Редакция газеты Бухарский вестник

Бухоронинг рус йилномаси "Бухарский вестник" 100 ёшда  

147
(Янгиланган 17:03 13.03.2020)
Бухорода рус тилидаги ягона босма нашр 2020 йилда 100 ёшини нишонлайди. Унинг номлари бир неча бор ўзгарди, аммо ҳанузгача вилоятнинг асосий йилномаси бўлиб қолмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 мар - Sputnik. "Бухарский вестник" ўз ҳаётида жуда кўп воқеаларни бошдан кечирди: кўтарилишлар, пасайишлар, даврлар ва давлат раҳбарлари ўзгарди, мамлакатнинг ўзи ҳам бутунлай бошқа бўлди. Сиёсий вазиятга мувофиқ газетанинг номи ҳам бир неча бор ўзгарди. Шунга қарамай, у минтақанинг сўнгги тарихининг доимий хроникасини олиб бормоқда ва баъзан эса одамларнинг қалбини бирлаштиради ...

27 июн - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунида мамлакатнинг энг кўҳна газеталаридан бири ўзининг 100 йиллигини нишонлайди. Бухоро "Известия"сининг биринчи сони 1920 йил январда чиқди. Кейинчалик нашр ўз номини бир неча бор ўзгартиради, бу "Азад Бухара", "Красная Бухара", "Советская Бухара", "Бухарские известия" ва ниҳоят - "Бухарский вестник". Унинг амалдаги таъсисчилари - халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши ва вилоят ҳокимлиги ҳисобланади.

Шарқнинг русча оҳанги

Узоқ йиллар давомида "Бухарский вестник"и вилоятда рус тилида нашр этиладиган ягона газета бўлиб қолди. Унинг саҳифаларида рус диаспорасининг ҳаёти ва рус маданиятини тарғиб қилиш доимий мавзулар орасида. Бош муҳаррир ўринбосари Светлана Аҳмедованинг Sputnik-га айтишича, бу асосан вилоят Россия маданий маркази тадбирларини ёритиш орқали амалга оширилади. Бундан ташқари, маҳаллий рус тили ва адабиёти ўқитувчилари билан яқин ҳамкорлик олиб борилмоқда.

"Хусусан, биз ушбу тилни ўқитиш методикаси бўйича ўз фикрларини баён қиладиган мақолаларини нашр этамиз. Биз рус классиклари ҳақида унутмаймиз. Яқинда Бухорода Владимир Высоцкий ва Александр Грибоедовларни хотира кечаларани ўтказдик. Шунингдек, Татар-Бошқирд маданий марказининг воқеаларини ҳам кузатиб борамиз", - дейди Аҳмедова.

Бироқ, унинг таъкидлашича, газета, авваламбор, минтақа ҳаётининг йилномасидир, уни бошқа бирон бир оммавий ахборот воситалари олиб бормайди. Ва айнан шунда унинг тарихий аҳамияти, айниқса рус тилида сўзлашувчи аҳоли турли сабабларга кўра ўз она юртларини тарк этишлари фонида.

"Газетанинг ўзига хос қиёфаси, мавзуси, мафкуравий йўналиши ва ўзига хос дунёси бор. Бизнинг вазифамиз - уни биздан кейин келадиганлар учун сақлаб қолиш. Юбилейга бағишлаб биз нашриёт тарихи ва албатта шу давр ичида нашр саҳифаларида нималар ёзилганига оид материаллар тайёрламоқдамиз", - дейди бош муҳаррир ўринбосари.

Баланд пошнада далалар бўйлаб ...

Светлана Аҳмедова деярли бутун ҳаётини  "Бухарский вестник"да ишлашга бағишлади, Бухоро педагогика институтини (ҳозирги Бухоро давлат университети) тамомлагач газетага ишга кирди. Аммо у ўша пайтдаги "Советская Бухара" билан ишлашни янада эртароқ - институтнинг иккинчи курсидан бошлаган, у ерда "Ёш филолог" деворий газетаси муҳаррирининг ўринбосари бўлган. Биринчи лавозими ўзида башоратни мужассам этганди.

Редакция газеты Бухарский вестник
Sputnik
Редакция газеты "Бухарский вестник"

"Деворий газетанинг муҳаррири Акрам Муртазаев бўлган. У ҳам ўз ҳаётини журналистика билан боғлаган,"Комсомольская правда"да ишлади ва "Правда"нинг ўз мухбири бўлиб ишлади. Ҳозиргача у нафақага чиққан бўлса ҳам,"Московский комсомолец" билан ишлайди. "Советская Бухара"дан бир ёш журналист бизнинг кафедрамизга келиб, газета учун рус классикларининг юбилейларига ва бирон бир байрамга бағишланган мақолалар ёзишимизни сўради. Шундай қилиб, менинг ҳаётим газетага бутун умрга боғланиб қолди", - дея эслайди Аҳмедова.

