Центр занятости

Сурхондарёда 2,6 миллиард сўм ўзлаштирган бандлик агентлиги фош этилди

419
(Янгиланган 10:54 24.02.2020)
Сурхондарёда Дания ва Швейцарияга ишга жўнатишни ваъда бериб 61 кишидан 45 миллион сўмдан йиғиб олган бандлик агентлиги устидан жиноят иши қўзғатилди.

ТОШКЕНТ, 24 фев - Sputnik. Сурхондарёда хорижга ишга юборишни ваъда бериб катта миқдорда аҳоли маблағини ўзлаштирган бандлик агентлиги фош этилди, деб хабар қилмоқда Бош прокуратура департаменти.

Хабарда айтилишига кўра, “I.J.O. xususiy bandlik agentligi” МЧЖ, Дания ва Швейцария давлатларига ишга юборишни ваъда бериб, 61 нафар фуқародан 45 миллион сўмдан жами 2,6 миллиард сўм маблағ йиғиб олган. Фуқароларни ишга юбормасдан, уларнинг манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказишган.

Бундан ташқари, жамиятга алоқадор шахслар 2019 йилнинг июль ойида Корея Республикасига ишга юбориш важи билан 4 нафар фуқароларнинг 16 500 АҚШ доллари ҳамда 125 млн. сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишиб, ўзларининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборишганлиги аниқланган.

АНиқланган ушбу ва бошқа қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан “I.J.O. xususiy bandlik agentligi” МЧЖ раҳбари Ш.А. ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

419
Перчатки для пассажиров метро в Ташкенте

Ўзбекистонда коронавирус: 22 октябрь асосий хабарлари

272
Сутка давомида 223 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 439 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 223 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 439   нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 84 нафари Тошкент шаҳрида, 12 нафари Андижон вилоятида, 8 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 235 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 61 658 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоиз.

Айни пайтда 2 241 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 540 киши пандемия қурбони бўлди.

Тошкент-Токио

“Uzbekistan Airways” АЖ 2-3-ноябр кунлари Тошкент-Токио-Тошкент йўналиши бўйича парвозлар амалга оширилиши ҳақида маълум қилди. Авиачипталарни “Uzbekistan airways sales” филиалидан, авиакомпаниянинг сайтидан, шунингдек, “Uzbekistan Airways” АЖнинг сотувлар бўйича агентлари офисларидан сотиб олиш мумкин.

Поезд қатнови

Россиядан 8 мингдан зиёд ўзбекистонликни олиб келиш учун қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади. Қатновлар вақти ва санаси ҳақида батафсил қуйида.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 41,5 миллиондан ошди, 1,1 миллион ортиқ киши вафот этди, 30,9 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (8,6 млн), Ҳиндистонда (7,7 млн), Бразилияда (5,3 млн).

272
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Пассажиры на платформе Курского вокзала в Москве

Ҳимоя ниқоби қандай тақилади - шифокор маслаҳати

113
(Янгиланган 18:29 22.10.2020)
Ҳимоя ниқобининг рангли томони ташқарида бўлиши керакми? Айрим шифокорлар ниқобни қандай тақишнинг фарқи йўқ деб ҳисоблайди, лекин бошқалар эса оқ томони ва рангли томони турли вазифа бажаришига ишонади. 

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Россиялик таниқли шифокор Александр Мясников тиббий ниқобнинг қайси томони билан тақишнинг фарқи йўқ деб ҳисоблайди, асосийси у бурунга ёпишиб турса бўлди.  

Ниқоб ишлаб чиқарувчилар эса - иккала томонининг фарқи бор деб ҳисоблайди. Улар айтишига кўра, ниқобнинг ҳар бир қатлами ўз хусусиятларига эга бўлиб, қулайлик ва тақиш узоқлигига таъсир қилади. 

Хусусан, унинг қалин оқ қатлами ташқи муҳтдан ҳимоя қилади, намликни сўриб олади ва ниқоб ичида буғ пайдо бўлишини олдини олади. Рангли қатлам эса - аксинча намликни ўзига тортмайди ва инсон юзини ва нафас йўлини ташқаридаги зарали томчилардан ҳимоя қилади.  

Шу сабабли ниқобнинг рангли томонини (кўк ёки яшил) ташқарига қилиб таққан маъқул. Оқ томони эса бурунга ёпишиб туриши керак. 

113
Абзалова Фотима Махмуджон кизи, 2002 года рождения

Тошкентда бедарак йўқолган 18 ёшли қиз қидирилмоқда

282
(Янгиланган 19:16 22.10.2020)
Бедарак йўқолган 18 ёшли Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи қидирилмоқда - Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Тошкентда бедарак йўқолган Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи қидирилмоқда, деб хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи, 2002 йилда туғилган, шу йил 14 август куни Олмазор тумани, Шифонур кўчаси, 71 уй манзили бўйича жойлашган уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 170-175 см., қадди-қомати ўртача, сочлари узун оч жигар ранг, кўзлари тўқ қора, лаблари, қулоқлари ўртача, ияги тўғри.

Кийимлари: оқ-қора хол-хол гулли кўйлак, қора шиппак.

Қидирувга фойдали бўлиши мумкин бўлган маълумотни тақдим этиш учун рақамлар: Олмазор тумани ИИО ФМБ 71-230-50-85, 71-230-50-86 ёки 102, 71-232-30-40, 71-232-40-50.

282