Ўзбек ҳарбийлари Қизил майдон бўйлаб ўтади

573
(Янгиланган 18:55 18.06.2020)
Эслатиб ўтамиз: тантана 24 июнь куни Москванинг бош майдонида бўлиб ўтади. Аввалроқ Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Ғалаба парадига ташриф буюришини маълум қилган эди.

ТОШКЕНТ, 18 июн - Sputnik. Бу йил Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан парад ўзгача миқёсда ўтказилади. Гап нафақат юбилей санада, балки яқинлашиб келаётган байрам миқёсида ҳам.

Бу йил Россия Қизил майдондаги парадга 19 давлатнинг парад бўлинмаларини иштирок этишга таклиф қилди.

Бугунги кунга келиб, Москвага камида 12 мамлакатнинг, шу жумладан, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан ҳарбий хизматчилар етиб келди.

Буюк Ғалабада Ўзбекистоннинг ҳиссаси

Иккинчи Жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон фронтни қурол-яроғ ва озиқ-овқат билан таъминлади.

Шунингдек, уруш йилларида шарққа, шу жумладан Ўзбекистонга, фашизм устидан умумий Ғалабани тоблаган минглаб корхоналар эвакуация қилинди.

Республика Совет Иттифоқининг босиб олинган ҳудудларидан бир ярим миллионга яқин эвакуация қилинганларни қабул қилди.

Бир неча юз минг етим болалар бу меҳмондўст заминда иккинчи уйларини ва янги ота-оналарини топдилар. 15 болани боқиб олган темирчи Шомаҳмудов оиласининг машҳур намунаси бунга ягона далил эмас.

Икки миллионга яқин ўзбекистонлик фронтга кетди, уларнинг деярли ярми жангларда ҳалок бўлди.

573
Мавзу:
Ғалабанинг 75 йиллиги (59)
Бухарский государственный медицинский институт имени Абу Али ибн Сино

Хорижда Ўзбекистон ОТМнинг илк филиали очилади

40
Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти биринчилардан бўлиб хорижий мамлакатларда ўз филиалини очган ОТМ бўлди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Ўзбекистондаги хорижий мамлакатларда ўз филиалини ташкил этган илк олий таълим муассасасига айланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Институт Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳридан 20 км узоқликда жойлашган Ноида халқаро университети базасида ўз филиалини ташкил этиш бўйича меморандум имзолади. 

Унга биноан 2020-2021 ўқув йилидан институт профессор-ўқитувчилари МББС (Тиббиёт ва жарроҳлик бакалаври) дастури асосида ўқишга қабул қилинган Ҳиндистон фуқароларига ўз мамлакатларида таълим беришади. 

Келишувга биноан, Ноида халқаро университети таълим жараёни учун зарур инфратузилма, моддий-техник база, ўқув лабораториялари ҳамда клиник базалардан фойдаланиш бўйича ёрдам кўрсатади. Ўқишга қабул қилинган талабалар биринчи икки йилни Ҳиндистонда, қолган 3 йилни эса Бухорода ўтказишади. 

Бухоро давлат тиббиёт институти, Ноида халқаро университети ҳамда "PeopleHive" компанияси ўртасида имзоланган ушбу уч томонлама меморандум Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг халқаро жозибадорлигини таъминлашда, таълим экспорти орқали институт моддий барқарорликни оширишда ҳамда халқаро рейтингларда ўрин эгаллашига асосий восита бўлиб хизмат қилади.

Бухоро давлат тиббиёт институти 2019 йилда Ҳиндистон фуқароларига таълим бериш ҳуқуқини берувчи Тиббиёт кенгаши аккредитациясидан ўтган эди. Ўтган ўқув йилида 50 га яқин Ҳиндистон фуқаролари ўқишга қабул қилинган.

40
Самолет узбекских авиалиний

UzAirways Москва ва Санкт-Петербургдан парвозлар рўйхатини эълон қилди

133
Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларидан Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқиш парвозлари янги жадвали эълон қилинди. 

ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. Uzbekistan Airways Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларидан Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқиш мақсадида амалга оширилаётган чартер парвозлар янги жадвалини эълон қилди. 

Санкт - Петербург шаҳридан амалга ошириладиган парвозлар: 

5 окт HY3640 Санкт-Петербург – Самарқанд (12.40 — 19.30);
6 окт HY3636 Санкт-Петербург – Фарғона (01.40 — 08.45);
6 окт HY3712 Санкт-Петербург – Термиз (15.20 — 22.30); 
7 окт HY3638 Санкт-Петербург – Урганч (04.55 — 11.15).

Москвадан амалга ошириш режалаштирилаётган парвозлар:

5 окт HY3616 Москва – Урганч (21.40 — 03.15);
6 окт HY3608 Москва – Бухоро (08.10 — 14.05);
6 окт HY3610 Москва – Термиз (21.00 — 03.15);
7 окт HY3606 Москва – Самарқанд (09.20 — 15.20);
7 окт HY3616 Москва – Урганч (20.35 — 02.10);
8 окт HY3628 Москва – Ферғона (07.05 — 13.20);
8 окт HY3606 Москва – Самарқанд (21.00 — 03.00);
9 окт HY3622 Москва – Андижон (08.50 — 15.05);
9 окт HY3608 Москва – Бухоро (20.50 — 02.45);
10 окт HY3620 Москва – Наманган (07.50 — 14.10).

*барча парвозлар учун маҳаллий вақт кўрсатилган. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу парвозларга фақат Ўзбекистон фуқаролари учун ташкил қилинмоқда. Йўловчилар парвозга чиқишдан 72 соат олдин ПЗР ташҳисдан ўтган ва коронавирус аниқланмаган бўлиши керак. 

Авиачипталарни онлайн ёки авиакомпания расмий кассалари орқали сотиб олиш мумкин. 

133

Тошкентда 16 ёшли қиз ЙТҲ содир этди: қурбон бор

17
Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 16 ёшли қиз ўзидан олдиндаги машинани қувиб ўтишга уринган. Натижада у билан тўқнашган ва қарама-қарши йўлга ўтиб кетган.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Тошкентда 16 ёшли қиз содир этган йўл-транспорт ҳодисасида 14 ёшли бола қурбон бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

ЙТҲ 27 сентябрь куни соат 20:00 ларда Тошкент шаҳар Учтепа тумани 35-уй қаршисида содир бўлган. Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 16 ёшли Ш.Н. “Спарк”ни бошқараётиб, ўзидан олдиндаги “Нексия” қувиб ўтишга уринган. Натижада у билан тўқнашган ва қарама-қарши йўлга ўтиб кетган. У ерда эса “Ласетти” билан тўқнашган.

Натижада “Спарк” йўловчиси 14 ёшли А.Н. шифохонага олиб кетилаётганда йўлда вафот этган. Ушбу автомобиль ҳайдовчиси 16 ёшли Ш.Н. ва “Ласетти” ҳайдовчиси 46 ёшли А.М. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

17