Унинг меҳнат дафтарчасида иш жойи тўғрисида фақат битта ёзув мавжуд - фақат лавозимлар ўзгартирилган: аввал корректор, кейин маданият бўлимининг мухбири. Кўп ўтмай у қишлоқ хўжалиги, кейин агросаноат комплекси бўлимларини бошқарган.

Европача кўринишидаги ёш, нозик бир қизнинг меҳнат вазифаларига қишлоқларга хизмат сафарлари кирган. Аввалига бу нафақат маҳаллий аҳолини, балки вилоят раҳбариятини ҳам ҳайратда қолдирган. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас эди: мода соч турмаги бўлган ва ҳатто баланд пошнали қиз дала бўйлаб юрипти, ипак қурти етиштириши, чорвачиликда наслчилик ишлари ва қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш билан қизиқмоқда...

"Мен вилоят партия комитетининг биринчи котиблар (ҳозирги ҳокимлар)нинг кўпи билан ишладим. Уларнинг ҳар бири менга қишлоқ аҳолиси киядиган брезент этикларни таклиф қилишган. Мен уларни қатъиян рад этардим, чунки журналист аёл ҳар доим ҳурматли кўриниши керак деб ўйлагандим. Бу фикрим шу кунгача ўзгармаган», - дея тан олади Аҳмедова.

Унинг эри, "Бухарский вестник" фотомухбири Сергей Полетаев ҳам ёш журналистнинг жозибадорлигига бардош бера олмади. Улар 40 йилдан бери бирга. Иш уларни яқинлаштирди. Қўшма хизмат сафарлари таъсир кўрсатди, натижада қизиқарли, баъзан эса кескин репортажлар, муаммоли мақолалар, интервьюлар пайдо бўлди.

"У таҳририятга 1975 йилда келди ва 5 йилдан сўнг ушбу ижодий ҳамкорлик оилавий иттифоққа айланди. Ўшандан бери биз ижодни оила билан бирлаштирмоқдамиз. Бу журналист аёл учун жуда яхши, чунки амалиёт шуни кўрсатадики, у пайтлари кўплаб аёллар турмуш ўртоқларининг хизмат сафарлари, тунги сменалар, эркаклар билан суҳбатларни тушунммаслиги туфайли тарк этишга мажбур бўлишган. Бизнинг иттифоқ муваффақиятли бўлди", - деди у ғурур билан.

Бугунги кунга келиб, ушбу эр-хотиннинг ушбу газетада қўшма стажи деярли 90 йилни ташкил этади. Аслида уларнинг ўзлари Бухоро вилояти тарихининг сўнгги 45 йиллик тарихчиларидир. Ва баъзи нуқталарда бу тарихнинг амалга оширувчилари.

Сўзнинг кучи ва вайрон бўлган шаҳар

Ўша қатъий таҳририят сиёсати ва цензуранинг оғир кунларида ҳам нашрлар жамиятнинг долзарб ва ўткир муаммоларини ҳал қилган. Шундай қилиб, Ахмедова томонидан Совет Иттифоқи даврида ташкил этилган ахборот кампанияси, унинг фикрича, Орол ҳалокатига тенг келадиган ҳақиқий табият инқирознинг олдини олишга имкон берди.

Ўзбекистон ССР раҳбарияти Қоровулбозор чўлида чорвачилик учун витамин концентрати ишлаб чиқарадиган завод қуришни режалаштирган. Газета ваҳима солишни бошлади, чунки бу жуда катта миқдордаги сувни талаб қиладиган жуда кансероген ишлаб чиқариш. Бундан ташқари, шамол Бухоро томон эсади.

"Ўша пайтда биз Ленинградлик экологлар билан боғландик ва Черная Речкада ҳудди шундай завод мавжуд бўлганини билдик, улар ундан катта қийинчилик билан қутулишди. Мени ўзимизнинг мутахассисларимиз, экологлар, оддий одамлар ва меҳнат фахрийлари қўллаб-қувватладилар. Биз ўз фикримизни нафақат вилоят раҳбарияти олдида ҳимоя қила олдик, балки ўша пайтдаги қудратли Вазирлар Маҳкамасини ҳам ишонтиришга муваффақ бўлдик", - дея эслайди "Бухарский вестник" бош мухаррири муовини.

