Ребенок

Тирик етимлар, оилавий жанжал ва смартфон: болалар нега ўз жонига қасд қилмоқда?

476
(Янгиланган 11:28 22.05.2020)
Ўзбекистонда болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова Sputnik мухбирига замонавий жамият бугун дуч келаётган энг долзарб муаммолар ҳақида айтиб берди.

ТОШКЕНТ, 21 май - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Болалар омбудсменининг лавозими атиги уч ой олдин тасдиқланди, аммо шу вақт ичида ҳуқуқ ҳимоячилари кўплаб оилаларга ёрдам беришга муваффақ бўлишди ва нафақат қонунчилик даражасида, балки кенг жамоатчилик иштирокида ҳал қилиниши керак бўлган бир қатор тизимли муаммоларга эътибор қаратдилар.

Болалар қутиси (бэби-бокс) ва етим болалар ҳақида

Болалар ҳар томонлама ривожланган бўлиб улғайишлари учун улар ота-оналарининг меҳр-муҳаббатини, уларнинг улғайишидаги иштирокини ҳис этишлари керак, деб ҳисоблайди омбудсмен. Шунинг учун бугунги кунда Ўзбекистонда етимларни деинституционализация қилиш тўғрисида масала туғилмоқда.

"Биз бугунги кунда кўплаб мамлакатларда болалар қутиси каби амалиётдан воз кечилаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Дарҳақиқат, уч ёшгача бўлган бола фақатгина ота-онаси томонидан тарбияланиши жуда муҳим - бу унинг ҳаётидаги энг муҳим йиллардир. Бу даврда у турли ҳис-туйғуларни англаши керак: онанинг меҳр-муҳаббати, ота-онасининг қўлларини ҳис қилиши. Шунда унинг ривожланиши чинакамига тўла бўлади", - деди Алия Юнусова.

Омбудсменнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда давлат ва ННТ томонидан молиялаштириладиган 22та меҳрибонлик уйлари ва ижтимоий қишлоқлар мавжуд. Бундан ташқари, ҳар бир ҳудудда чақалоқ уйи мавжуд. Умумий ҳисобда, 2019 йил охирига болалар уйи ва интернатларда 2,5 мингдан ортиқ бола тарбияланмоқда.

«Таъкидлаш жоизки, бундай муассасаларда айнан етим болалар жуда кам - аксарият вояга етмаганларнинг ота-оналаридан бири ёки яқин қариндошлари бор», - дея таъкидлайди ҳуқуқ ҳимоячиси.

Асосан, Меҳрибонлик уйларига қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган болалар, масалан, оналари қамоқхонада жазо ўтаётганлар, олиб келинади. Ота-онаси республикани тарк этиб, ўзларини билдирмайдиганлари ҳам бор.

Аммо, оилада болани тарбиялаш ёки уни зарур бўлган барча нарсалар билан таъминлаш имконияти бўлмаган ҳолатлар ҳам йўқ эмас - бу ҳолда улар болани тўлақонли таълим олишлари ва нормал шароитда шуғулланишлари учун интернатга  юборадилар.

Шунингдек, омбудсмен бошқа органлар билан биргаликда етим болаларни уй-жой билан таъминлаш муаммосини ҳал этиш устида иш олиб бормоқда.

"Ҳозирда Меҳрибонлик уйлари битирувчилари на турар жойи ва на пропискаси бўлмаган қийин вазиятга тушиб қолишди. Бу эса бола ҳуқуқларининг бузилиши бўлиб, бунинг ортида фуқаронинг бошқа манфаатларига путур етиши ҳам туради: масалан, пропискасиз таълим олиш ёки иш топиш жуда қийин, малакали тиббий ёрдам олишни деярли имкони йўқ. Бундай ўспиринлар кўпинча танишлари уйларини ижарага олишади ҳ ёки яшашга мослаштирилмаган бошқа хоналарда яшайдилар. Биз учун бу энг долзарб муаммо. Уни тизимли равишда ҳал қилишимиз керак, ота-она қарамоғисиз битта бола ҳам кўчада қолиб кетмаслиги керак», - дея таъкидлайди Юнусова.

