Здание посольства США в Москве

Америка СССРни қандай вайрон қилган ОАВ

2653
Россия АҚШ сайловига аралашгани бу "ҳолва" - АҚШ СССРни йўқ қилиш учун "жуда кўп ишлаган" – америкалик журналист хулосаси.

ТОШКЕНТ, 22 янв – Sputnik. 1991 йилда Совет Иттифоқининг қулашига сабаб бўлган омиллардан бири АҚШнинг аралашуви эди. Бу ҳақда америкалик журналист Тед Ролл CounterPunch нашридаги мақоласида ёзади, РИА Новости хабарига асосан.

Муаллиф таъкидлашича, Қўшма Штатлар СССР пайдо бўлган замондан бошлаб қайта-қайта ҳужумлар ўтказган, саботаж намойишларни амалга оширди ва СССРни ичидан бузишга ҳаракат қилди.

Биринчи ҳужум 1917 йилда, Октябр инқилоби авжида содир бўлган. Ўшанда ўн минглаб АҚШ аскарларидан иборат экспедицион кучлар мамлакатга бостириб киришди. Совет Россиясига Американинг "чақирилмаган меҳмонлари" дан қутулиш учун уч йил керак бўлди.

1941-1945 йилларда, Иккинчи Жаҳон уруши даврида СССР ва АҚШ фашистлар Германиясига қарши курашда иттифоқчилар эдилар. Бироқ, миллионлаб Совет фуқаролари вермахтга қарши курашда ўзларини қурбон қилаётган пайтда, америкаликлар ҳақиқий урушга 3 йилгача қўшилмасдан туришди.

Яна бир факт - 1960 йилда америкалик жосус Френсис Гари Пауерс бошқарувидаги совет ракетаси ёрдамида уриб туширилган самолёт. Ролл фикрига кўра, АҚШ самолётининг Совет ҳаво ҳудудига киришининг ўзи - уруш акти эди.

1982 йилда Президент Роналд Рейган Марказий разведка бошқармасининг "бегуноҳ" режасини қабул қилди, бунга асосан Сибир орқали табиий газни етказиб берадиган газ қувуридаги портлатиш назарда тутилган. Режада мўлжал қилинишича, Совет Иттифоқига ғарбий қувурларни бошқариш тизимини ўғирлашга рухсат берилади, аммо насослар, турбиналар ва клапанларни бошқарувчи бу тизим бир мунча вақт нормал ишлашдан кейин "яроқсиз" ҳолатга тушиши керак эди.

Бунинг натижасида иқтисодий таназзул, табиий муҳит учун фалокат ва "космосдан кўрса бўладиган энг кучли ядровий бўлмаган портлаш ва ёнғин" содир бўлиши керак эди.

Рейган даврининг яна бир лойиҳаси иқтисодий саботажни ўз ичига олди. Америка Қўшма Штатлари Саудия Арабистонини Совет Иттифоқи учун энергия ташувчиларни ишлаб чиқаришнинг нақадар муҳимлигини англаб, нефть қазиб олишни кўпайтиришга ишонтирди. Натижада, бутун дунё бўйлаб нефть ва газ нархлари пасайиб кетди ва Совет иқтисоди беқарорлик ҳолатига тушди.

Мақоланинг охирида Тед Ролл Россия АҚШ сайловига аралашгани бу "ҳолва" АҚШ СССРни йўқ қилиш учун "жуда кўп ишлаган" деган хулосага келади.

2653