У бу ерда хавфли корхона ҳеч қачон қурилмайдиган бўлишидан хурсанд ва шу орқали одамлар ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлинди. Кейинчалик бу ерда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи қурилди, у маҳаллий нефт-газ саноатининг етакчиси ва юзлаб одамлар ишлайдиган шаҳарни ташкил этувчи корхона бўлди.

Афсуски, яна бир табиий офатнинг олдини олиш имкони бўлмади: 1976 йил баҳорида Газли шаҳрида бир қатор ҳалокатли зилзилалар юз берди. Эпицентрдаги тебранишлар кучи 10 баллга етди. Фалокат қишлоқдан фақат харобаларни қолдирди. Сергей Полетаев офат оқибатларини ёритиш учун сафар қилганлардан бири эди.

"Кўзимиз олдида даҳшатли манзара пайдо бўлди. Вайрон бўлган уйлар, эпицентрга яқин ердаги ёриқлар эсимда. Москвадан сейсмологлар келиб, келажакда ер силкинишини башорат қилиш учун асбоб-ускуналар ўрнатдилар ва ўлчовлар қилдилар. Мен олимларни, вайроналарни теккисланишини ва қурилиш бошланишини суратга олдим. Шаҳар 90% вайрон бўлганлигига қарамай, у тезда тикланди. Одамлар бу ишларни қахрамонларча бошидан кечирди",- деб эслайди Сергей Полетаев.

Рашидов билан учрашувлар ва Каримовдан ручкалар

Аммо газетада кўпинча глобал лойиҳалар ва улкан қурилиш лойиҳалари ёритилган: Аму-Бухоро канали, Навоий канали (у пайт ҳозирги Навоий вилояти Бухоронинг бир қисми эди), Ҳамза-2 насос станцияси, Қоровулбозор чўли, Ўртачўл массивининг ривожланиши...

Редакция газеты Бухарский вестник
Sputnik
Редакция газеты "Бухарский вестник"

"Республиканинг биринчи котиби Шараф Рашидов насос станциясининг очилиш маросимига шахсан ташриф буюрди. Унда мен уни биринчи марта кўрдим. Кейин у Навоий ирригация каналини ва Бухородаги ипподромни ҳам очди. Бир сафар у КПСС Марказий Қўмитаси котиби Яков Рябов билан бирга келганини эслайман. Маҳаллий аҳоли уларни қуршаб олиб, минтақада ҳаёт қандайлиги ҳақида гаплашишган. Ўшанда ҳеч қандай одамни чеклашлари бўлмаган. Ҳар ким мамлакат раҳбариятига мурожаат қилиши мумкин эди", - деб эслайди "Бухарский вестник" фотомуҳбири.

Шу каби эркинликлар мустақилликнинг дастлабки йилларида ҳам бўлган. Полетаев 1992 йилда Ислом Каримовнинг ўзи эски шаҳарнинг марказидаги Лаби-ховуздаги чойхонада бухороликлар билан мулоқот қилганини айтиб берди. У шаҳар аҳолисини нима ташвишга солаётганини сўрарди. Оқсоқоллар: "Уруш бўлмаса бўлди", деб жавоб беришарди.

"Хозирда марҳум Илҳом Сафаров ўша йиллари ЎзА мухбири бўлиб ишлаган. Биргаликда биз Каримов билан учрашувга борардик. Бир сафар, саволлардан кейин Сафаров кутилмаганда президентдан авторучкасини сўради. У рад этмади. Бир неча йил ўтгач, давлат раҳбари Покистоннинг ўша пайтдаги бош вазири Беназира Бхутто билан Бухорога ташриф буюрди. Сафаров билан биз Мохи-Хоса музейи (Бухоро амирининг ёзги қароргоҳи) ҳовлисида турган эдик. Каримов ёлғиз ўзи чиқиб, олдимизга келди. "Ручкаларим қани?",- деб сўради. Сафаров пиджагини очиб жавоб берди: "Мен ҳаммасини юрагим олдида сақлайман". Шу чўнтагига тўртта ручка солинган эди. Ўша куни у президентдан кейинги - бешинчисини ҳам илиб қўйди", -деб эслайди Полетаев.

Давоми борми...?

Ҳар қандай қийинчиликларга қарамай, Бухоро газетаси жуда машҳур бўлган. Уруш йилларида ҳам у ҳафтасига беш марта 11 минг нусхада нашр этилиб, аҳолига фронтга қанча нон, мина, снарядлар, жун пайпоқлар, трикотаж буюмлар юборилганлиги тўғрисида доимий равишда маълумот бериб турарди. Одамлар ўзидаги олтин буюмларини ечиб, тўпланган ва баъзида охирги пулларини танк ва этиклар билан фронтга ёрдам бериш мақсадида бериб юборишгани ҳақида . Ўзбек оилалари юзлаб етимларни уйларига олиб кетишгани, улар билан сўнгги нонни ёки бир ҳовуч ўрик улашишгани ҳакида.

