Вспышка пневмонии неизвестного происхождения. Предварительно установлено, что возбудителем заболевания стал новый тип коронавируса — 2019-nCoV

Коронавирусни пул ва уяли телефон орқали юқтириш мумкин олимлар

2121
(Янгиланган 12:05 01.02.2020)
Олимлар коронавирусни юқтириш мумкин бўлган янги ҳолатларни маълум қилишди. Уларнинг сўзларига кўра, янги вирус билан пул ёки уяли телефон орқали юқтириш мумкин.

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Олимлар коронавирусни пул орқали юқтириш мумкинлигини маълум қилди. "Известия" хабарига асосан.

Россия Миллий тадқиқот тиббиёт университети, болалардаги юқумли касалликлар кафедраси доценти Иван Коноваловнинг сўзларига кўра, янги 2019- nCoV маиший буюмлар, пул банкноталари ва уяли телефонлар орқали, ҳаво орқали юқадиган ҳар қандай инфекция каби юқтирилиши мумкин.

Вирус беморнинг йўтал ёки аксириши орқали ҳаво тарқалади, маиший буюмлар устига тушади. Бу грипп вируси, қизамиқ, сувчечак, риновирус ва янги коронавирусга хос.

Янги коронавирус

Декабрь якунида Хитой ҳукумати Хубей провинцияси маркази бўлган Ухан шаҳрида номаълум пневмония тарқалиши ҳақида хабар қилинганди.

Кейинчалик, касаллик қўзғатувчиси коронавирус 2019-nCoV экани аниқланди.

Вируснинг қурбонлари умумий сони 259 нафарга етди, 11791 одам у билан зарарланган. Бир кун ичида вирус билан касалланганлар сони 2102 нафарга кўпайган. Касалликдан тузалганлар сони 243 нафарга етди.

Хитойдан ташқари Таиланд, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Канада, Вьетнам, Сингапур, Непал, Франция, Австралия, Малайзия, Финляндия, БАА, Ҳиндистон, Россияда юқтириш ҳолати қайд этилган.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги типдаги коронавируснинг авж олишини халқаро аҳамиятга эга бўлган фавқулодда ҳолат, деб тан олди.

 

 

2121
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (897)
Жители Самарканда около памятника первому президенту Узбекистана Исламу Каримову

Пандемия даврида Ўзбекистонда неча киши ишсиз қолгани маълум қилинди

27
(Янгиланган 14:41 07.06.2020)
Ўзбекистонда пандемиядан олдин ишсизлар сони ўртача 1,35 миллионга яқин эди. Ҳозирда улар сони қарийб 2 миллионга яқинлашган.

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ўзбекистонда пандемиядан олдин ишсизлар сони ўртача 1,35 миллионга яқин эди. Пандемия даврида ишсизлар сони қарийб 2 миллионга яқинлашди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда 550 мингга яқин меҳнат мигрантлари бошқа давлатларга ишлаш учун чиқиб кета олмаган. Бу ҳақда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Халқаро пресс-клубнинг Фарғона вилоятига бағишланган сонида маълум қилди.

“Барча давлатларга пандемия ўзининг салбий таъсирини кўрсатди. Ўзбекистонда ҳам пандемиядан олдин ишсизлар сони ўртача 1 миллион 350 мингга яқин эди, пандемия бошлангач қатор корхоналар фаолияти тўхтатилди ва ишсизлар сони қарийб 2 миллионга яқинлашди”, - деди вазир.

Таъкидланишича, бу рақамлардан ташқари меҳнат мигрантларига оид статистикалар ҳам мавжуд. Ҳозирда Ўзбекистонда 550 мингга яқин фуқаро бошқа давлатларга ишлаш учун чиқиб кета олмаган.

Вазирнинг сўзларига кўра, олдинда турган вазифалардан бири шундай фуқароларнинг бандлигини таъминлашдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этгани хабар қилинган эди. Энг юқори ишсизлик даражаси 9,8 фоиз билан Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилган.

27
Технопарк Digital City в Андижане

Марғилонда рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

43
Марказда ўрта мактабларнинг 7 ва 11-синф ўқувчилари, ахборот технологиялари соҳасига қизиқувчи ёшлар, талабалар шу йўналишларда ўқитилади.

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага ташрифи доирасида Марғилонда рақамли технологиялар ўқув маркази очилди.

Очилиш тадбирида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожантириш вазири Шуҳрат Содиқов иштирок этди.

Икки қаватли, жами 3100 квадрат метр майдонни эгаллаган бу кўркам бинода 120 та иш ўрни яратилган. Марказда ўрта мактабларнинг 7 ва 11-синф ўқувчилари, ахборот технологиялари соҳасига қизиқувчи ёшлар, талабалар шу йўналишларда ўқитилади. Келгусида улар Фарғона вилоятида очиладиган IT-парк филиалида ишлашлари мумкин бўлади.

Шунингдек, мазкур марказда давлат ташкилотлари ходимлари ҳамда мактабларнинг ахборот технологиялари фани ўқитувчиларининг АКТ бўйича малакаси ошириб борилади.

Таъкидланишича, 2020-2021 йилларда вилоятда шундай 19 та марказ очилиши режалаштирилган, жумладан, жорий йилнинг ўзида Данғара, Бағдод  Риштон туманлари ва Фарғона, Қўқон ва Қувасой шаҳарларида рақамли технологиялар марказлари ишга туширилади.

43