Девушки мусульманки, архивное фото

Олимлар арабларда кўпхотинлилик нега камайиб бораётганини тушунтиришди

2444
(Янгиланган 22:42 02.12.2019)
Араб аёллари орасида кўпхотинлиликнинг адолатсизлиги, бундай ҳолатларда кўпинча аёллар ва болалар ҳуқуқи поймол этилади, деган фикр тобора кенг қўллаб-қувватланмоқда.

ТОШКЕНТ, 2 ноя - Sputnik. Мағрибдаги араб давлатлари(Ливия, Марокко, Тунис, Жазоир ва Мавритания)да кўпхотинлилик тобора урфдан қолмоқда, деди Муҳаммад VI номли Мароккодаги социология университети профессори Мухтор ал-Харрас араб дунёсида оила ҳолати мавзусига бағишланган форумда. РИА Новости хабари асосида.

"Ливияда мураккаб вазият ва иқтисодий сабабларга кўра, кўпхотинлилик сингари ҳолатлар сони камайди. Тунисда 1975 йилда кўпхотинлиликни таъқиқловчи қонун қабул қилинган. Мароккода 2004 йилда бир вақтнинг ўзида бир нечта никоҳдан ўтишга тўсиқ қўядиган қонун қабул қилинган. Хусусан, бундай ишга қўл урмоқчи бўлган эркак бир нечта шартларни бажармоғи лозим, хусусан, биринчи хотиннинг рухсатини олиш шартлардан бири саналади. Жазоирда кўп хотинга эга эркаклар сони жуда кам, ва умуман олганда, кўпхотинлилик ғояси жамиятда кўпам қўллаб-қувватланмайди. Мавританияда кўпхотинлилик жамиятнинг муайян қатламлари орасидагина кенг тарқалган", - дея тушунтиради профессор.

Ал-Харраснинг айтишича, кўпгина араб давлатларида кўпхотинлилик ўз актуаллигини йўқотаётгани сабаби - эркакларнинг шу кеча-ю кундузда барча хотинлари ва болаларини тенг даражада таъминлай олмаслиги билан изоҳланмоқда. Бундан ташқари, профессорнинг қайд этишича, араб аёллари орасида кўпхотинлиликнинг адолатсизлиги, бундай ҳолатларда кўпинча аёллар ва болалар ҳуқуқи поймол этилиши ҳақидаги фикр тобора кенг қўллаб-қувватланмоқда.

Шу билан бирга, Мағрибдаги араб давлатларида эркаклар ҳали ҳам ўз аёлларининг ишлашларини ҳазм қила олишмайди, ижтимоий тадқиқотларга кўра, ушбу давлатларда оилаларнинг учдан бир қисмида аёлнинг ишлаши эр билан келишмовчиликларга сабаб бўлади. Минтақанинг энг феминистик мамлакати ҳисобланмиш Тунисда айнан шу турдаги келишмовчиликлар кўпроқ учраши таъкидланмоқда. Маълум бўлишича, тунислик эркакларнинг 42%и ўз аёлининг меҳнат фаолиятидан норози.

Шу билан бирга, Мағриб давлатларида эр-хотин ўртасидаги ёш тафовути 4-6 ёшни ташкил этади.

2444
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Президент вилоятларда дори-дармонларнинг 3 ойлик заҳирасини тайёрлашни топширди

94
(Янгиланган 11:30 15.07.2020)
Шавкат Мирзиёев тўртта сектор раҳбарларига дори-дармон ва озиқ-овқатларнинг 3 ойлик заҳирасини тайёрлашни топширди.

ТОШКЕНТ, 15 июл – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14 июл куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида барча ҳоким ва 4та сектор раҳбарларига ўзларига тегишли бўлган ҳудудларда дори-дармон ва озиқ овқатлар заҳираларини тайёрлашни буюрди.

“Бугун шундай топшириқ бўлади: алоҳида 4та  сектор ўз ҳудуди бўйича дори-дармоннинг захирасини, ҳар бир вилоят ўзи учун яратади. Захира уч ойлик бўлиши керак. Бунга қанча маблағ керак бўлса берамиз, лекин биронта аптекада дори-дармон воситалари қимматлашса, одамларимизнинг норозилигига олиб келади. Мана шуни қаттиқ назоратга олишларинг керак”, - деди президент.