Редакция газеты Бухарский вестник
Sputnik
Редакция газеты "Бухарский вестник"

Кейинчалик, албатта, мавзу ўзгара бошлади. Тинчлик даври ўзининг устуворликларини белгилаган. Сергей Полетаевнинг таъкидлашича, газета саҳифаларида чиқиш ҳар бир киши учун шараф бўлган, бунга эришиш керак эди. Энди, дейди у, вақтлар бошқача ва журналистлар келганидан жуда кам одам мамнун.

Газетанинг ўзи ҳам яхши даврни бошидан кечирмаяпти. 2020 йил феврал ҳолатига унинг тиражи 1688 та кулгили нусхани ташкил этади ва ҳафтада атиги икки марта - чоршанба ва шанба кунлари чиқади. Вазиятлар ходимларни бир нечта мутахассисларнинг вазифаларини бажаришга мажбур қилади. Масалан, Светлана Ахмедова муҳаррир ўринбосари вазифасидан ташқари, мухбир, шунингдек тузатувчи ва маъсул котиб ва ​​ҳатто ўқиб чиқувчининг вазифасини бажаради.

"2018 йилда биз ўзбек тилида нашр этиладиган "Бухоронома" газетаси билан бирлашдик. Бизнинг таъсисчиларимиз бир ва кўп йиллар давомида бош муҳаррир ҳам бир бўлган. Штатлар қисқарди ва бугунги кунда бизда атиги беш киши қолди. Дастлаб, иккала нашрнинг ҳам жорий ҳисобларимизни бирлаштириш билан, молиявий аҳвол ҳам яхшиланишни бошлади. Бизда кўп йиллар давомида кўтарилмаган маошлар кўтарилди, моддий муаммолар "Бухоронома"нинг кўп сонли тиражи туфайли ҳал қилинди. Бироқ, энди ўтмишга қайтаётганга ўхшаймиз ", деди Аҳмедова афсус билан.

Унинг фикрича, нашрда муассислар томонидан етарлича эътибор ва мулоҳазалар бўлмаяпти.

"Ўтган чорак аср давомида мен "Бухоронома" ёки "Бухарский вестник" дан олинган мақола вилоят кенгашининг йиғилишида муҳокама қилинганини эслай олмайман. Биз обуна зарур бўлганида ёрдам сўраб мурожаат қила бошлаймиз, аммо агар бизнинг таъсисчиларимиз бир неча марта йиғилишда биз кўтарадиган жуда муҳим масалалар ёритилганда газетани кўпроқ ҳурмат қилишар эди, унинг обрўсини кўтариларди ва тегишли чораларни кўриларди. Иш ҳақи ҳам, ёш кадрлар ҳам яхшиланарди", - деди бош муҳаррир ўринбосари.

Бироқ, Светлана Аҳмедованинг фикрича, тарих чарҳпалак каби ривожланади, яъни эртами-кечми улар газетага етарлича эътибор беришади ва керакли ёрдам беришади.

Ва таҳририят газетанинг 100 йиллигини муносиб равишда нишонлашга тайёргарлик кўрмоқда, ўз иши ва ўқувчиларига содиқ қолиб вилоятнинг йилномаларини ёзишда давом этмоқда.

147

Ўзбекистонда 17 августдан масжидлар ишга тушади

52
(Янгиланган 00:09 13.08.2020)
Масжидларда вақтинча жума намози адо этилмайди, диний ташкилотлар фаолиятига ҳар куни дезинфекция ишларини амалга ошириш ҳамда қатъий ижтимоий масофани сақлаш чекловларига риоя этилишини таъминлаган ҳолда рухсат берилади.

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Республика махсус комиссиясининг қарори билан шу йил 17 август, душанба кунидан эътиборан Ўзбекистондаги барча диний ташкилотлар ўз фаолиятини қайта давом эттиради. Диний ташкилотлар фаолиятига ҳар куни дезинфекция ишларини амалга ошириш ҳамда қатъий ижтимоий масофани сақлаш чекловларига риоя этилишини таъминлаган ҳолда рухсат берилади.

Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати расмий баёнотида диний ташкилотларда жума ва шанба-якшанбалик диний хизматларни вақтинчалик амалга оширмаслик талаб этилиши айтилган.

