Купол мечети

Ўзбекистонда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди

289
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентда коронавирусга чалинган самарқандлик бемор вафот этгани ва жами қурбонлар сони 13 нафарга етгани тўғрисида хабар берди.

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Тошкентда коронавирусга чалинган самарқандлик бемор вафот этди, деб хабар қилди ССВ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, самарқандлик И. (эркак) 14 май куни оғир аҳволда  Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилади.

Ўтказилган диагностик таҳлиллардан сўнг беморда “COVID-19” инфекцияси ҳам аниқланган.

Шундан кейин беморга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ўтказилган. Бемор узоқ вақт давомида жигар циррози ташхиси билан даволаниб келган. Бундан ташқари, унда семизлик, анемиянинг оғир даражаси каби қатор ҳамроҳ касалликлар ҳам мавжуд бўлган.

Кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор юрак қон-томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этган.

289
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (897)
Жители Самарканда около памятника первому президенту Узбекистана Исламу Каримову

Пандемия даврида Ўзбекистонда неча киши ишсиз қолгани маълум қилинди

4
Ўзбекистонда пандемиядан олдин ишсизлар сони ўртача 1,35 миллионга яқин эди. Ҳозирда улар сони қарийб 2 миллионга яқинлашган.

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ўзбекистонда пандемиядан олдин ишсизлар сони ўртача 1,35 миллионга яқин эди. Пандемия даврида ишсизлар сони қарийб 2 миллионга яқинлашди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда 550 мингга яқин меҳнат муҳожири бошқа давлатларга ишлаш учун чиқиб кета олмаган. Бу ҳақда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Халқаро пресс-клубнинг Фарғона вилоятига бағишланган сонида маълум қилди.

“Барча давлатларга пандемия ўзининг салбий таъсирини кўрсатди. Ўзбекистонда ҳам пандемиядан олдин ишсизлар сони ўртача 1 миллион 350 мингга яқин эди, пандемия бошлангач қатор корхоналар фаолияти тўхтатилди ва ишсизлар сони қарийб 2 миллионга яқинлашди”, - деди вазир.

Таъкидланишича, бу рақамлардан ташқари меҳнат мигрантларига оид статистикалар ҳам мавжуд. Ҳозирда Ўзбекистонда 550 мингга яқин фуқаро бошқа давлатларга ишлаш учун чиқиб кета олмаган.

Вазирнинг сўзларига кўра, олдинда турган вазифалардан бири шундай фуқароларнинг бандлигини таъминлашдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этгани хабар қилинган эди. Энг юқори ишсизлик даражаси 9,8 фоиз билан Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилган.

4
Технопарк Digital City в Андижане

Марғилонда рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

37
Марказда ўрта мактабларнинг 7 ва 11-синф ўқувчилари, ахборот технологиялари соҳасига қизиқувчи ёшлар, талабалар шу йўналишларда ўқитилади.

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага ташрифи доирасида Марғилонда рақамли технологиялар ўқув маркази очилди.

Очилиш тадбирида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожантириш вазири Шуҳрат Содиқов иштирок этди.

Икки қаватли, жами 3100 квадрат метр майдонни эгаллаган бу кўркам бинода 120 та иш ўрни яратилган. Марказда ўрта мактабларнинг 7 ва 11-синф ўқувчилари, ахборот технологиялари соҳасига қизиқувчи ёшлар, талабалар шу йўналишларда ўқитилади. Келгусида улар Фарғона вилоятида очиладиган IT-парк филиалида ишлашлари мумкин бўлади.

Шунингдек, мазкур марказда давлат ташкилотлари ходимлари ҳамда мактабларнинг ахборот технологиялари фани ўқитувчиларининг АКТ бўйича малакаси ошириб борилади.

Таъкидланишича, 2020-2021 йилларда вилоятда шундай 19 та марказ очилиши режалаштирилган, жумладан, жорий йилнинг ўзида Данғара, Бағдод  Риштон туманлари ва Фарғона, Қўқон ва Қувасой шаҳарларида рақамли технологиялар марказлари ишга туширилади.

37