Кружка с горячим чаем в руке мужчины

Касаллик пайтида чой ва қаҳва нега зарарли?

2416
Иссиқ ичимликлар шамоллаш ва гриппдан даволаниш жараёнини тезлаштириши -бу касалликлар ҳақидаги энг кенг тарқалган стереотиплардан биридир.

ТОШКЕНТ, 31 мар - Sputnik. Чой ва қаҳва кофеиннинг кўплиги туфайли одамни шамоллашдан ёки гриппдан даволанишини секинлаштириши мумкин. Тиббиёт журналисти Ольга Кашубина Sputnik радиосига унинг организмни даволашга қандай халақит бериши ва бу ичимликларнинг ўрнини нима билан алмаштириш мумкинлиги ҳақида сўзлаб берди.

Иссиқ ичимликлар шамоллаш ва гриппдан даволаниш жараёнини тезлаштириши -бу касалликлар ҳақидаги энг кенг тарқалган стереотиплардан биридир. Ҳар ким унга амал қиладими ёки йўқ ўзи ҳал қилади, аммо ҳамма билиши керак бўлган бир жиҳат бор, деб ҳисоблайди Ольга Кашубина. Унинг сўзларига кўра, касаллик пайтида ҳамма иссиқ ичимликлар ҳам сизга ёрдам бермайди. Аксинча, табиий тикланиш жараёнини секинлаштирадиганлари ҳам бор.

“Шамоллаганда мен қаҳва ёки чойдан ташқари бошқа нарсани ичишни тавсия қиламан. Ҳарорат кўтарилганда сув, компот, морс ёки бошқа бирон бир бошқа ичимликни ичиш керак. Бу таркибида кофеин бўлмаган ичимлик бўлиши керак. Уйқу - бу бепул ва мақбуллари орасида шамоллашни энг яхши даволайдигани”, - дейди Ольга Кашубина.

Ольга Кашубинанинг сўзларига кўра, ичимлик таркибидан ташқари унинг ҳарорати ҳам муҳимдир. Куйдирадиган бирон нарса ичиш шарт эмас. Шунингдек, у беморнинг танасига таъсир ичимлик ҳароратига ҳам боғлиқлигини таъкидлади.

“Совуқ, аммо муздек бўлмаган ичимликлар иситмаси бўлган одам танасининг табиий равишда совушига ёрдам беради. Ўз навбатида музлатгичдаги ичимликлар томоқдаги томирларни торайтириши мумкин ва бундан ангина кечиши енгиллашади. Агар сиз иссиқроғини ёқтирсангиз, бундай ичимликлар иссиқ ваннадан кейингидай томирларни кенгайтиради ва бўшаштиради. Сиз иссиқ ваннадан кейин уйқунгиз келиши мумкин, бу эса баланд ҳарорат ва соғлиғингиз ёмонлашганидан азият чекаётган бўлсангиз сизга айнан керак нарса», - деб ҳисоблайди Ольга Кашубина.

Шу билан бирга, чой, қаҳва, сув ва бошқалари каби ичимликларни дори сифатида қабул қилиб бўлмайди. Улар фақатгина тананинг табиий даволаниш жараёнини тезлаштириши ёки секинлаштириши мумкин. Агар сизга дори керак бўлса, унда дорихонага борган маъқулроқ.

2416
На месте прорыва Сардобинского водохранилища в Сырдарьинской области

Зоологлар кемирувчиларнинг “Сардоба” тўғонининг ўпирилишига таъсирини ўрганди

133
(Янгиланган 15:15 06.06.2020)
Зоология институти мутахассислари кемирувчилар ва бошқа ҳайвонлар фаолияти Сардоба сув омбори тўғони ҳолатига таъсирини аниқлаш мақсадида текширув ўтказдилар.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ўзбекистон ФА Зоология институти зоолог мутахассислари Сардоба сув омборида илмий сафарда бўлдилар.

“Сафарнинг мақсади ёввойи кемирувчилар ва бошқа ҳайвонлар фаолиятини Сардоба сув омбори тўғони ҳолатига таъсирини аниқлаш эди.

Иш жараёнида гуруҳ томонидан тўғон ёнбағрининг 7 бўлими, тўғоннинг юқори қисмидан эса 31-пикетдан 197-пикетгача текширувлар ўтказилди. Бу ҳудудларда очилиб қолган лой уюмлари ва чўкмалар кузатилди. Текширувлар муҳандис Э.Каюмов иштирокида ўтказилди.