Раҳм не даркор қатл

Ёш болаларга нисбатан зўравонлик – педофилия, нафақат ўзбек жамиятини ташвишга солаётган масалалардан биридир. Ижтимоий тармоқларда кўпинча педофилларга нисбатан тариқасида щлим жазосини жорий этиш тўғрисида мунозаралар бўлиб туради. Аммо, омбудсменнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ўлим жазосини бекор қилишни кўзда тутувчи Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг Факултатив протоколини ратификация қилган. Мамлакатда ўлим жазоси умрбод қамоқ жазосига алмаштирилди. Бироқ, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, айнан ёш болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблашади.

"Менимча, бундай оғир жиноятлар учун, бола нима бўлаётганини англай олмаса, алоҳида жазо чораси масаласини кўриб чиқиш зарурияти мавжуд. Бугун бу масала кўриб чиқилмоқда", - деди Алия Юнусова.

Уйланишни хоҳламайман - мен ўқишни хоҳлайман

ЮНИCЕФ ҳисоботига кўра, 2018 йилда вояга етмаган қизлар орасида никоҳлар сони 4787 тани ташкил этди. 2019 йил бошида Ўзбекистонда қизлар ва ўғил болалар учун никоҳ ёши расман тенглаштирилди - энди 18 ёш. Омбудсменнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда никоҳ ёшига оид масала узоқ вақт мобайнида муҳокама қилиниб келган. Энди гендер тенгликни таъминлаш учун Оила кодексида эркаклар ва аёллар учун турмуш қуришда ҳуқуқларининг тенглиги белгиланди.

Аммо ҳар ҳолда, бу маъсулиятли қадам онгли равишда кўйилиши керак.

"Агар шаҳс энди 18 ёшга тўлган бўлса, у энди бола сифатида эмас, балки турмуш ўртоғи, бўлажак ота-она сифатида бажариши керак бўлган масалаларни мустақил равишда ҳал қила оладими? У бу масалаларни ҳал қилишни қанчалар ўз зиммасига олиши мумкин? Биз бугун 18 ёшни оила қуриш учун мажбурий эмас, балки минимал ёш бўлганлиги ҳақида гапирмоқдамиз. У жуда бўлса бир йилга қисқартирилиши мумкин, аммо ундан ортиқ эмас", - дейди Омбудсмен.

Алия Юнусованинг фикрига кўра, ёшлар мактабни битиргач биринчи навбатда маълумот олишлари керак. Афсуски, унинг таъкидлашича, мактабни тугатгач, кўплаб қизлар университетга киришни хоҳламайдиларда, дарҳол турмушга чиқиб, оилавий ташвишларга шунғишади.

Кейинчалик, бу эр-ҳотин ва ота-оналар ўртасидаги низоларга сабаб бўлади: " ваъда бергансиз", "буни қилмадиз", "у ўқийди", "мен ўқишни хоҳлайман", " сиз ўқимоқчимисиз, унда ажрашамиз".  Бундай ҳолат оилага таҳдид солмоқда ва нафақат ота-оналарнинг ўзлари, балки уларнинг фарзандлари ҳам бундан азият чекмоқда.

Янги турмуш қурганлар маълумоти ва касби бўлса, улар жамиятда ўзларини ишончли ҳис қилишади, уларнинг муносабатлари янада мустаҳкам, бу эса бола туғилиши ва тарбиясига жиддий таъсир қилади.

