Проводник у вагона на железнодорожном вокзале в Ташкенте

Йўловчилардан "COVID-19"га тест таҳлили олинганлиги ҳақидаги маълумотнома талаб этилмайди

262
Ўзбекистонда авиа ва темир йўл қатнови учун йўловчилардан коронавирусга тест топшириш талаби бекор қилинди.

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Авиа ва темир йўл қатнови учун йўловчилардан коронавирусга тест топшириш талаби бекор қилинди.

Карантин даврида фуқаролар учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида Республика махсус комиссияси томонидан хорижий тажриба ўрганилган ҳолда жорий йилнинг 18 май кунидан Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновлар (бориш ва қайтиш) ҳамда Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига темир йўл қатнови (бориш ва қайтиш) учун коронавирус инфекциясига тест топшириш талаби белгиланган эди.

Карантин шароитида аҳолининг иқтисодий ҳолатини эътиборга олиб, шунингдек, ҳаракатланиш вақтида йўловчиларнинг ижтимоий масофа сақлашига шароит мавжудлигини назарда тутиб, қолаверса, фуқароларнинг ҳудудлараро ҳаракатланишида ортиқча ноқулайликлар юзага келишининг олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссияси томонидан ушбу талаб бекор қилинди.

Эндиликда юқорида кўрсатилган рейслар бўйича ҳаракатланаётган йўловчилардан  коронавирус инфекциясига тест таҳлиллари олинганлиги ҳақидаги маълумотнома талаб этилмайди. 

Шу билан бирга, авиа ва темир йўл қатновларини ташкил этишда барча карантин қоидаларига амал қилиш, шу жумладан, йўловчилар сонини камайтириш, дезинфекция қилиш ва бошқа санитария талаблари сўзсиз бажарилиши талаб этилади.

262
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (897)
Жители Самарканда около памятника первому президенту Узбекистана Исламу Каримову

Пандемия даврида Ўзбекистонда неча киши ишсиз қолгани маълум қилинди

8
(Янгиланган 14:41 07.06.2020)
Ўзбекистонда пандемиядан олдин ишсизлар сони ўртача 1,35 миллионга яқин эди. Ҳозирда улар сони қарийб 2 миллионга яқинлашган.

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ўзбекистонда пандемиядан олдин ишсизлар сони ўртача 1,35 миллионга яқин эди. Пандемия даврида ишсизлар сони қарийб 2 миллионга яқинлашди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда 550 мингга яқин меҳнат мигрантлари бошқа давлатларга ишлаш учун чиқиб кета олмаган. Бу ҳақда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Халқаро пресс-клубнинг Фарғона вилоятига бағишланган сонида маълум қилди.

“Барча давлатларга пандемия ўзининг салбий таъсирини кўрсатди. Ўзбекистонда ҳам пандемиядан олдин ишсизлар сони ўртача 1 миллион 350 мингга яқин эди, пандемия бошлангач қатор корхоналар фаолияти тўхтатилди ва ишсизлар сони қарийб 2 миллионга яқинлашди”, - деди вазир.

Таъкидланишича, бу рақамлардан ташқари меҳнат мигрантларига оид статистикалар ҳам мавжуд. Ҳозирда Ўзбекистонда 550 мингга яқин фуқаро бошқа давлатларга ишлаш учун чиқиб кета олмаган.

Вазирнинг сўзларига кўра, олдинда турган вазифалардан бири шундай фуқароларнинг бандлигини таъминлашдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этгани хабар қилинган эди. Энг юқори ишсизлик даражаси 9,8 фоиз билан Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилган.

8
Технопарк Digital City в Андижане

Марғилонда рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

37
Марказда ўрта мактабларнинг 7 ва 11-синф ўқувчилари, ахборот технологиялари соҳасига қизиқувчи ёшлар, талабалар шу йўналишларда ўқитилади.

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага ташрифи доирасида Марғилонда рақамли технологиялар ўқув маркази очилди.

Очилиш тадбирида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожантириш вазири Шуҳрат Содиқов иштирок этди.

Икки қаватли, жами 3100 квадрат метр майдонни эгаллаган бу кўркам бинода 120 та иш ўрни яратилган. Марказда ўрта мактабларнинг 7 ва 11-синф ўқувчилари, ахборот технологиялари соҳасига қизиқувчи ёшлар, талабалар шу йўналишларда ўқитилади. Келгусида улар Фарғона вилоятида очиладиган IT-парк филиалида ишлашлари мумкин бўлади.

Шунингдек, мазкур марказда давлат ташкилотлари ходимлари ҳамда мактабларнинг ахборот технологиялари фани ўқитувчиларининг АКТ бўйича малакаси ошириб борилади.

Таъкидланишича, 2020-2021 йилларда вилоятда шундай 19 та марказ очилиши режалаштирилган, жумладан, жорий йилнинг ўзида Данғара, Бағдод  Риштон туманлари ва Фарғона, Қўқон ва Қувасой шаҳарларида рақамли технологиялар марказлари ишга туширилади.

37