В Узбекистане проходит второй тур парламетских выборов

МСК раиси сайлов комиссиялари аъзоларига иш ҳақи ҳалигача берилмагани ҳақида гапирди

580
(Янгиланган 18:59 06.01.2020)
"Бу ёки давлат сиёсатига қарши қилинаётган иш, ёки сайловларнинг обрўсини туширишга ҳаракат, деб ўйлайман", - Абдусаломов.

ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik.  Бугун, 6 январь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. 

Унда Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов вилоят сайлов комиссиялари аъзоларига иш ҳақи ва компенсация тўловлари ҳалигача берилмагани ҳақида гапирди. 

Унинг сўзларига кўра, сайлов комиссиялари аъзоларига ойликлар ҳали-ҳам тўланмагани тўғрисида Марказий сайлов комиссиясига маълумотлар келиб тушмоқда.

"Бу масалани ҳал қилган эдик. Сайловга 10 кун қолганида барча ҳудудларга етарли миқдорда маблағларни ажратган эдик. Қандай қилиб шу кунгача ойликларини олмасликлари мумкин. Бу ёки давлат сиёсатига қарши қилинаётган иш, ёки сайловларнинг обрўсини туширишга ҳаракат, деб ўйлайман. Барча вилоят мутасаддилари бу масалани охирига етказиши лозим" - деди МСК раиси.

Абдусаломов вилоят сайлов комиссиялари раислари бу масалани зудлик билан ҳал қилиши кераклигини таъкидлаб ўтди.

580
Мавзу:
Ўзбекистонда парламент сайловлари – 2019 (82)
Встреча пассажиров, прибывших из Китая, в аэропорту Ташкента

Қозон шаҳридан чартер парвозларга чипта сотиш бошланди

12
UzAirways Октябр ойида "Қозон - Тошкент" йўналишида ҳафтага бир неча бор чартер парвозлар амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. Қозон шаҳридан Ўзбекистон фуқароларини ўз ватанига қайтариш бўйича чартер парвозларга билетлар сотиш бошланди деб хабар қилмоқда Uzbekistan Airways.

Парвозлар 1 октябрдан қуйидаги жадвалга асосан амалга оширилади:

Қозон - Тошкент, HY 3650, 11:00 - 16:30. 

Авиакомпания сайтида маълум қилинишига кўра, парвозлар ҳафтада бир неча маротаба амалга оширилади в чипта нархи эконом класс учун 344 доллар, бизнес класс учун 554 долларни ташкил қилади. 

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Россиянин Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларидан Ўзбекистонга ҳар куни парвозлар амалга оширилмоқда. Йўловчилардан COVID-19 касалланмагани тўғрисида маълумотнома талаб қилинади. Маълумотнома парвоздан 72 соат олдин олинган ПЗР ташҳиси асосида бўлиши керак.

 

12
Бухарский государственный медицинский институт имени Абу Али ибн Сино

Хорижда Ўзбекистон ОТМнинг илк филиали очилади

46
Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти биринчилардан бўлиб хорижий мамлакатларда ўз филиалини очган ОТМ бўлди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Ўзбекистондаги хорижий мамлакатларда ўз филиалини ташкил этган илк олий таълим муассасасига айланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Институт Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳридан 20 км узоқликда жойлашган Ноида халқаро университети базасида ўз филиалини ташкил этиш бўйича меморандум имзолади. 

Унга биноан 2020-2021 ўқув йилидан институт профессор-ўқитувчилари МББС (Тиббиёт ва жарроҳлик бакалаври) дастури асосида ўқишга қабул қилинган Ҳиндистон фуқароларига ўз мамлакатларида таълим беришади. 

Келишувга биноан, Ноида халқаро университети таълим жараёни учун зарур инфратузилма, моддий-техник база, ўқув лабораториялари ҳамда клиник базалардан фойдаланиш бўйича ёрдам кўрсатади. Ўқишга қабул қилинган талабалар биринчи икки йилни Ҳиндистонда, қолган 3 йилни эса Бухорода ўтказишади. 

Бухоро давлат тиббиёт институти, Ноида халқаро университети ҳамда "PeopleHive" компанияси ўртасида имзоланган ушбу уч томонлама меморандум Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг халқаро жозибадорлигини таъминлашда, таълим экспорти орқали институт моддий барқарорликни оширишда ҳамда халқаро рейтингларда ўрин эгаллашига асосий восита бўлиб хизмат қилади.

Бухоро давлат тиббиёт институти 2019 йилда Ҳиндистон фуқароларига таълим бериш ҳуқуқини берувчи Тиббиёт кенгаши аккредитациясидан ўтган эди. Ўтган ўқув йилида 50 га яқин Ҳиндистон фуқаролари ўқишга қабул қилинган.

46