Тўғон ёнбағрининг 3 бўлимида оддий кўрсичқоннинг очилиб йўқолган йўллари топилди. Тўғоннинг юқори қисмида эса Тамариск қумсичқонининг инлари қайд этилди. Нишаблик бўлимлардан бирининг асосида тулки ини топилди.

Олинган маълумотлар шуни кўрсатадики, бу кемирувчилар ҳамда тулкилар кўп сонда эмас ва тўғоннинг яхлитлигига жиддий таъсир кўрсата олмайди. ФА Зоология институти мутахассислари ушбу масала юзасидан зарур тавсиялар беришди”, - дейилган хабарда.

133
Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши
Президент Шавкат Мирзиёев на встрече с ферганским активом затронул события в Сохе

Шавкат Мирзиёев Сўх воқеалари ҳақида гапирди

247
(Янгиланган 13:41 06.06.2020)
Йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев ўтган ҳафта Сўх туманида бўлган воқеаларга тўхталиб, муносабат билдирди.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Фарғона шаҳрида Шавкат Мирзиёев вилоят ва туманлар ҳокимлари, соҳа ва тармоқлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари билан йиғилиш ўтказмоқда. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди. 

Папка с документами
Sputnik / Алексей Витвицкий

Давлат раҳбари халқ билан очиқча гаплашиб, муаммоларни биргаликда ҳал этиш, одамларнинг оғирини енгил қилиш мақсадида келганини таъкидлади.

“Мен қисқа, сизлар кўпроқ гапирсаларингиз тўғри бўлади. Мақтов керак эмас. Президентга энг катта мақтов бўлиб бўлган - бу халқ ишончи. Ҳали энди биринчи қадамларни қўйяпмиз. Келиб, қарсак эшитиб кетиш менгаям осон. Лекин бундан натижа бўлмайди. Туманларга ўзим боришимнинг сабаби - одамларнинг яшаш шароитларини юрагимдан ўтказиб, аниқ чоралар кўриш, ислоҳотлар узоқ-узоқ жойларда ҳам натижа беряптими, қуйи тизимдаги раҳбарлар садоқат билан, жон куйдириб ишлаяптими, деган саволларга жавоб топиш. Ҳар куни бундай учрашув бўлмайди. Аччиқ-аччиқ масалаларни қатъий қўйинглар,” - деди президент.

Давлат раҳбари ўтган ҳафта Сўх туманида бўлган воқеаларга ҳам тўхталиб, муносабат билдирди.

“Кейинги йилларда қўшни давлатлар билан чегарадош жойлардаги кўп муаммоларни ҳал қилишга эришдик. Сўхдаги воқеалар қирғиз халқи билан дўстлигимизга, борди-келдимизга, режаларимизга таъсир қилмаслиги керак. Вазмин, сабр-тоқатли, меҳр-оқибатли бўлишимиз зарур. Қўшничилик - минг йилчилик. Халқларимиз елкадош бўлиб, бир-бирини ҳурмат қилиб яшаши керак,” - деди Шавкат Мирзиёев.

Бош вазир раҳбарлигида Ҳукумат комиссияси томонидан муаммолар ўрганилиб, кенг қамровли таклифлар тайёрланган. 2020-2022 йилларда Сўх туманини комплекс ривожлантиришга 500 миллиард  сўм маблағ йўналтириш белгиланган. 11 минг янги иш жойи ташкил этиш режалаштирилган.

Пресс-служба хокимията района Сух / Telegram

98 та лойиҳа амалга оширилиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳалари ривожлантирилади.

Жисмоний шахслар ер ва мол-мулк солиғидан озод этилиб, якка тартибдаги тадбиркорлар учун даромад солиғи ставкаси 2 баробар камайтирилади. 1 минг гектар экин ерларида сув таъминоти яхшиланади.

Туман тиббиёт бирлашмаси бўлимлари, юқумли касалликлар шифохонаси, марказий шифохона тиббий асбоб-ускуналар ва махсус реанимобиль билан таъминланади. Мактаблар, қишлоқ врачлик пунктлари, йўллар ва ижтимоий объектлар таъмирланади.

Сўхлик ёшлар учун водий вилоятларидаги олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йилида давлат гранти асосида мақсадли равишда қўшимча 500 та ўрин ажратилади.

247