"Албатта, шундай консерватив оилалар ҳам бор, унда ота-оналари фақатгина айтганларини бажариб юрадиган, маълумоти йўқ келинни қабул қилишга рози, ва қизнинг ўзини ҳам олий маълумотга интилмаётганини, ўзини уй бекаси ролида кўришини тушунамиз ҳам. Ўқишга интилишга фақатгина пул топиш илинжи нуқтаи назаридан қараб бўлмайди - кўп одамларга шунчаки касбга эга бўлиш ва жамият ва давлатга фойда келтириш жуда муҳимдир", - давом этади Юнусова.

Болалар ўзларига суиқасд қилмоқда. Нима учун?

Ўз жонига қасд қилиш - психологлар, ижтимоий хизматчилар, ота-оналар ва ўқитувчилар дуч келадиган яна бир ўткир муаммо ва ижтимоий ҳалокат. Асосийси, боланинг интилишларини тушуниш ва безовта қилувчи ва қўзғатувчи омилларни зарарсизлантиришга ҳаракат қилишдир.

Кўпинча ўз жонига қасд қилган бола шунчаки қийин ҳаётий вазият туфайли психологик жиҳатдан синган: бу ота-оналарнинг тушунмовчилиги, оиладаги ёки тенгдошлари билан низолар, мактабда ҳақоратлар ёки доимий зўравонлик бўлиши мумкин.

Нима учун болаларнинг ўз жонига қасд қилиши бўйича статистика ошкор қилинмайди деган саволга жавоб бераётиб, болалар ҳуқуқлари бўйича вакил, мамлакатда бир вақтлар бундай ҳолатлар тўғрисида тез-тез гапирилганини ва депутатлардан доим бу муаммо ҳақида сўрашганини тан олди.

"Мен ҳуқуқшунос сифатида бундай маълумот яширилмаслиги керак, деб ҳисоблайман, лекин биринчи навбатда бу маълумотлар ички ишлар идоралари учун мўлжалланган. Агарда ушбу мавзуни оммавий тарзда муҳокама қилинса, бундай хатти-ҳаракатларга мойил бўлган одамлар учун ноқулай муҳит яратилиши мумкин. Асосийси - янги ҳолатларга ундамаслик", - дея тушунтирди омбудсмен.

Замонавий маданият ҳам ўз жонига қасд қилиш статистикасига зарарли ҳисса қўшмоқда. Юнусованинг сўзларига кўра, ўз жонига қасд қилиш саҳналари кўпинча кўплаб фильмлар ёки видеоклипларда учрайди, бу эса жамият, айниқса, ёшлар кайфиятига таъсир этмай қолмайди.

Замонавий воқеликдаги жавобсиз муҳаббат ҳақидаги филмларнинг аксарияти кўпинча қаҳрамоннинг ихтиёрий ўлими билан якунланади, бу албатта томошабинлар онгига таъсир қилади. Режиссёр ҳаётдаги муаммоларни кўрсатмоқчи бўлади, аммо натижада стрессли вазиятдан чиқишга соҳта кўрсатма чиқади.

"Маданиятда ўз жонига қасд қилиш мавзусини тарғиб қилиш ёки муҳокама қилиш мумкин эмас, ҳаётни севишга минглаб сабабларни ҳам кўрсатиш керак", - дейди Юнусова.

У эр-ҳотин ўртасидаги жанжал фарзандининг ўз жонига қасд қилишига олиб келган вазиятни эсга олади. Бу масалани ўрганаётган маҳалимизда, маҳаллада яна бир фожиали воқеа содир бўлди.

Бола ҳар қандай арзимас нарса туфайли, масалан, агар унга телефон ёки велосипед сотиб олиб беришмаган бўлса, аянчли хатти-ҳаракатга қарор қабул қилиши мумкин. Ота-оналар ўз фарзандларига нисбатан ҳушёрроқ муносабатда бўлишлари, ўз вақтида керакли чораларни кўришлари учун уларнинг хатти-ҳаракатларидаги ва кайфиятидаги ўзгаришларни сезишлари керак. Боланинг дўсти бўлиш жуда муҳим, уни қўрқитишга ёки таҳдиди қилишга ҳаракат қилиб бўлмайди. Оҳиргилари тескари таъсир кўрсатиши ва ўнглаб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин.