Қуйидаги муҳим тавсия ва талабларга сўзсиз амал қилиш, масжидлар фаолиятининг давомли бўлишига асосий омил бўлади:

- масжидларнинг кириш жойини дезинфекцион "тўшак"лар билан жиҳозлаш, бирламчи дезинфекциялаш воситалари, пирометрлар (контактсиз ҳарорат ўлчагич) билан таъминлаш;

- ҳар бир фуқаро масжид ичида тиббий ниқобда бўлиши, ҳудудга киришда қўлларини дезинфекциялаш воситасидан фойдаланиши;

- масжидга ташриф буюрган ҳар бир шахснинг касаллик аломатларини текшириш (ҳарорат ўлчаш ва ташқи аломатлар), тана ҳарорати 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда фуқароларни алоҳидалаш ва 103 телефон рақами орқали тез тиббий ёрдамга хабар бериш;

- ибодат вақтида ижтимоий масофаланишни сақлаш, фуқаролар орасидаги масофани 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда);

- ҳар бир масжиднинг кириш қисмига касалликдан сақланиш, ҳудудда карантин талабларига қатъий амал қилиш, хусусан, 65 ёшдан катта фуқароларни масжидларга вақтинча ташриф буюрмай туришлари тавсия этилиши тўғрисидаги ахборот лавҳаларини ўрнатиш;

- масжид маъмурияти томонида иш фаолиятни карантин даврида ташкил этиш бўйича тегишли буйруқ ва ички тартибларни ишлаб чиқиш (бунда ёши 65 ёшдан улуғ фуқароларни вақтинча ташриф буюрмай туришларини тавсия этиш);

- масжидларда жума намозини вақтинча адо этмаслик;

- ҳудудий Санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан масжидларнинг барча ходимлари билан тушунтириш ишларини ташкил этиш;

- ушбу хизмат томонидан белгиланган муддатда (ҳар 3 кунда ёки ҳафтада бир маротаба) масжидлардаги санитария-эпидемиологик ҳолатни ўрганиш ва тавсиялар бериш;

- масжидлар бинолари ва ҳудудини ҳар куни дезинфекция қилиш, хоналарни шамоллатиш;

- масжидга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик;

- таҳоратхонадан фақат зарур шароитлар яратилган (бир марталик сочиқ-салфетка, антисептик воситалар, суюқ совунлар билан таъминлаш, қисқа муддатларда дезинфекция қилиш), ижтимоий масофаланишни сақлаган ҳолда фойдаланиш каби тартиб-интизомлар алоҳида таъкидланади.

52
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Глаз крупно

Шифокорлар бемор кўзига қараб яқинлашаётган ажални башорат қилишни ўрганди

352
Шифокорлар беморнинг кўзларини кузатиб, яқинлашиб келаётган ўлимини башорат қилишни ўрганиб олишди. Бу ҳақда ESC Heart Failure нашри тадқиқот натижаларини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Олимлар юрак етишмовчилиги бўлган беморларда яқинлашаётган ўлим хавфининг янги индикаторни аниқладилар. ESC Heart Failure журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, бунга кўз қорачиғи катталиги ишора бўлиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Ҳисоботга кўра, шифокорлар 870 кишидан иборат гуруҳни кузатдилар, улар кейинчалик кўз қорачиғи катта ва кичик бўлган беморларга бўлинди. Бу одамлар кейинчалик икки йил давомида кузатилди.

Маълум бўлишича, кўз қорачиғи кичиклашган бўлган, юрак етишмовчилиги билан оғриганларда ўлим ҳолати кўз қорачиғи каттароқ бўлганларга қараганда икки баравар кўпроқ бўлган. Бундан ташқари, уларнинг касалхонага такрорий ётқизилиши эҳтимоли деярли 50 фоиз бўлган, кўз қорачиғи каттароқ бўлган беморларнинг эса фақат 28 фоизи қайта ётқизилган.

"Кузатишлар шуни кўрсатдики, кўз қорачиғининг майдонини ўлчаш юрак етишмовчилиги бўлган беморларнинг ҳолатини баҳолаш учун янги ноинвазив усул бўлиши мумкин", - дейилади олимларнинг хулосаларида.

Шифокорлар эслатишича, эндиликда кўз қорачиғини текшириш Альцгеймер, Паркинсон касаллиги, қандли диабет ва бошқа касалликлари бор беморларнинг ҳолатини ташхислашда аллақачон фаол қўлланилмоқда. Таъкидланишича, соғлиқ учун хавфни аниқлашнинг ишончли ноинвазив усулларини излаш шифокорлар учун энг муҳим вазифалардан биридир.

352