Одна из улиц Ташкента

Эрондан Ўзбекистонга қуруқ ва илиқ ҳаво оқими кириб келади Ўзгидромет прогнози

797
Ҳарорат ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 4-6 даражага юқори бўлиб, энг иссиқ йилларда шу кунда кузатилган ҳароратга яқин бўлади.

ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Бугун Эрон ҳудудидан Ўзбекистоннинг шимолий ва жанубий ҳудудларига қуруқ ва илиқ ҳаво оқими кириб келади, деб хабар қилди Ўзгидромет.

Хабарда айтилишича, республика бўйича ҳавонинг очиқ бўлиши кутилмоқда.

Термометр устунчаси кундуз куни 28-31 даражагача кўтарилади. Республиканинг шимолий, чўл зоналари ва жанубида ҳарорат бундан ҳам иссиқ, яъни 33-35 даражани ташкил этади.

23-24 май кунлари Ўрта Осиё ҳудуди устидаги жанубий оқимлар кучайиб, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши давом этади. Кечаси ҳарорати 15-18 даража, кундузи 35-37 даражагача, шимолий, жанубий ва чўл зоналарида эса 38-40 даражагача кўтарилади.

Бундай ҳарорат ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 4-6 даражага юқори бўлиб, энг иссиқ йилларда шу кунда кузатилган ҳароратга яқин бўлади.

Республиканинг шимоли ва чўл зоналарида шамолнинг тезлиги секундига 17-22 гача кучаяди.

797
Несмторя на прекрасную погоду очень мало людей в Ташкент-Сити, который даже зимой был всегда полон

Енгиллаштирилган карантин: қайси талаблар сақланиб қолинмоқда?

110
(Янгиланган 11:03 04.06.2020)
Ўзбекистонда 5 июнь ва 15 июндан бошлаб қатор муассасалар ўз фаолиятини қайта тиклайди. Хўш, шу билан бирга қайси талаблар сақланиб қолинмоқда?

ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Ўзбекистонда 5 ва 15 июндан каранин чоралари енгиллаштириб, қатор муассасалар фаолиятига рухсат берилмоқда.

Шу билан бирга барча ҳудудларда уларнинг тоифасидан қатъи назар қуйидаги карантин талаблари сақланиб қолинмоқда:

  • жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш, уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситаларидан фойдаланиши;
  • таълим ташкилотлари (мактаб, лицей, коллеж, техникум, институт, университет ва бошқалар) фаолиятини йўлга қўймаслик;
  • кўнгилочар объектлар — тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;
  • концерт, кинотеатр ва спорт тадбирларини (профессионал футбол клублари ўқув машғулотлари ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатлари бундан мустасно) ўтказмаслик;
  • жамоат транспорти ҳаракатига рухсат бермаслик;
  • деҳқон, қурилиш бозорлари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар) кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик чораларини кўриш;
  • барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;
  • қурилиш-таъмирлаш ишларида объектларнинг ҳудуди тўлиқ карантинга олиниши ва ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик марказлари билан биргаликда объектларда санитария-гигиена тадбирларининг амалга оширилиб борилиши. Бунда, ушбу ташкилотларнинг фаолият олиб бориш даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиш, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиш.

“Қизил” тоифага кирувчи ҳудудларда карантин чекловлари талабларини бажармаслик, шунингдек, “яшил” ва “сариқ” тоифага кирувчи ҳудудларда рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

Шунингдек, карантин шароитида умумий овқатланиш объектлари фаолиятини ташкил қилиш бўйича вақтинчалик тартиб ҳамда карантин шароитида рухсат берилган фаолият тури билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларида санитария-эпидемиологик назоратни амалга ошириш бўйича вақтинчалик тартиб тасдиқланди.

Шу билан бирга, Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясига фаолияти тикланаётган соҳаларда ва тадбиркорлик субъектларида карантин талаблари, санитария-эпидемиологик қоидаларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш топширилди.

110
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Автобусы с камерами

Ўн бешинчи июндан ҳудудлар ўртасидаги автобус қатновларига рухсат берилади

121
Шу билан бирга, ташувчиларга айрим талаблар қўйилган. Ҳайдовчилар қўлқоп ва ниқоблар билан таъминлашини лозим. Уларни мунтазам ўз вақтида алмаштиришлари шарт.

ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Республика махсус комиссиясининг қарори билан 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда ҳудудлар ўртасидаги автобус қатновларига рухсат берилади.

Бунда ташувчилар фаолияти қуйидаги талаблардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади:

  • транспорт воситасини якуний йўналиш нуқтасида дезинфекция қилиш;
  • автобус салонига фақатгина тиббий ниқоблардаги йўловчиларни киритиш;
  • ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва тиббий ниқоблар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб борилиши чораларини кўриш.
121
Многоцелевой истребитель МиГ-29

Сурия Россиянинг МиГ-29 қирувчиларининг иккинчи партиясини қабул қилди

0
Сурия армияси Россиядан МиГ-29 такомиллаштирилган қирувчиларининг иккинчи партиясини олди - Россиянинг Суриядаги элчихонаси.

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Сурия армияси Россиядан МиГ-29 такомиллаштирилган қирувчиларининг иккинчи партиясини олди. Бу ҳақда РФ Дамашқдаги элчихонаси ўзининг Твиттер саҳифасида хабар берди.

Таъкидланишича, самолётлар икки мамлакат ҳарбий-техник ҳамкорлиги доирасида топширилган.

Дипломатлар маълумотларига кўра, суриялик учувчилар ушбу самолётларда парвозларни амалга оширишни бошлаб бўлди.

Суриядаги можаронинг бошланиши пайтига мамлакат қуролли кучлари таркибида етказиб берилиши 1980 йилларнинг бошларидан амалга оширилган ўнлаб МиГ-29 самолётлари бўлган, деб ёзади РИА Новости.

0