Кўп болали оилалар - ўтмиш сарқити ва йўл қўйиб бўлмайдиган ҳашамат

Шарқда катта оилалар ҳар доим ҳам бўлган. Ўтган асрда ҳам ўзбек аёллари ҳар бири 10-12тадан болани дунёга келтирган ва бу одатий ҳол ҳисобланган.

"У пайтлари 5 фарзанди бўлган аёл "Оналик шон-шарафи" ордени билан тақдирланган. Агар бола 10 ёки ундан ортиқ бўлса, у энг юқори даражага – Қаҳрамон-Она унвонига сазовор бўлар эди. Аммо ўшанда болалар боғчалари ва мактабларга жойлаштириш масалалари ҳам бошқача бўлган. Бугунги кунда вазият бироз бошқача. Кўп болали оилалар одатий маънода энди модада эмас. Агар оилада уч ёки тўртта бола бўлса, бунинг ўзи кўп ҳисобланади", - дейди Алия Юнусова.

Унинг сўзларига кўра, ҳар бир оила ва ҳар бир ота-она ўзи нечта болани тарбиялай олиши, кийинтириши, поябзал олиб бериши ва боқишини ўзи ҳал қилади. Замонавий дунёда оилани режалаштириш эр-хотинлар учун зарур ва муҳимдир.

"Энди биз шундай ҳулоса қиламизки, агар никоҳ - эркак ва аёлнинг ихтиёрий бирлашиши бўлса, унда бу жуфтликдаги ҳар бири турмуш ўртоғи олдида, жамият олдида, давлат олдидаги ўз маҳсулиятини бажариши керак", - деди омбудсмен.

Асосийси, унинг фикрича, никоҳ институтини мустаҳкамлаш. Эр-хотин бир йилдан кейин ажрашиб, ўзига янги турмуш ўртоғи топиш умуман муаммо эмаслигини очиқчасига гапирса, бу яҳши эмас.

"Аммо бола нима бўлади? Нега у азоб чекиши керак? Ишончим комилки, биринчи навбатда, ота-оналар ўз фарзандларига никоҳга онгли қарашга ва уларни ушбу муҳим қадамга тайёрлашлари керак", - дея хулоса қилди Алия Юнусова.

Бу нуқтаи назарда, асосийси, оиладаги болалар сони эмас, гарчи кўп болали ота-оналар – бу яхши, балки кучли никоҳ муносабатлари, дея ишонади ҳуқуқшунос.

476
Несмторя на прекрасную погоду очень мало людей в Ташкент-Сити, который даже зимой был всегда полон

Енгиллаштирилган карантин: қайси талаблар сақланиб қолинмоқда?

116
(Янгиланган 11:03 04.06.2020)
Ўзбекистонда 5 июнь ва 15 июндан бошлаб қатор муассасалар ўз фаолиятини қайта тиклайди. Хўш, шу билан бирга қайси талаблар сақланиб қолинмоқда?

ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Ўзбекистонда 5 ва 15 июндан каранин чоралари енгиллаштириб, қатор муассасалар фаолиятига рухсат берилмоқда.

Шу билан бирга барча ҳудудларда уларнинг тоифасидан қатъи назар қуйидаги карантин талаблари сақланиб қолинмоқда:

  • жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш, уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситаларидан фойдаланиши;
  • таълим ташкилотлари (мактаб, лицей, коллеж, техникум, институт, университет ва бошқалар) фаолиятини йўлга қўймаслик;
  • кўнгилочар объектлар — тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;
  • концерт, кинотеатр ва спорт тадбирларини (профессионал футбол клублари ўқув машғулотлари ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатлари бундан мустасно) ўтказмаслик;
  • жамоат транспорти ҳаракатига рухсат бермаслик;
  • деҳқон, қурилиш бозорлари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар) кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик чораларини кўриш;
  • барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;
  • қурилиш-таъмирлаш ишларида объектларнинг ҳудуди тўлиқ карантинга олиниши ва ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик марказлари билан биргаликда объектларда санитария-гигиена тадбирларининг амалга оширилиб борилиши. Бунда, ушбу ташкилотларнинг фаолият олиб бориш даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиш, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиш.

