Ўзбекистонда бирданига 47 кишида COVID-19 аниқланди

493
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2920 нафардан ошиб кетди. Сўнгги соатларда яна 47 кишида касаллик аниқланди.

ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Ўзбекистонда яна 47 кишининг COVID-19га топширган тести мусбат чиқди.

“2020 йил 20 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2927 (+47) нафарни ташкил қилмоқда”, - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 28 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 19 нафари хориждан (15 нафари Қозондан, 4 нафари Санкт-Петербургдан чартер рейслари орқали) келган ва карантин марказига жойлаштирилган шахслар орасидан қайд этилди.

Айни пайтда мамлакатда 2366 нафар коронавирусга чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

493
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (897)
Технопарк Digital City в Андижане

Марғилонда рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

23
Марказда ўрта мактабларнинг 7 ва 11-синф ўқувчилари, ахборот технологиялари соҳасига қизиқувчи ёшлар, талабалар шу йўналишларда ўқитилади.

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага ташрифи доирасида Марғилонда рақамли технологиялар ўқув маркази очилди.

Очилиш тадбирида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожантириш вазири Шуҳрат Содиқов иштирок этди.

Икки қаватли, жами 3100 квадрат метр майдонни эгаллаган бу кўркам бинода 120 та иш ўрни яратилган. Марказда ўрта мактабларнинг 7 ва 11-синф ўқувчилари, ахборот технологиялари соҳасига қизиқувчи ёшлар, талабалар шу йўналишларда ўқитилади. Келгусида улар Фарғона вилоятида очиладиган IT-парк филиалида ишлашлари мумкин бўлади.

Шунингдек, мазкур марказда давлат ташкилотлари ходимлари ҳамда мактабларнинг ахборот технологиялари фани ўқитувчиларининг АКТ бўйича малакаси ошириб борилади.

Таъкидланишича, 2020-2021 йилларда вилоятда шундай 19 та марказ очилиши режалаштирилган, жумладан, жорий йилнинг ўзида Данғара, Бағдод  Риштон туманлари ва Фарғона, Қўқон ва Қувасой шаҳарларида рақамли технологиялар марказлари ишга туширилади.

23
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительства Сергелийской ветки столичного метрополитена.

Тошкентда “Дўстлик Қўйлиқ” метро йўналиши қуриб битказилди

62
Янги йўналишнинг узунлиги 11 километр.Ушбу йўналишда поездларнинг ўртача юриш тезлиги соатига 60 километрни ташкил этади.

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Тошкент ҳалқа метро линиясининг биринчи босқичи бўлган “Дўстлик – Қўйлиқ” метро линияси қуриб битказилди. Метронинг ушбу участкасида 7 та бекат барпо этилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Янги йўналишнинг узунлиги 11 километр.Ушбу йўналишда поездларнинг ўртача юриш тезлиги соатига 60 километрни ташкил этади. Ҳаракатланиш оралиқ вақти 4 дақиқадан иборат.

Бекатлар 5 та вагон тўхташи учун мўлжалланган. Ҳар бир бекат миллий меъморчилик услубига хос тарзда қурилди, улар кўриниши ва безатилиши жиҳатидан бир-бирини такрорламайди.

Метро линияларининг эстакада йўналишида ҳаракатланадиган замонавий ва юқори сифатли, йўловчилар учун барча қулайликларга эга вагонлар келтирилган.

62
Экс-чемпион Абсолютного бойцовского чемпионата (UFC) в двух весовых категориях ирландец Конор Макгрегор победил нокаутом американца Дональда Серроне в бою на турнире UFC-246

Конор Макгрегор учинчи марта спортдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди

19
Конор Макгрегор 2016 ва 2019 йилларда ҳам спортдаги фаолиятига якун ясашини маълум қилган эди. Бироқ бир неча кун сўнг яна спортга қайтиб, фаолиятини давом эттирган.

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони, ирландиялик жангчи Конор Макгрегор яна бир бор фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

“Мен жанг қилишни якунлашга қарор қилдим. Барчангизга ажойиб хотиралар учун раҳмат. Ажойиб саёҳат бўлди”, - деб ёзиб қолдирган спортчи ўзининг Twitter’даги саҳифасида.

​Таъкидлаш жоизки, бу Конор Макгрегорнинг учинчи марта спорт билан хайрлашиши ҳисобланади. Аввал у 2016 ва 2019 йилларда спортдаги фаолиятига якун ясашини маълум қилган эди. Бироқ бир неча кун сўнг яна спортга қайтиб, фаолиятини давом эттирган.

19