Гамбургер

Барвақт қаришга олиб келувчи маҳсулотлар - олимлар тадқиқоти

603
Испаниялик олимлар гуруҳи юқори даражада қайта ишланган овқатлар ҳужайраларнинг барвақт қаришига олиб келишини аниқлади.

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Испания Наварра университети тадқиқот гуруҳи юқори даражада қайта ишланган овқатлар ҳужайраларнинг қаришини тезлаштиришини аниқлади. Бу ҳақда La Vanguardia нашрида мақола чоп этилди.

Нон маҳсулотлари ва энгил газаклар, газланган ичимликлар, турли хил ширинликлар, шакар билан маккажўхори парчалари, ярим тайёр маҳсулотлар ва қайта ишланган гўшт маҳсулотлари “ултраишлов берилган”  деб ҳисобланади. Бундай овқатлар таркибида консервантлар ва бўёқлар, шакар, ёғ ва туз кўп, витаминлар ва тола эса жуда кам бўлади.

Тадқиқотда ёзилишича, унинг ишлатилиши хромосомаларнинг охирги қисмларини - теломераларни камайтиради. Организмдаги табиий жараёнлар туфайли уларни ёшга қараб қисқартириш мумкин, аммо юқори даражада қайта ишланган маҳсулотлар бу жараённи тезлаштиради.

Илмий гуруҳ 57 дан 91 ёшгача бўлган 886 киши иштирокида тажриба ўтказди. Тадқиқотчилар кўнгиллиларнинг парҳези ва теломерлар ўртасидаги муносабатларни таҳлил қилишди.

Тадқиқот натижаларига кўра, кунига уч марта кўп ишлов берилган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қиладиган одамлар теломераларни қисқариш эҳтимоли икки баравар кўпроқ эканлигини кўрсатди.

603
Несмторя на прекрасную погоду очень мало людей в Ташкент-Сити, который даже зимой был всегда полон

Енгиллаштирилган карантин: қайси талаблар сақланиб қолинмоқда?

61
(Янгиланган 11:03 04.06.2020)
Ўзбекистонда 5 июнь ва 15 июндан бошлаб қатор муассасалар ўз фаолиятини қайта тиклайди. Хўш, шу билан бирга қайси талаблар сақланиб қолинмоқда?

ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Ўзбекистонда 5 ва 15 июндан каранин чоралари енгиллаштириб, қатор муассасалар фаолиятига рухсат берилмоқда.

Шу билан бирга барча ҳудудларда уларнинг тоифасидан қатъи назар қуйидаги карантин талаблари сақланиб қолинмоқда:

  • жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш, уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситаларидан фойдаланиши;
  • таълим ташкилотлари (мактаб, лицей, коллеж, техникум, институт, университет ва бошқалар) фаолиятини йўлга қўймаслик;
  • кўнгилочар объектлар — тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;
  • концерт, кинотеатр ва спорт тадбирларини (профессионал футбол клублари ўқув машғулотлари ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатлари бундан мустасно) ўтказмаслик;
  • жамоат транспорти ҳаракатига рухсат бермаслик;
  • деҳқон, қурилиш бозорлари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар) кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик чораларини кўриш;
  • барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;
  • қурилиш-таъмирлаш ишларида объектларнинг ҳудуди тўлиқ карантинга олиниши ва ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик марказлари билан биргаликда объектларда санитария-гигиена тадбирларининг амалга оширилиб борилиши. Бунда, ушбу ташкилотларнинг фаолият олиб бориш даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиш, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиш.

“Қизил” тоифага кирувчи ҳудудларда карантин чекловлари талабларини бажармаслик, шунингдек, “яшил” ва “сариқ” тоифага кирувчи ҳудудларда рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

Шунингдек, карантин шароитида умумий овқатланиш объектлари фаолиятини ташкил қилиш бўйича вақтинчалик тартиб ҳамда карантин шароитида рухсат берилган фаолият тури билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларида санитария-эпидемиологик назоратни амалга ошириш бўйича вақтинчалик тартиб тасдиқланди.

Шу билан бирга, Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясига фаолияти тикланаётган соҳаларда ва тадбиркорлик субъектларида карантин талаблари, санитария-эпидемиологик қоидаларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш топширилди.

61
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Автобусы с камерами

Ўн бешинчи июндан ҳудудлар ўртасидаги автобус қатновларига рухсат берилади

87
Шу билан бирга, ташувчиларга айрим талаблар қўйилган. Ҳайдовчилар қўлқоп ва ниқоблар билан таъминлашини лозим. Уларни мунтазам ўз вақтида алмаштиришлари шарт.

ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Республика махсус комиссиясининг қарори билан 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда ҳудудлар ўртасидаги автобус қатновларига рухсат берилади.

Бунда ташувчилар фаолияти қуйидаги талаблардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади:

  • транспорт воситасини якуний йўналиш нуқтасида дезинфекция қилиш;
  • автобус салонига фақатгина тиббий ниқоблардаги йўловчиларни киритиш;
  • ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва тиббий ниқоблар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб борилиши чораларини кўриш.
87