Яблоки на сельскохозяйственной ярмарке

Карантин вақтида иммунитетни қандай қўллаб-қувватлаш мумкин?

2929
(Янгиланган 16:48 02.04.2020)
Юқумли касалликлар бўйича шифокор Илья Акинфиев Карантин вақтида иммунитетни қўллаб-қувватлаш бўйича тавсияларни берди.

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Юқумли касалликлар бўйича шифокор Илья Акинфиев таъкидлашича, иммунитетни оширадиган ёки қўллаб-қувватлайдиган дорилар фақат касалликни даволаш учун қўлланилади, дорихоналарда ОРВИ профиклактикаси учун сотилаётган препаратлар эса – кўпинча оддий маркетинг.    

Ўзини изоляция қилиш вақтида иммунитетни қўллаб-қувватлаш учун хонани мунтазам шамоллатиш зарур. Шунингдек, соғлом уйқу, қулай каравот ва матрац, ва тўғри ёруғлик бўлиши керак.

Шифокор сўзларига кўра, тўғри овқатланиш жуда муҳим: мева ва савзавотларни кўпроқ истеъмол қилиш керак. Шунингдек, жисмоний фаолликка риоя қилиш керак, узоқ вақт диванда узоқ вақт ўтиши ёки тўшакда узоқ вақт ётишдан сақланиш керак. Бу сурункали касалликларни кучайтириши ва иммунитетни ёмонлаштириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 1 апрелидан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида “ўзини яккалаш” (само изоляция) ҳаёт тарзи жорий этилди. 65 ёшдан юқори бўлган фуқароларга уйидан ташқарига чиқиш қатъиян ман этилади. Зарурат бўлган тақдирдагина яқин атрофдаги дорихона, озиқ-овқат ва биринчи галдаги товарлар дўконига чиқишга рухсат этилади. 

2929
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (894)
Президент Шавкат Мирзиёев на встрече с ферганским активом затронул события в Сохе

Шавкат Мирзиёев Сўх воқеалари ҳақида гапирди

135
(Янгиланган 13:41 06.06.2020)
Йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев ўтган ҳафта Сўх туманида бўлган воқеаларга тўхталиб, муносабат билдирди.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Фарғона шаҳрида Шавкат Мирзиёев вилоят ва туманлар ҳокимлари, соҳа ва тармоқлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари билан йиғилиш ўтказмоқда. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди. 

Папка с документами
Sputnik / Алексей Витвицкий

Давлат раҳбари халқ билан очиқча гаплашиб, муаммоларни биргаликда ҳал этиш, одамларнинг оғирини енгил қилиш мақсадида келганини таъкидлади.

“Мен қисқа, сизлар кўпроқ гапирсаларингиз тўғри бўлади. Мақтов керак эмас. Президентга энг катта мақтов бўлиб бўлган - бу халқ ишончи. Ҳали энди биринчи қадамларни қўйяпмиз. Келиб, қарсак эшитиб кетиш менгаям осон. Лекин бундан натижа бўлмайди. Туманларга ўзим боришимнинг сабаби - одамларнинг яшаш шароитларини юрагимдан ўтказиб, аниқ чоралар кўриш, ислоҳотлар узоқ-узоқ жойларда ҳам натижа беряптими, қуйи тизимдаги раҳбарлар садоқат билан, жон куйдириб ишлаяптими, деган саволларга жавоб топиш. Ҳар куни бундай учрашув бўлмайди. Аччиқ-аччиқ масалаларни қатъий қўйинглар,” - деди президент.

Давлат раҳбари ўтган ҳафта Сўх туманида бўлган воқеаларга ҳам тўхталиб, муносабат билдирди.

“Кейинги йилларда қўшни давлатлар билан чегарадош жойлардаги кўп муаммоларни ҳал қилишга эришдик. Сўхдаги воқеалар қирғиз халқи билан дўстлигимизга, борди-келдимизга, режаларимизга таъсир қилмаслиги керак. Вазмин, сабр-тоқатли, меҳр-оқибатли бўлишимиз зарур. Қўшничилик - минг йилчилик. Халқларимиз елкадош бўлиб, бир-бирини ҳурмат қилиб яшаши керак,” - деди Шавкат Мирзиёев.

Бош вазир раҳбарлигида Ҳукумат комиссияси томонидан муаммолар ўрганилиб, кенг қамровли таклифлар тайёрланган. 2020-2022 йилларда Сўх туманини комплекс ривожлантиришга 500 миллиард  сўм маблағ йўналтириш белгиланган. 11 минг янги иш жойи ташкил этиш режалаштирилган.

Пресс-служба хокимията района Сух / Telegram

98 та лойиҳа амалга оширилиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳалари ривожлантирилади.

Жисмоний шахслар ер ва мол-мулк солиғидан озод этилиб, якка тартибдаги тадбиркорлар учун даромад солиғи ставкаси 2 баробар камайтирилади. 1 минг гектар экин ерларида сув таъминоти яхшиланади.

Туман тиббиёт бирлашмаси бўлимлари, юқумли касалликлар шифохонаси, марказий шифохона тиббий асбоб-ускуналар ва махсус реанимобиль билан таъминланади. Мактаблар, қишлоқ врачлик пунктлари, йўллар ва ижтимоий объектлар таъмирланади.

Сўхлик ёшлар учун водий вилоятларидаги олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йилида давлат гранти асосида мақсадли равишда қўшимча 500 та ўрин ажратилади.

135
Сейсмография, архивное фото

Ўзбекистон - Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлди

117
Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази: 6 июнь Тошкент вақти билан соат 03:04да Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлди.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, 6 июнь куни Тошкент вақти билан соат 03:04да Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида зилзила  содир бўлди. 

Координаталари: 41,25 градус шимолий кенглик; 72,02 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3. Чуқурлик 10 км. 

Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 234 км шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида: Наманган: 40 км, 2 балл; Андижон: 59 км, 2 балл.

117
Змея. Иллюстративное фото

Илон ва эчкиэмар ўртасида ўлим жанги видеога олинди

173
(Янгиланган 14:19 06.06.2020)
Жанубий Африка Республикасида жойлашган Крюгер паркида туристлар илон ва катта эчкиэмар ўртасида ўлим жангини видеога олишди.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. ЖАР Крюгер миллий паркида туристлар илон ва эчкиэмар ўртасида жангни тасвирга олишди. Ролик парк ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштирилди.

Меҳмонхона ишчиси Кристи Деланжнинг сўзларига кўра, илон биринчи бўлиб эчкиэмарга ҳужум қилди.

Бошида илон ўлжасини бўғишга ҳаракат қилди, лекин эчкиэмар ўзини ҳимоя қилди.

Судралиб юрувчилар икки соат давомида бир-бирини қўйиб юбормай жанг қилишди. Аммо эскиэмарнинг кучи қолмади ва илон унинг бўйнига ёпишди. Кейин илон устун келди ва ўлжасини ютиб юборди.

“Эчкиэмар каттагина эди, илон бир неча ҳафта тўқ бўлиб юрди”, - дейди аёл.

173