Продажа энергетических напитков

Парҳезшунос кимга энергетик ичимлик ичиш тақиқланишини айтди

406
Алкоголсиз энергетик ичимликларини истеъмол қиладиганлар сувсизланиш, тишлар билан боғлиқ муаммолар, гипертония ва диабетга йўлиқади. Интернет бундай даҳшатли хабарлар билан тўлиб тошган.

ТОШКЕНТ, 20 фев - Sputnik. Энергетик ичимликларни инсон саломатлиги учун зарарсиз деб аташ мумкин, аммо миқдори, шакар ва бир қатор “сурункали касалликларни” ҳисобга олиш талаб этилади. Бу ҳақда Sputnik радиосига парҳезшунос ва овқатга қарамликни даволаш мутахассиси Иван Алименко сўзлаб берди.

Алкоголсиз энергетик ичимликларини истеъмол қиладиганлар сувсизланиш, тишлар билан боғлиқ муаммолар, гипертония ва ниҳоят диабетга йўлиқади. Интернет бундай даҳшатли хабарлар билан тўлиб тошган. Иван Алименко улар унчалик тўғри эмас деб ҳисоблайди.

Овқатга қарамликни даволаш мутахассиси танадаги бундай нохуш оқибатлар ҳақиқатан ҳам юз бериши мумкинлигига амин.  Башартики энергетиклар челаклаб ичилса. Иван Алименко дастлаб соғлом одам энергетикнинг бир қутисидан қўрқмаса бўлишига аниқлик киритди.

“Агар сизда сурункали касалликлар бўлмаса, унда энергетикларда мутлақо хавфли нарса йўқ. Агар сиз соғлом бўлсангиз, энергетик сизга зарар қилмайди. Савол истеъмол қилиш меъёрида. Агар сиз челаклаб ичмасангиз, унда ҳеч қандай ёмон жойи йўқ. Агар сизда тор сурункали касалликлар бўлса, унда ичимликни ҳаддан ташқари истеъмол қилиш зарарли бўлиши мумкин. Худди шундай гипертонияда ҳам, босимни кўтарилмаслиги учун ичиш режимини чеклаш керак”, - дейди парҳезшунос.

Энергетиклар кислоталилик даражасини ошириш орқали ошқозонга зарар етказиши мумкин. Шунингдек, энергия ошқозон ости бези реакциясини келтириб чиқариши мумкин. Аммо кўпчилик соғлом одамлар учун бу унчалик қўрқинчли эмас, деб тушунтиради Иван Алименко.

Алкоголсиз энергетик ичимлигидаги соғлиқ учун асосий хавф шакар ҳисобланади. Мутахассис айнан у кўплаб касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлиши мумкинлигини айтди.

"Энергетикларнинг аксарияти шакар билан. Бунинг сабабларидан бири глюкозанинг ўзи энергергетикдир. Энергетик истеъмол қилганда, бизнинг қонимиздаги шакар кўтарилади ва биз қувватимиз ошганини ҳис қиламиз. Бу энерегетикларнинг механизмларидан биридир. Бунда кофеиндан ташқари, тетиклик бериши учун шакар ишлатилади. Энергетикнинг 100 граммидаги бир ярим чой қошиқ шакар - бу кам ҳам ва кам ҳам эмас, аммо бу оддий шакар, диабет билан касалланганлар учун хавфлидир", - деб тушунтирди парҳезшунос.

Энергетикларни истеъмол қилишдан биргина фойдаси - қувватнинг вақтинча кўтарилиши. Бу ерда таъсир қаҳва берадиган қувват сингари. Фарқ фақатгина шундаки, қаҳванинг зарари камроқ бўлади.

406