  Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 611 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 26 270 нафарга етди.

Айни пайтда 6 608 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор –  Шайхонтоҳур туманида яшаган 63 ёшли Д.А. (аёл) ҳамда Зангиота туманида яшаган 66 ёшли Х.Э. (аёл), Олмазор туманида яшаган 59 ёшли Х.А. (аёл) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 62 ёшли Н.И. (аёл) вафот этди.

Ўзбекистонда жами 215 киши пандемия қурбони бўлди.

Коронавирус турлари

Ўзбекистонда коронавируснинг 12 дан ортиқ тури қайд этилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигини 6-баённомасида коронавируснинг 12 дан ортиқ тури ҳақида ёзилган.

Шунга кўра, ушбу аломатлар — коронавируснинг ошқозон-ичак шакли бўлиши мумкин. Ҳудудингиздаги оилавий шифокорга мурожаат қилинг, текшириб, кейин нима қилиш кераклигини тушунтиради.

Тест синовлари

Тест синовлари учун 3 соат вақт ажратилади. Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлиси баёнига мувофиқ: Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган марказий стадионларда, қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади.

Бунда, ҳар 30 та тест топшириғини ечиш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) — 90 дақиқа вақт ажратилади (60 та тест топшириғига жами — 180 дақиқа).

Узоқда яшайдиган абитуриентларни стадионларга элтиб қўйиш учун автобуслар ажратилиши мумкин.

Тегишли вазирлик ва ташкилотлар томонидан тест синови ўтказиладиган объектлардан узоқда жойлашган туманлардан абитуриентларни олиб келиш ва жойига етказиш бўйича жамоатчилик транспорти қатновларини йўлга қўйиш устида иш олиб борилмоқда.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 20,6 миллиондан ошди, 749 минг киши вафот этди, 12,8 киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (5,2 млн), Бразилияда (3,2 млн), Ҳиндистонда (2,4 млн).

464
Первая в мире вакцина от коронавируса

Россия вакцинасига 20тадан зиён давлат қизиқиш билдирди

227
(Янгиланган 21:41 13.08.2020)
Дунёда биринчи бўлиб рўйхатга олинган коронавирусга қарши вакцинага йигирмадан ортиқ давлат "амалий қизиқиш" билдирди.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Дунёда биринчи бўлиб рўйхатга олинган коронавирусга қарши вакцинага йигирматадан ортиқ давлат "амалий қизиқиш" билдирди. Бу ҳақда ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.

Таъкидлаш керакки, бир қатор Ғарб давлатлари бу ютуқни кескин танқид қилишди. Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигида "хорижий ҳамкасблар, эҳтимол, Россия препаратининг маълум бир рақобат ва афзаллигини ҳис қилишмоқда" деб айтишди.

Вазирликда, шунингдек, вакцина яратилган платформа мутлақо хавфсиз эканлигини ва бошқа препаратларни ихтиро қилиш ва ишлаб чиқаришда ўз самарадорлигини исботлаганлигини таъкидлади.

Шунингдек, вакцина ишлаб чиқилган Гамалея миллий эпидемиология ва микробиология илмий марказида Ғарбнинг танқидига жавоб берилди.

Марказ раҳбари Александр Гинцбург таъкидлаганидек, бошқа реакцияни кутиш - соддалик бўларди.

"Ўйлаб кўринг, агар Россия вакцинаси туфайли маълум одамлар, фирмалар миллиардлаб доллардан маҳрум бўлса, қандай муносабатни кўрмоқчисиз? Менимча, реакция мутлақо нормал. Бу чумолилар уясига суқилган таёқ каби", - деди олим "Россия 24" эфирида.

Бироқ, бир қатор мамлакатларда, аксинча, улар Россия вакцинасини рўйхатдан ўтказилиши билан қутладилар. Ушбу ютуқни БССТ ҳам мамнуният билан қабул қилди.

Ташкилот пандемияни енгиш йўлларини топиш учун россиялик олимлар билан биргаликда ишлашга қизиқиш билдирди.

Шу билан бирга, Захарова Москва препаратни қўллаш бўйича БССТ билан яқин алоқада эканлигини таъкидлади.

227
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Энди шимол томондан: Россия қирувчиси АҚШ самолётини тўхтатди

452
(Янгиланган 22:20 13.08.2020)
Россия МиГ-31бм қирувчи самолёти Баренц денгизи устида чегарага яқинлашиб келаётган АҚШ разведка самолётини тўхтатиб қолди.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Россия қирувчилари Баренц денгизи осмонидан АҚШ самолётини тўхтатди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Федерациясининг Миллий мудофаа назорати марказига асосан хабар қилди.

13 август куни Россиянинг Баренц денгизидаги нейтрал сувлар устидан фазовий назорат қилиш мосламалари Россия Федерациясининг давлат чегарасига яқинлашаётган нишонни пайқаб қолди. Нишонни аниқлаш учун Шимолий флотнинг ҳаво мудофаа кучлари навбатчиликда бўлган МиГ-31бм қирувчи самолёт ҳавога кўтарилди.

Россия қирувчи экипажи хавфсиз масофада АҚШнинг Р-8А "Посейдон" самолётини аниқлади.

Америка самолёти Россия Федерациясининг давлат чегарасидан бурилгандан сўнг, Россия қирувчиси аэродромга қайтди. Россиянинг МиГ-31бм қирувчи самолётининг парвози ҳаво майдонларидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга қатъий мувофиқ амалга оширилди.

Америка ҳарбий самолётига Россия Федерациясининг давлат чегарасини бузишга йўл қўйилмади.

АҚШ ва НАТО самолётлари Россия чегараси яқинида мунтазам равишда разведкани амалга оширадилар. Улар кўпинча Қрим ва Краснодар ҳудуди яқинида, Болтиқ денгизи устида ва Суриядаги Россия Мудофаа вазирлигининг базалар атрофида қайд этилган.

452