“Қизил” тоифага кирувчи ҳудудларда карантин чекловлари талабларини бажармаслик, шунингдек, “яшил” ва “сариқ” тоифага кирувчи ҳудудларда рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

Шунингдек, карантин шароитида умумий овқатланиш объектлари фаолиятини ташкил қилиш бўйича вақтинчалик тартиб ҳамда карантин шароитида рухсат берилган фаолият тури билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларида санитария-эпидемиологик назоратни амалга ошириш бўйича вақтинчалик тартиб тасдиқланди.

Шу билан бирга, Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясига фаолияти тикланаётган соҳаларда ва тадбиркорлик субъектларида карантин талаблари, санитария-эпидемиологик қоидаларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш топширилди.

116
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Автобусы с камерами

Ўн бешинчи июндан ҳудудлар ўртасидаги автобус қатновларига рухсат берилади

127
Шу билан бирга, ташувчиларга айрим талаблар қўйилган. Ҳайдовчилар қўлқоп ва ниқоблар билан таъминлашини лозим. Уларни мунтазам ўз вақтида алмаштиришлари шарт.

ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Республика махсус комиссиясининг қарори билан 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда ҳудудлар ўртасидаги автобус қатновларига рухсат берилади.

Бунда ташувчилар фаолияти қуйидаги талаблардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади:

  • транспорт воситасини якуний йўналиш нуқтасида дезинфекция қилиш;
  • автобус салонига фақатгина тиббий ниқоблардаги йўловчиларни киритиш;
  • ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва тиббий ниқоблар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб борилиши чораларини кўриш.
127
Встреча лидеров США и Китая Дональда Трампа и Си Цзиньпиня в рамках саммита G20 (29 июня 2019). Осака

Трамп Си Цзиньпин билан мулоқот қилишни тўхтатиб қўйганини айтди

11
Шу билан бирга, АҚШ етакчиси Си Цзиньпинга қарши шахсий санкция жорий этиш масаласи кўриб чиқилмаётганини таъкидлаган.

ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп узоқ муддатдан буён Хитой раиси Си Цзиньпин билан мулоқот қилмаганини айтди. У бу ҳақда Newsmax телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.

Трамп Хитой коронавирус пандемияси учун жавобгар деб ҳисоблашини маълум қилган. Зеро ҳукумат вирус тарқалишини бошланғич босқичда тўхтатиши шарт эди.

Шу билан бирга, АҚШ етакчиси Си Цзиньпинга қарши шахсий санкция жорий этиш масаласи кўриб чиқилмаётганини таъкидлаган.

Трамп Хитой билан савдо муносабатларини ҳам ёдга олган. У Америка томонидан киритилган санкциялар туфайли ўтган йил сўнгги 67 йил ичида Хитой иқтисодиёти учун энг нохуш бўлганини таъкидлаган. Шунингдек, у шунга қарамасдан, икки мамлакат савдо битимини тузишга муваффақ бўлгани ва бу “тарихдаги энг буюклардан бири” бўлганини қўшимча қилган.

COVID-19 пандемияси деярли бутун дунёни қамраб олди. ЖССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, жами 6,3 миллионга яқин киши коронавирусни юқтириб олган, улардан 379 минг нафари вафот этган.

Вашингтон Пекинни коронавирус тарқалишида айблаб келмоқда. Хитой ҳукумати ушбу даъволарни рад қилиб келмоқда.

11