Президент айтишига қараганда захирада ҳамма нарса бор, йўғи олиб келиняпти, лекин жойига етиб бориши қийин бўляпти. Ҳар бир ҳудудда нарх-наво ҳар хил бўляпти. Шунинг учун захира яратиб, нарх-навосига қаттиқ эътибор қилиш керак.

Шунингдек Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат бозоридаги нархларни ҳам назорат остига олишни ва заҳира яратишни топширди.

“Энг катта масала – бозорда нарх-наво кўтарилиши керак эмас. Вилоятнинг тўртта раҳбари ўз ҳудудидаги бозорларни назорат қилиб туриши керак. Озиқ-овқат бўйича Ўзбекистонда муаммо йўқ. Худога минг қатла шукр, ҳозир пишиқчилик. Ҳамма нарсани халқимизга арзон, сифатли маҳсулот етказиб бериш чораларини кўришиз керак. Қишга тайёргарликни ҳозирдан бошлаймиз”, - деди президент бу борада.

Ундан ташқари Шавкат Мирзиёев ҳокимларга ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушаётган саволларга эрталаб бир соат, кечқурун бир соат давомида жавоб бериб боришни топширди.

“Ҳокимларга шундай топшириқ: эрталаб бир соат – 8дан 9гача, кечқурун 21дан 22гача ижтимоий тармоқлардан тушган саволларга мукаммал жавоб берасизлар. Халқимиз ҳамма нарсани билиши керак. Мана шунга эътибор қиламиз», – деди президент.

94

Қон босимини тез туширишнинг янги усули маълум бўлди

263
Мутахассислари нонушта пайтида монморанси нордон олчали шарбатни мунтазам равишда ичишни тавсия этдилар.

ТОШКЕНТ, 15 июл - Sputnik. Британиялик шифокорлар қайси ичимлик қон босимини дори-дармонсиз пасайтиришга имкон беришини аниқладилар. Бу ҳақда Argumenti.ru портали MedikForum маълумотига таянган ҳолда хабар берди.

Буюк Британиянинг Миллий соғлиқни сақлаш хизмати мутахассислари нонушта пайтида монморанси нордон олчали шарбатни мунтазам равишда ичишни тавсия этдилар.

Коронавирусни ўлдирадиган маҳсулот топилди – Франция тадқиқоти

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ҳар куни 60 миллилитр шарбат истеъмол қилиш босимни симоб устунининг 7 миллиметрига пасайтириши мумкин.

263

Гўзаллар ва энг сара автомобиллар - Бангкокда халқаро автосалон очилди

0
Куни кеча, 14 июлда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича чоралар қисман юмшатилгандан сўнг Таиланд пойтахти - Бангкокда халқаро автосалон кўргазмаси очилди.

Кўргазмада дунёда етакчи автокоманияларнинг энг сара автомобиллари намойиш қилинди. 

Барча суратларни Sputnik жамланмасида томоша қилишингиз мумкин.

0
  • © REUTERS / Jorge Silva

    Бангкок халқаро автосалонида Mitsubishi автомобили олдида модель.

  • © REUTERS / Jorge Silva

    Кўргазмага ташриф буюрган меҳмонлар BMW X6 xDrive30d M Sport машинаси олдида.

  • © REUTERS / Jorge Silva

    Халқаро автосалон - модель ҳимоя ниқобида

  • © REUTERS / Jorge Silva

    Бангкок халқаро автосалон.

  • © REUTERS / Jorge Silva

    BMW вакили ҳимоя ниқобидан - Бангкок халқаро автосалони

  • © REUTERS / Jorge Silva

    Mini Electric автомобили

  • © REUTERS / Jorge Silva

    Автосалон ишчилари.

  • © REUTERS / Jorge Silva

    Меҳмон Lexus LM 300h машинаси ичида.

  • © REUTERS / Jorge Silva

    Автосалон кўргазмасида моделлар ҳимоя ниқобида.

  • © REUTERS / Jorge Silva

    Автосалон кўргазмасида моделлар ҳимоя ниқобида.

  • © REUTERS / Jorge Silva

    Isuzu машинаси олдида модель ҳимоя ниқобида.

  • © REUTERS / Jorge Silva

    Suzuki Swift автомобили - Бангкок халқаро автосалони

  • © REUTERS / Jorge Silva

    Меҳмон Mazda CX-8 автомобили ичида.

  • © REUTERS / Jorge Silva

    Бангкок халқаро автосалонида эркак ҳимоя ниқобида.

  • © REUTERS / Jorge Silva

    Автосалон меҳмонлари.