Сотрудница центральной районной больницы

Ўзбекистонда коронавирус: 22 май асосий хабарлари

935
Бугуннинг ўзида республика бўйлаб 56 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Соғайиш кўрсаткичи 80 фоиздан ошди.

ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикада коронавирус билан боғлиқ бўлган асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 64 кишида коронавирус аниқланди, охирги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3028  нафарни ташкил қилмоқда.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 56 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Жами соғайганлар сони  2 463 нафар. Соғайиш кўрсаткичи 80 фоиздан ошди.

Айни пайтда 552 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 44 455 нафар фуқаро саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда.

Ҳайит намози - уйда

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли ҳайит намозини жамоат жойларда ўқишни бекор қилди.

"...2020 йилги Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) намозини пандемия даврида жамоат бўлиб ўқиш имконияти мавжуд эмаслиги, мўмин-мусулмонларнинг зиммасидан ушбу ибодатни соқит қилади. <...> Рамазон ҳайити кунлари эпидемик ҳолат мавжудлиги ва одамларнинг ҳаётига хавф сақланиб қолиши сабабли жума ва бошқа намозлар каби Ийд намозини ҳам жамоат бўлиб ўқишнинг иложи бўлмайди", - дейилади хабарда.

Ёпилган шаҳар

Самарқанд вилоятидаги Жума шаҳри кириш йўли ҳамда шаҳар ичидаги бир неча кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади.

Жума шаҳрига туманнинг бошқа ҳудудларидан кириб келаётган автотранспорт воситалари ҳамда фуқароларнинг қуйидаги йўналишлар бўйича ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилади.

Яна бир коронавирусдан холи ҳудуд

Коронавирусдан холи ҳудудлар сафига Бухоро вилояти ҳам қўшилди. Бугун Бухоро вилоятида 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилди.

Бухоро вилоятида қайд этилган 442 нафар беморнинг барчаси соғайди.

Уйга қайтган шифокорлар

Тожикистонлик ҳамкасблари билан коронавирусга қарши ҳамкорликда самарали фаолият олиб борган ўзбекистонлик шифокорлари уйга қайтди. 8 нафар тиббиёт ходими “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Туркия ИВЛ аппаратлари

Туркия ўзида ишлаб чиқарилган 50 дона ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратларини Ўзбекистонга юборди. Аппарат прототипи Туркиянинг 4та йирик - Arçelik, ASELSAN, Baykar Makine ва Biosys компаниялари муҳандислари томонидан ишлаб чиқилган.

Қўшнига ёрдам

Ўзбекистон Қирғизистонга 248 минг долларлик инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Инсонпарварлик ёрдамига тиббий кроватлар (440 дона), электрон пирометрлар (1000 дона), ҳимоя комбинезонлари (2500 дона), тиббий қўлқоплар (150 000 дона) ва тиббий ниқоблар (150 000 дона) киради.

Дунё саломатлиги

COVID-19 дунёнинг деярли барча давлатга етиб борди. БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда янги коронавирус инфекциясини юқтириб олган кишиларнинг сони 5,2 миллиондан ошди, 334 минг киши вафот этди. Қарийиб 2 миллион киши соғайди.

935
Рейс с гражданами Узбекистана прибыл из ОАЭ

БААдан Тошкентга 271 фуқаро олиб келинди

14
UzAirways авиакоманиясининг чартер рейси билан Бирлашган араб амирлигидан (БАА) 271 киши Ўзбекистонга олиб келинди.

ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. UzAirways авиакоманиясининг чартер рейси билан Бирлашган араб амирлигидан (БАА) 271 киши Ўзбекистонга олиб келинди, деб хабар қилди Транспорт вазирлиги.

Хабарда айтилишича, 3 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 23:50 да Uzbekistan airways авиакомпаниясининг Boeing 787-8 Dreamliner самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.

Рейс с гражданами Узбекистана прибыл из ОАЭ
Министерство транспорта Узбекистана
Рейс с гражданами Узбекистана прибыл из ОАЭ

Хорижий давлатларда оғир аҳволда қолган фуқароларни Ватанга олиб келиш бўйича тасдиқланган чартер рейслар жадвалига мувофиқ БААга амалга оширилган рейс билан 271 нафар киши  Ўзбекистонга олиб келинди.

Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилди.

“Дунё” ахборот агентлиги 8 май куни БААдан 1,28 минг фуқаро Ўзбекистонга олиб келингани ҳақида хабар берганди.

Дубайдаги Ўзбекистон бош консулхонасига 2,7 минг фуқаро ватанга қайтариш масаласидан мурожаат қилган.

 

 

14
Несмторя на прекрасную погоду очень мало людей в Ташкент-Сити, который даже зимой был всегда полон

Енгиллаштирилган карантин: қайси талаблар сақланиб қолинмоқда?

125
(Янгиланган 11:03 04.06.2020)
Ўзбекистонда 5 июнь ва 15 июндан бошлаб қатор муассасалар ўз фаолиятини қайта тиклайди. Хўш, шу билан бирга қайси талаблар сақланиб қолинмоқда?

ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Ўзбекистонда 5 ва 15 июндан каранин чоралари енгиллаштириб, қатор муассасалар фаолиятига рухсат берилмоқда.

Шу билан бирга барча ҳудудларда уларнинг тоифасидан қатъи назар қуйидаги карантин талаблари сақланиб қолинмоқда:

  • жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш, уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситаларидан фойдаланиши;
  • таълим ташкилотлари (мактаб, лицей, коллеж, техникум, институт, университет ва бошқалар) фаолиятини йўлга қўймаслик;
  • кўнгилочар объектлар — тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;
  • концерт, кинотеатр ва спорт тадбирларини (профессионал футбол клублари ўқув машғулотлари ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатлари бундан мустасно) ўтказмаслик;
  • жамоат транспорти ҳаракатига рухсат бермаслик;
  • деҳқон, қурилиш бозорлари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар) кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик чораларини кўриш;
  • барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;
  • қурилиш-таъмирлаш ишларида объектларнинг ҳудуди тўлиқ карантинга олиниши ва ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик марказлари билан биргаликда объектларда санитария-гигиена тадбирларининг амалга оширилиб борилиши. Бунда, ушбу ташкилотларнинг фаолият олиб бориш даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиш, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиш.

“Қизил” тоифага кирувчи ҳудудларда карантин чекловлари талабларини бажармаслик, шунингдек, “яшил” ва “сариқ” тоифага кирувчи ҳудудларда рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

Шунингдек, карантин шароитида умумий овқатланиш объектлари фаолиятини ташкил қилиш бўйича вақтинчалик тартиб ҳамда карантин шароитида рухсат берилган фаолият тури билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларида санитария-эпидемиологик назоратни амалга ошириш бўйича вақтинчалик тартиб тасдиқланди.

Шу билан бирга, Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясига фаолияти тикланаётган соҳаларда ва тадбиркорлик субъектларида карантин талаблари, санитария-эпидемиологик қоидаларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш топширилди.

125
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Российские рубли

РОСЭКСИМБАНК сўмда биринчи ҳисоб рақамларини очди

9
РОСЭКСИМБАНК миллий валюталарда тўғридан тўғри ҳисоб-китоб қилишни осонлаштириш мақсадида Россия банклари учун сўмда ва Ўзбекистон банклари учун рублда корреспондент ҳисоб-рақамларини очди.

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. "РОСЭКСИМБАНК" АЖ Ўзбекистон ва Россия банклари сўм ва рублда тўғридан-тўғри ҳисоб-китоб қилиши учун имконият яратмоқда.Бу ҳақида Россия Экспорт маркази матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабарда айтишигига кўра "РОСЭКСИМБАНК" АЖ Россия банклари учун ўзбек сўмда юритилувчи биринчи корреспондет ҳисоб-рақамларини очган. Бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон банклари учун рублда юритилувчи ЛОРО ҳисоб рақамлари очилган.

Россия Экспорт марказининг асосий вазифаси – Россия маҳсулотларини экспорт ва импорт қилиниши учун қулай ва кенг имконият яратишдир.

“Тизимли ечимлар яратиш, халқаро ҳисоб-китобларда миллий валюталардан фойдаланиш – экспортчиларнинг молиявий хавфларини камайтиришни кафолатлайди”, - дейди марказ директори Вероника Никишина.

Карантингача бўлган даврда Россия Экспорт маркази вакиллари Ўзбекстонда Россия рублида облигация чиқаришдан манфаатдор бўлган бир неча эмитентлар билан учрашувлар ўтказиб, ушбу облигацияларни суғурталаш ҳақида келишиб олган эди. Ўзбекистонлик эмитентлар томонидан рублда облигация чиқариш Ўзбекистон иқтисодига Россия рублида сармоялар жалб қилиш ҳамда икки давлат орасида иқтисодий муносабатларни тўғридан-тўғри миллий валюталарда олиб бориш учун туртки бўлади.

“Ана шундай эмиссидан биринчиси ушбу йил охиригача амалга ошиши керак. Чунки Ўзбекистон томонидан рублда молиялаштиришга бўлган талаб ошмоқда. Бунга Россия саноат ва савдо вазирлигининг Россиядан юқори технологияли маҳсулот экспорт қилганда имтиёзли молиялаштириш дастури ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда”, - дейди Россия экспорти маркази директори.

Маълумот учун, бугунги кунда РОСЭКСИМБАНК Россия компаниялари операцияларини Хитой юани, Ҳиндистон рупияси, қирғиз сўми, Венгрия форинтида  амалга оширмоқда.

РЭМ маълумотига кўра, 2019 йилда Россиянинг Ўзбекистонга экспорти 3,9 млрд $ни ташкил қилган. Ушбу маҳсулотнинг 93 % - ўрмон саноати маҳсулотлари, металлургия, машинасозлик ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ташкил қилган. Енгил автомобиллар, пўлат прокатиб кунгабоқар мойи каби маҳсулотлар экспорти сезиларли даражада ўсган.

9