Мужчины с избыточным весом

Семизликни қандай даволаса бўлади? Парҳезлар ёрдам бермайди

636
(Янгиланган 10:21 29.07.2020)
Семириш – бу одатий парҳез ёрдам бериши мумкин бўлган ҳолат эмас. У нимага боғлиқ? Бу ҳақда шифокор диетолог Алексей Ковальков Sputnik радиосига сўзлаб берди.

Семириш - бу одамнинг тана оғирлиги ёғли тўқима туфайли ўртача меъёрдан 20%га кўпаядиган ҳолат.

БССТ экспертларининг бахоларига кўра, семириш давримизнинг глобал эпидемияси ҳисобланади.

Шифокор-диетолог ва “Коррекция веса” клиникасининг раҳбари Алексей Ковальков оддий парҳез соғлом одамларнинг вазнини тузатишга ёрдам беради деб ишонади, аммо семиришни даволаш билан фақат мутахассислар шуғулланиши керак.

“Агар сиз семиришдан азият чекаётган бўлсангиз, сиз нима қилсангиз ҳам, вазниз қўшилаверади. Агар сиз очликни қўллашни бошласангиз ҳам, уни тўхтатишингиз билан, янада кўпроқ вазнни йиғасиз. Агар одам семирса ва унда ортиқча вазн бўлса, демак унда касаллик бор. У тиббий касалликлар таснифига киритилган,  ва бошқа касалликлар сингари шифокор томонидан даволаниши керак. Яхшиямки, уни даволаса бўлади. Гап ўзингизни парҳез билан чеклашда эмас, балки муаммони бир марта батамом ҳал қилиб қайтиб азобланмасликда”, - деди Алексей Ковальков.

Алексей Ковальков танадаги гормонал бузилишларни семиришнинг энг кенг тарқалган сабаби деб атайди. Шу билан бирга, мутахассиснинг фикрига кўра, зарарли озиқ-овқат қўшимча вазн қўшиши мумкин, аммо бу касалликка сабаб бўлмайди.

“Кўпинча танадаги гормонларнинг номутаносиблиги семиришга олиб келади. Шунингдек, ирсий мойиллик ёки ҳаётнинг биринчи йилларининг таъсири бўлиши мумкин, аммо одатда бу ёғ ёқиш ва ёғ сақлаш гормонларининг номутаносиблигидир. Барча парҳезлар бу жараённи вақтинча тўхтатишнинг бир усули ҳисобланади ҳолос. Гормонлар номутаносиблиги шифокорлар томонидан аниқланади ва даволанади”, - хулоса қилди шифокор диетолог.

636
Дорожное движение в Узбекистане

Амалдорларнинг хизмат машиналаридан фойдаланиши устидан назорат кучайтирилади

44
(Янгиланган 10:13 13.08.2020)
Ўзбекистонда 2021 йил 1 январдан бошлаб хизмат автотранспортларидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилиши жамоатчилик томонидан назорат қилинади.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш тизимини такомиллаштиришга оид президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатда келтирилишича, 2021 йил 1 январдан бошлаб хизмат автотранспортларидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилиши жамоатчилик томонидан назорат қилинади. Хизмат автомобилларидан шахсий манфаатларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Хизматдан ташқари мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда, Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг махсус веб-порталига, шунингдек, махсус мобиль дастурий таъминотига фото ва видео материалларни жойлаштириш орқали хабардор қилинади.

Хизмат автотранспортлари Ички ишлар вазирлиги томонидан бериладиган давлат органининг номи акс эттирилган махсус эмблема (голограмма) билан жиҳозланади.

2021 йил 1 январдан бошлаб давлат ҳокимияти (маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бундан мустасно) ва республика давлат бошқаруви органларида хизмат мақсадларида, шу жумладан хорижий делегациялар ва меҳмонларга хизмат кўрсатиш аутсорсинг шартлари асосида автобус, такси ва бошқа махсус транспорт воситалари хизматларидан фойдаланиш тизими жорий этилади.

Қарор лойиҳаси 27 августга қадар муҳокама қилинади.

44
Автоматчик на посту ДПС в Ташкенте

Ўзбекистонда 15 августдан кейин қайси карантин чекловлари сақлаб қолинади

114
Республика махсус комиссиясининг қарори билан 15 августдан кейин бир қатор карантин чекловлари сақлаб қолинади.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 15 августдан бошлаб карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилади. Шу билан бирга, Республика махсус комиссиясининг қарори билан қатор чекловлар сақлаб қолинади.

Қуйидаги карантин чекловлари (тақиқлар) 2020 йил 15 августдан кейин ҳам сақлаб қолиниши белгиланди:

  • фуқароларнинг жамоат жойларида ижтимоий масофани (2 метр) сақлаши, тиббий ниқобда бўлиши. Санитар талаблар бузилган тақдирда қатъий чоралар (жаримага тортиш) кўрилади;
  • тана ҳарорати 37°С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган фуқароларнинг жамоат жойларига чиқмаслиги;
  • давлат органлари, ташкилотларида йиғилишлар ўтказишни тақиқлаш, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш;
  • томоша, маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари, тўйхоналар, фаолияти) ва оммавий тадбирлар ўтказиш;
  • парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолияти;
  • умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти (очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари бундан мустасно);
  • тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;
  • 65 ёшдан ошган шахсларнинг “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзида яшашини тавсия этиш ва огоҳлантирувчи тарғибот ишларини амалга ошириш;
  • йўналишсиз таксиларда йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади), йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиш.

Давлат органлари ва муассасаларининг бинолари, шу жумладан, хизмат хоналари мавжуд шароитлардан келиб чиқиб, ҳавони зарарсизлантириш тизими билан босқичма-босқич жиҳозланади.

114
Сборная Узбекистана по футболу

Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари қолдирилди

7
Коронавирус пандемияси билан боғлиқ мураккаб вазият туфайли 2020 йил якунига қадар миллий жамоалар иштирокида расмий ўйинлар ўтказмасликка қарор қилинган.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. ОФК ва ФИФА ўзаро келишган ҳолда Жаҳон чемпионати-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш баҳслари доирасидаги октябрь ва ноябрь ойидаги ўйинларни 2021 йилга қолдирилди. Бу ҳақда ОФК расмий сайтида хабар қилинди.

Кузда Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 га қўшма саралашидан ўрин олган бир қатор учрашувларда майдонга тушиши режалаштирилган эди. Хусусан, ЖЧ-2022 саралашининг 2-босқичида 13 октябрь куни сафарда Яман билан, 12 ноябрь куни ўз майдонида Сингапур билан, 17 ноябрь куни сафарда Саудия Арабистонига қарши баҳс юритиши лозим эди.

Хабарда ёзилишича, коронавирус пандемияси билан боғлиқ мураккаб вазият туфайли 2020 йил якунига қадар миллий жамоалар иштирокида расмий ўйинлар ўтказмасликка қарор қилинган. Шу тариқа Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларининг барчаси 2021 йилга қолдирилди.

Ҳозирча саралаш ўйинларининг янги санаси ҳақида маълумот берилмаган.

7