Санитарная обработка на улицах Ташкента

Ҳайдовчи ниқоб тақмай ҳаракатланиши мумкинми?

470
ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов транспорт воситаси бошқарувида тиббий ниқоб тақиш шартлари тўғрисида маълумот берди.

ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов навбатдаги брифинг чоғида транспорт воситаси бошқарувида тиббий ниқоб тақиш шартлари тўғрисида маълумот берди.

“Сиз ўз автомобилингизни бошқараётганда тиббий ниқобсиз бўлишингиз мумкин, агар машинада бошқа йўловчи бўлмаса. Агар таксида йўловчи бўлса ҳайдовчи тиббий ниқобда бўлиши шарт. Агар машинадаги йўловчи қариндошингиз ёки яқин одамингиз бўлса, ақл билан иш тутиш керак”, - деди у.

Шунингдек, Ғиёсов жамоат жойларида ҳамиша тиббий ниқоб тақиш шартлигини қўшимча қилди.

Мутахассис ишлатилган ниқобларни нима қилиш кераклигини тушунтирди

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бугун, 25 мартдан жамоат жойларида ниқобсиз бўлган шахсларни жаримага тортиш бошланди. Ушбу қоидабузарлик учун БҲМнинг бир баробари (223 минг сўм), мазкур ҳолат яна қайтариладиганида БҲМнинг уч баробари миқдорида (669 минг сўм) жарима солиш белгиланган.

470
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1173)
Рабочие во время строительства

Ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказлари фаолиятига доир ҳукумат қарори тайёрланди

2
Йил якунига қадар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари фаолиятини видеокузатув камералари ва “abkm.mehnat.uz” тизими орқали доимий назорат қилиш имконини берувчи Ситуацион тезкор марказни ташкил этиш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. “Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Ҳужжатда баён этилишича, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи “Ишга марҳамат” мономаркази масъулияти чекланган жамияти Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази давлат муассасаси этиб қайта ташкил этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда “Ишга марҳамат” мономарказлари давлат муассасалари шаклида ташкил этилади. Бунда: Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази бош муассаса сифатида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этиладиган “Ишга марҳамат” мономарказларига ўқув-методик жиҳатдан раҳбарлик қилади, улар томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар, жумладан, касб-ҳунарга, тадбиркорлик кўникмаларига, хорижий тилларга ўқитиш, ички ва ташқи меҳнат бозорида бандликка кўмаклашиш, касбий малакани баҳолаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради.

Шунингдек, 2021 йил 1 январгача меҳнат органлари томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини мониторинг қилиш мақсадида вазирлик марказий аппарати ҳузурида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари фаолиятини видеокузатув камералари ва “abkm.mehnat.uz” тизими орқали доимий назорат қилиш имконини берувчи Ситуацион тезкор марказни ташкил этиш режалаштирилган.

“Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

а) жамоат ишларида, шунингдек бандликни таъминлаш бўйича субсидия ажратилишида шаффофликни таъминлаш, суистеъмолликларни олдини олиш мақсадида жамоат ишларида иштирок этаётган ва субсидия олаёнган фуқароларнинг биометрик авторизация ва GPS-треккинг тизимларини жорий этиш;  

б) меҳнат органларига мурожаат этаётган, айниқса, ишсиз ёшлар
ва хотин-қизлар, қайтиб келаётган меҳнат мигрантларини меҳнат бозорига мослаштириш (реинтеграция қилиш), жумладан улар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказиш асосида ижтимоий, психологик ва бошқа синаб кўриш усулларидан фойдаланган ҳолда ҳар бир шахснинг соғлигини, касбий қизиқишини, қобилиятини, шахсий хусусиятларини ўрганиб, касб-ҳунарга мойиллигини аниқлаш, иш берувчи билан суҳбатга тайёрлаш, меҳнат жамоасида ишлаш кўникмаларига ўргатиш, меҳнат фаоллигини оширишга рағбатлантириш мақсадида аутсорсинг шартларида психолог мутахассисларни жалб этиш;

психолог мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлашни Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириш”, - дейилган лойиҳада.

Қарор лойиҳасига Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Ишга марҳамат” мономарказлари тўғрисида низом илова қилинган.

2

Минскдаги кўчалардан бири ўзбекистонлик СССР қаҳрамони шарафига номланди

66
Андижонда туғилган Ғулом Якубов шарафига Минскнинг Ленин туманида жойлашган кўчалардан бири номланди. У Беларусдаги жангларда қаҳрамонлик кўрсатган.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Улуғ Ватан уруши иштирокчиси ва Совет Иттифоқи қаҳрамони Ғулом Якубов шарафига Минскнинг Ленин туманида жойлашган кўчалардан бири номланди. Бу ҳақда ушбу ташаббусни илгари сурган Ўзбек ҳарбий тарихий жамияти маълум қилди.

Ғулом Якубов 1915 йили 15 майда Ўзбекистонда Мирзаобод қишлоғида дунёга келган. Олтинчи синфни битирган. Совет-фин (1939-140 йиллар) ҳамда Улуғ Ватан уруши қатнашчиси.

1942 йилда фронтга келган, 1944 ёзига келиб автоматчилар ротасига қўмондонлик қилган.

“1944 йили 23 июнь куни Беларусь ҳужум амалиёти бошланди. Могилевшинада Лудчица қишлоғи яқинидаги 150,9 м баландлиги муҳим аҳамиятга эга эди. 1944 йил 24 июнга ўтар кечаси автоматчилар ротаси капитани Якубов учта душман ҳандақларидан кечиб, баландликни эгаллади”, - дейилган хабарда.

Герой Советского Союза Гулям Якубов

Немис душманлари жангчиларни қуршаб олган. Капитан Якубов унинг ўртоқлари пистирмага тушиб қолганини кўриб, мудофаани ташкиллаштириб раҳбарлик қилган. Жанг қарийб 20 соат давом этган, кучлар тенг бўлмаган, аммо совет аскарлари душманнинг барча 40 та ҳужумини қайтаришга муваффақ бўлган.

Бироқ Якубовнинг ўзи жангда ҳалок бўлган.

1945 йил 24 мартда капитан Ғулом Якубовга вафотидан кейин Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

Шунингдек, у Ленин, Қизил Байроқ, Ватан уруши (иккинчи даражали), Қизил Юлдуз орданлари ва медаллари билан тақдирланган.

Якубовнинг бюсти Асака ва Андижонда ўрнатилган, унинг шарафига Асака, Биховдаги кўчалар ҳамда Асакадаги 24-мактаб номланган.

66